close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дониёр алайҳиссалом башорат қилган Бар-наша ким?

Олдинги бобда биз пайғамбар Дониёрнинг мўъжизавий ваҳийсини диққат билан кўриб чиқдик ва шарҳладик (Дон. 7). Биз бирин-кетин келаётган тўртта шоҳликни ифодаловчи тўрт маҳлуқ яҳудийларни ва ягона Худога ишонадиган ҳақиқий иймонлиларни бирлаштирган Исо алайҳиссаломнинг илк жамоатини қувғин қилган «зулмат шоҳликлари» эканлигини кўрдик.

Олдинги бобда биз пайғамбар Дониёрнинг мўъжизавий ваҳийсини диққат билан кўриб чиқдик ва шарҳладик (Дон. 7). Биз бирин-кетин келаётган тўртта шоҳликни ифодаловчи тўрт маҳлуқ яҳудийларни ва ягона Худога ишонадиган ҳақиқий иймонлиларни бирлаштирган Исо алайҳиссаломнинг илк жамоатини қувғин қилган «зулмат шоҳликлари» эканлигини кўрдик.

Бу шоҳликлар бутпараст бўлган ва шунинг учун мажозий маънода маҳлуқлар сифатида тасвирланган. Уларнинг кўзлари ва оғзи бўлиб, Парвардигорни ҳақорат қилган, Унинг азизлари билан жанг қилган ва уларга зулм қилган, кейин эса, Худо томонидан ўрнатилган дунё тартиби ва қонунларини бекор қилган “ўн биринчи шох” Буюк Константиндан бошқа ҳеч ким бўла олмайди. Милодий 325 йилда унинг фармони билан Никей эътиқодини черковнинг расмий ақидаси ва Рим давлати ҳуқуқи деб эълон қилди.
Ана энди булутлар узра Парвардигор ҳузурида ҳозир бўлган ва унга «султана» (асл матнда шундай, яъни «салтанат» ёки «империя» дейилган), шуҳрат ва абадий ҳукмронлик берилган ва у даҳшатли шохни маҳв этиши ва йўқ  қилиши лозим бўлган шавкатли «бар-наша» ёки «инсон ўғли» билан боғлиқ тадқиқотимизни сабр-тоқат билан давом эттирамиз. Ким ўзи, бу «бар-наша»? Бу масалани кўриб чиқишдан олдин қуйидагиларни эътиборга олиш муҳим аҳамият касб этади:

(а)    яҳудийлар пайғамбари «барча миллатлар ва халқлар унга» (яъни Бар-нашага) ёки «Парвардигорнинг азиз халқига» хизмат қилишини башорат қилганда шуни тушуниш керакки, у инглизлар, французлар ёки айтайлик, хитойликларни эмас, балки «Ибтидо 15:18—21» да кўрсатилган халқларни назарда тутади.
(б)    «Парвардигорнинг азиз халқи» иборасига келсак, у аввало яҳудийларга, сўнгра Худонинг мутлақ бирлигини тан олган, бар-наша пайдо бўлишидан ва «шох» нинг йўқ қилинишидан олдин бу эътиқод учун курашган ва жабр кўрган масиҳийларга тегишлилиги аниқ бўлиши керак.
(в)    «Шох» йўқ қилинганидан сўнг, «Худонинг азиз халқи»га хизмат қилиши керак бўлган халқлар оссуриялик халдейлар, форслар, юнонлар ва римликлар – «муқаддас замин»ни оёқ ости қилган ва эгаллаб олган тўртта маҳлуқ сифатида тасвирланган тўртта халқ бўлиши керак. Маълумки, кейинчалик Адриатика денгизидан Хитой деворигача бўлган барча хилма-хил халқлар ягона Худога ҳақиқий эътиқод қилувчилар бўлган мусулмонларни ёки мусулмонларга хизмат қилган кофирларни ифодалаган.
(г)    Шуни таъкидлаш керакки, Худо Ўзининг ҳақ дини душманларига Ўз халқини икки мақсадда забт этиш ва қувғин қилишларига тез-тез рухсат бериши муҳим. Биринчидан, бу Унинг Ўз халқини дангасалик, ён бериш ва гуноҳлари учун жазолаш истаги. Иккинчидан, у Ўз халқининг иймон-эътиқоди ва сабр-тоқатини, шунингдек, Унинг қонуни ва дини дахлсизлигини синаб кўрмоқчи. Шунинг учун, У кофирларга вазият кескин нуқтага етгунча ўзларининг иймонсизликлари ва жиноятларида жангариларча давом этишларига рухсат беради. Кейин агар иймонлиларнинг ҳаёти жарлик ёқасига келиб қолган бўлса, Худонинг Ўзи воқеалар ривожига аралашади.
(д)    Шуни таъкидлаш керакки, яҳудийлар Исо Масиҳ келишидан олдин Худонинг танланган халқи эди. Мусулмонлар нуқтаи назаридан, на яҳудийлар, на насронийлар «Парвардигорнинг азиз халқи» унвонига даъво қилиш ҳуқуқига эга эмаслар, чунки яҳудийлар бир овоздан Исо алайҳиссаломни рад этишган, насронийлар эса уни илоҳ деб ҳақорат қилишган. Қолаверса, иккаласи ҳам (яҳудий ва насронийлар) илоҳий элчилар занжирини тўлдирувчи охирги пайғамбарни тан олишдан бош тортгани учун бу унвонга тенг даражада лойиқ эмас.

