Эрон халқи 28 йилдан бери шариат ҳукмронлигидан остида. Мусулмон раҳбарлари мамлакатнинг иқтисодий ёки ижтимоий муаммоларини ҳал қила олмадилар ва дунёга Исломий давлатнинг муносиб намунасини кўрсатдилар. Эронликлар исломдан кўнгли қолди. Исломдан кўнгли қолиш насронийликни қабул қиладиган эронликлар сонининг кўпайишига олиб келади.
Эронда Инжил ва Тавротга талаб кескин ортди
Эрон насроний черкови билан боғлиқ International Antioch Ministries (IAM) ташкилоти маълумот ларига кўра, Эрон Ислом республикасида Инжил ва Тавротга талаб кескин ортди. Форс тилига таржима қилинган ушбу муқаддас китоблар олиш истагида бўлган насронийлардан ҳар куни илтимослар келиб тушмоқда.
IAM хабар қилишича, у Бибилияга бўлган талабнинг ўсиб боришига муносиб жавоб бера олмаяпти. Ташкилотга кўра, талабнинг ошиши кўплаб динга янги кирганлар билан боғлиқ. Эронда насронийлар сони тез ўсиб бормоқда, турли манбаларга кўра, Ислом Республикасида бу диннинг 500 мингдан бир миллионгача издошлари бор (Эрон аҳолиси 70 миллион киши).
IAM раҳбари Хормозд ота Ғарбя насронийларига мурожаат қилди ва форс тилида битилган Таврот ва Инжил нашр қилиш ва етказиб беришда ёрдам кўрсатишни сўради.
Имом Эрон ёшларининг насронийликка ўтиши ҳақида гувоҳлик беради
Эрон таълим вазирлигининг юқори лавозимли расмийси имом Хасан Муҳаммадий Теҳронда талабалар билан суҳбатлашиб, ҳар куни 50 га яқин ёш эронликлар яширинча насронийликни қабул қилишларини айтди.
Эронликлар оммавий равишда исломдан насронийликка ўтишмоқда
Эронда насронийликка ўтиш ўлим хавфи остида тақиқланади, лекин Ғарбда Эрон диаспораси орасида биз насронийликка ўтаётган кўплаб эронликларни кўришимиз мумкин. Бу катта кўламли ўтишни "Iranian Church" Эрон насроний тармоқ базасида кўриш мумкин
Масалан, биргина Лондонда учта Эрон христиан черкови мавжуд. Лондондан ташқари Англиянинг тўққизта шаҳрида ва Европанинг 14 мамлакатида Эрон черковлари мавжуд. АҚШнинг 22 штатида, шунингдек, Канада (йирик шаҳарларда 8 та черков), Австралия (4 та черков) ва Янги Зеландияда Эрон насроний черковлари мавжуд. Эрон насроний черковларининг маълумотлар базаси Ғарбдаги 150 га яқин черков манзилларини беради.
Ироқдаги "тинчлик дини" издошларининг кундалик қонли ваҳшийликлари шунга хизмат қиляаптики, Исломни тарк этиб, насронийликни қабул қилаётган мусулмонлар сони тобора кўпайиб боряпти.
Ироқда насронийликни қабул қилаётганлар сони ортиб бормоқда
Ироқда, сўнгги бир неча йил ичида насронийликни қабул қилган одамлар сонининг ортиши кузатилмоқда, дейди Буюк Британиядан англикан руҳонийси Эндрю Уайт.
Кўпчилик ироқликлар, дейди руҳоний Уайт, "ноумидлик муҳитида Худога мурожаат қилишади". Хусусан, сўнгги уч йил ичида Эндрю ота жамоасига қўшилган ироқликлар сони 900 нафарга етди.
Эндрю ота "Ал-Қоида"дан хизматни тўхтатиш ва мамлакатни тарк етишни талаб қилган хат олди, акс ҳолда унинг бошига 30 минг доллар мукофот ваъда қилинган.
Берберлар - Шимолий Африканинг туб аҳолиси - араблар уларнинг ерларини босиб олишдан олдин, насронийлик ва иудаизмни тан олишган. Баъзи бербер қабилалари бугунги кунгача ота-боболарининг динига содиқ қолишади. Бугунги кунда кўплаб бербер қабилалари насронийликка қайтмоқда.
Жазоирнинг бербер қабилалари исломдан насронийликка ўтмоқда
Жазоирнинг тоғли ҳудудларида яшовчи бербер қабилалари оммавий равишда ислом динидан насронийликка ўтмоқда. Кўринишидан, насронийликни қабул қилиш жараёни жадал ривожланмоқда, шунинг учун 2006 йил 28 августда Жазоирда миссионерлик фаолиятини тақиқловчи қонун қабул қилинди. Қабул қилинган қонун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича келишувларига зиддир ва Жазоирда нисбатан диний эркинликни чеклайди.
Ушбу қонуннинг 11-моддасдиа айтилишича: "Кимки мусулмонни бошқа динга ўтказишга ундаса, мажбурласа ёки бошқа йўл билан ундаса, икки йилдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади". Худди шу жазо мусулмонларнинг эътиқодини бузишга қаратилган адабиётларни яратиш, тарқатиш ва сақлаш учун ҳам кўзда тутилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро жамият (IGFM) янги қонунга кўра, насронийликка янги ўтганларга нисбатан кескин чоралар кўрилишидан хавотирда.
Насронийликни қабул қилаётган мусулмонлар сони ортиб бораётганига қаршилик кўрсата олмаслик Миср ислом руҳонийларини ислом тарихида мисли кўрилмаган ён беришга мажбур қилди.
Миср бош муфтийси мусулмонларга эътиқодларини ўзгартиришга рухсат берди
Миср бош муфтийси Али Гомаа мамлакат мусулмонларининг ўз эътиқодларини ўзгартириш эркин ҳуқуқини эълон қилди, бу эса, таҳлилчиларнинг фикрича, чўқинтирилган мусулмонлар аҳволини сезиларли даражада енгиллаштириши мумкин.
Насронийликни қабул қилган мисрлик мусулмонлар, янги дунё мақомда, амалда ҳуқуқлардан маҳрум - улар фуқароликдан маҳрум бўлишади, улар кўпинча ҳибсга олинади ва қамоққа олинади, гарчи расман Мисрда эътиқодни ўзгартириш жиноят деб ҳисобланмасада. Янги қабул қилинган насронийлар ҳам диндошлари билан қонуний турмуш қуриш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, уларнинг фарзандлари мусулмон сифатида расман рўйхатга олинган.
Мисрда яширин нарсонийлар сони бир неча миллионга етди
Мисрда насронийликка ўтган ва ўз эътиқодини сир тутган мусулмонлар сони бир неча миллионга етди. Давлат органлари томонидан таъқиблар туфайли. хавфсизлик, қийноқ ва зўравонлик, улар Мисрдан ташқарида "Масиҳ томонидан озод қилинган" деб номланган ташкилотни, шунингдек, уларнинг номидан Ғарбга эфирга узатиладиган ва давлат идоралари томонидан таъқиб қилиниши ҳақида гапирадиган "Way TV" телеканалини ишга туширишди. Мисрдаги яширин насроний ташкилотига АҚШга қочишга мажбур бўлган Миня университети арабшунослик факултетининг собиқ декани доктор Муҳаммад Раҳуна бошчилик қилади.
Ҳар йили Туркияда 35000 га яқин мусулмон насронийликни қабул қилади
Ўтган 2004 йил 35 минг турк исломдан насронийликка ўтди, кўпчилик евангелист насроний ҳамжамиятига қўшилди, хабар қилади "Milliet" газетаси. Бу тўғри бўлса, у насронийлар Туркиянинг 68 миллион аҳолининг фақат 0,2 фоизини ташкил этищини ҳисобга олган ҳолда, бир оммавий ҳаракатини англатади. "Бу яхши хабар" - дейди Истанбулдаги немис протестант пастори Хольгер Ноллман.
Мустақил протестант жамоалари кенгаши президенти Эҳсон Ўзбекнинг айтишича, тобора кўплаб турклар насронийликка ўтмоқда. "Бироқ, биз яшаётган исломий муҳитни ҳисобга олсак, жамиятимизга кириб келаётган туркларнинг аксарияти реклама қилишни хоҳламайдилар".
Малайзияда 250 минг мусулмон исломни тарк этди, улардан юз мингги насроний бўлди
Малайзиянинг Перак штати раҳбари муфтий Ҳожи Закариянинг айтишича, Малайзияда 250 мингга га яқин мусулмон исломни тарк этган. Бу кўрсаткич насронийликка ўган 100 минг малайзиялик мусулмонларни ўз ичига олади. Ушбу баёнот 2006 йил февраль ойида Кедаҳ штатидаги "Pekerti Islam" форумида қилинган.
Яна 100 000 мусулмон ўз мусулмон исмини "бошқа дин исмига" ўзгартириш учун ариза бериб, исломни тарк этиш жараёнида.
Индонезияда ҳар йили атиги 10000 га яқин мусулмон католикликни қабул қилади
Индонезияда диний ўтишга қонуний равишда рухсат берилган бўлса-да, улар ҳали ҳам тортишувларга сабаб бўлмоқда. Бу соҳада расмий статистика мавжуд эмас. Католик черковининг баёнотига кўра, ҳар йили тахминан 10000 мусулмон католикка айланади.
Яманда мусулмонлар насронийликни оммавий равишда қабул қилишмоқда
Яманнинг юзга яқин уламолари собиқ мамлакат Президенти Абдуллоҳ Солиҳга мусулмон аҳолининг насронийликка қабул қилинишининг олдини олиш чораларини кўриш илтимоси билан мурожаат қилди. "Президент, аралашинг, бу терроризм!"- бу сўзлар билан ислом илоҳиётчилари давлат раҳбарига мурожаат қилган эдилар.
Фаластин газетаси "Ал-Қудс ал-Арабий" таянган ҳолда Италия кундалик нашри "Джорнале" га кўра, фақат Санаанинг эски қисмида "яқинда икки минг мусулмонлар насронийлик динига ўтди".
"Сиз ҳозирда давлатда тарқалаётган ва Яман жамиятига тажовуз қилаётган оғишлар учун диний ва маънавий жавобгарликни ўз зиммангизга олишингиз керак", — дейилади диншунослар ҳукуматга йўллаган мурожаатида. Ҳужжат муаллифлари мамлакатда ўтказилган модалар кўргазмасидан, шунингдек, тантаналарда қизлар билан рақсга тушган ёшлардан ҳам норозилигини билдирган.
Яманда биргаликда намоз ўқиш учун насронийларнинг учрашувлари чет элликларнинг шахсий уйларида махфийлик ниқоби остида бўлиб ўтади, чунки бу мамлакат қонунчилигига кўра, шариат меъёрларидан четга чиқиш ўлим билан жазоланади, деб ёзади газета.
Насроний миссионерлари мусулмон дунёсини тозаламоқда
Шайх Салмон Авданинг ислом оламидаги насроний миссияси ҳақида мусулмон сиёсатчилар ва илоҳиётчиларга етказган маърузаси шундай деб номланади.
Шайх Индонезиядаги ислом билан боғлиқ вазиятдан ниҳоятда хавотирда. Индонезия аҳолисининг 80 фоизи мусулмонлар, аммо насроний миссионерлари аллақачон катта муваффақиятларга эришган. Мисол учун, Индонезиядаги барча тижорат компанияларининг 65%и насронийлар қўлида, Индонезиядаги мактабларнинг аксарияти ҳам насронийлар қўлида ва булар энг яхши мактаблардир. Мамлакат сиёсатчиларининг аксарияти ҳам насронийдир. Индонезия армияси зобитларининг 65% насронийлардир. Индонезияда 27324 та хорижий миссионерлар, 44 та Европа ва 20 та америкалик миссионерлар институти бор. Индонезиядаги насроний черковларининг миссионерлик бюджети йилига 100 миллион долларни ташкил қилади. Чунки исломдан янги қабул қилинганлар тарғиботни кучайтириш учун катта миқдорда эҳсон қиладилар. Ҳатто бутун даромади миссионерлик фаолиятига кетадиган йирик Индонезия авиакомпанияси бор. Индонезияда исломнинг мавқеи заифлашади, деб тахмин қилиш мумкин.
Шайх Салмон Авда Африкада ҳам жуда кучли насроний кампанияси кетаётганини тан олади. Малавида авваллари мусулмонлар аҳолининг 66 фоизини ташкил қилган бўлса, ҳозир атиги 50 йил ичида уларнинг улуши 17 фоизга камайди. Сомалида яқин вақтгача мусулмонлар аҳолининг 100 фоизини ташкил қилган бўлса, ҳозир ҳамма жойда черковлар қурилиб, миссионерлик радиостанциялари фаолият кўрсатмоқда. Сомалидаги фаол миссионерлик фаолияти насроний Эфиопия томонидан Ғарб христианлари билан иттифоқда қўллаб-қувватланади. Марокаш ва Жазоирда миссионерлик жуда кенг тарқалган, у ерга доимий равишда Испаниядан миссионерлар юборилиб, улар ўқитилади. Уларнинг аксарияти исломдан насронийликка янги келганлардир. Шайх Нигерияда насронийлик кучайиб бораётганини тан олади. У, шунингдек, Суданда мусулмонлар насронийликни қабул қилишаётганини тан олади, гарчи у динга кирганларнинг ҳақиқий сонини камайтиришга ҳаракат қилса ҳам.
Ислом мамлакатларида насроний телеканал томошабинлари сони жуда катта
SAT-7 телеканали 1996 йилда эфирга узатишни бошлади. Унинг мақсади насроний дастурларини мусулмон дунёсига тарқатишдир. Канал араб, форс ва турк тилларида эфирга узатилади. Жорий йилнинг ёзида канал ҳар ҳафта мусулмон мамлакатларида ўртача 9 дан 10 миллионгача томошабинни каналга созлаши ҳақида хабар берган эди.
9 ёки 10 миллионлик рақам мусулмон мамлакатларини насронийлаштиришнинг қайтарилмас жараёнининг бошланиши ва шариат тизимининг қулаши демакдир. Шуни таъкидлаш керакки, бу ерда биз фақат битта телеканал ҳақида гапирамиз.
Хитой халқлари насроний цивилизацияси ютуқларини ислом дунёсининг таназзули билан таққослаб, насронийлик фойдасига танлов қилишади.
Ҳар куни 10 минг хитойлик насронийликни қабул қилади
21-асрдаги Хитой 8-11-асрдаги Европанинг эквивалентига: насронийликни оммавий қабул қилиш учун синов майдонига айланиши мумкин. "National Catholic Reporter" нашрининг ҳисоботига кўра, ҳар куни 10 минг хитойлик насронийликни қабул қилади ва 200 миллион хитойлик аср ўрталарига келиб Хитойни дунёдаги энг насроний давлатга айлантириши мумкин. Бу дунёдеги конфессиявий кучларнинг мутаносиблигига тубдан таъсир кўрсатади. Айни пайтда, статистик маълумотларга кўра, Хитой насронийлар сони 111 миллионга баҳоланмоқда, аммо асосийси - ўсиш суръати.
Хитойда ислом дунёнинг чеккасида яшовчи иқтисодий аутсайдерлар дини ҳисобланса-да, насронийлик катта шаҳарларда янги ўрта синфда гуллаб-яшнамоқда.
2012 йилги мақоладан
Абу Муслим таржимаси