Энди биз Бар-наша - инсон ўғли, «Қадим замонлар» га тақдим этилган ва маҳлуқни ўлдириш қудратига эга бўлган, унинг исми сўзма-сўз «мақталган ва улуғланган» деган маънони англатадиган Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч ким эмаслигини исботлашда давом этамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни илоҳий амр билан берилган бетакрор улуғворликдан маҳрум қилиш учун қандай бўҳтон ва уйдирмалар ўйлаб топилмасин, буларнинг барчаси жиддий аҳамиятга эга эмас.
Маълумки, на яҳудийлик, на насронийлик ўз эътиқоди ва тизими учун ўзига хос номга эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, на яҳудийлар, на насронийлар ўзларининг таълимотлари, эътиқодлари ваибодат шакллари учун ўзига хос номга эга эмаслар. Дин, агар рост бўлса, Раббийнинг иродаси билан одамларга ўз қонунларини ато этган инсон номи билан аталиши мумкин эмас. Дининг ҳақиқий муаллифи ва асосчиси пайғамбар эмас, балки Худодир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган қонунлар, ақидалар, ибодат шакллари ва амалларининг номи эса, “Ислом” бўлиб, “Аллоҳ билан тинчлик”, “Аллоҳга итоатда одамлар ўртасида тинчлик” деган маънони англатади. «Магометанство» Исломнинг ўз номи эмас. Ахир Муҳаммад ҳам худди Иброҳим алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлар каби “магометан” эмас, балки мусулмон (“муслим”, яъни Аллоҳга итоаткор) эди! Иудаизм, яъни яҳудийлик Яҳудонинг (Иуда) динига ишора қилади, лекин Яҳудонинг (Иуда) ўзи ким эди? Албатта иудаист (яҳудий) эмас!
Худди шундай, Масиҳ евангелист ёки католик насроний бўлганми? Шубҳасиз - на у, на бошқаси! Хўш, бу икки алоҳида диннинг номлари маъноси нимада? Ҳеч нимада!
Бундан ташқари, “худодан қўрқиш” ёки унинг луғавий маъносига яқинроқ бўлган “инсоннинг Худо билан ибодат орқали боғланиши” деган маънони англатадиган лотин тилидаги «religion» сўзи бор. Ҳозир у «иймон ва ибодатнинг ҳар қандай шакли» маъносидаги ибора сифатида ишлатилади. Хўш, Библияда «religion» сўзининг эквиваленти нима? Мусо ёки Исо алайҳиссаломлар «religion»ни билдириш учун қайси атамани ишлатган? Албатта, Библия муаллифлари бу сўзни умуман ишлатишмаган.
Дониёрнинг ваҳийда Қуръони каримда Исломга қайта-қайта қўлланиладиган ўша сомийча, яъни «дин» сўзи ишлатилган. Бу сўзнинг асосий маъноси «адолат». Худо Ўзининг «ал-Курси» ёки тахтида «Даян» ёки Ҳакам сифатида ўтиради. Қуръони каримда қиёматнинг таърифи қуйидагича: «Ва ер Роббининг нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Набийлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида уларга зулм қилинмаган ҳолда ҳақ ила ҳукм чиқарилди» (Зумар, 69).
«Китоб» деганда бу ерда “Лавҳул маҳфуз” Худонинг абадий қонуни ёзилган, ундан Қуръон кўчирилган ва Фаришта Жаброил алайҳиссалом томонидан Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга берилган, шунингдек, ҳар бир инсоннинг амаллари ёзилган китоблар тушунилади.
Шундай қилиб, “Лавҳул маҳфуз” да ёзилган Худонинг Қонуни бўйича куфр сўзлари ва қилмишлари учун Буюк «Даян» - ҳакам «кичик шохни» ўлимга ҳукм қилди ва маҳлуқни йўқ қилиши керак бўлган баҳодир — «Адан» этиб Муҳаммадни тайинлади. Дониёрнинг тили Қуръон тилига жуда яқин. Ислом дини «дин ул-Ислом» деб аталади. Айнан шу «дин» қонунлари ва тамойилларига кўра Бар-наша шайтон ва унинг хизматчиси «Шох» динини йўқ қилади. Мана шу сабабдан Парвардигор қаршисида пайдо бўлган «инсон ўғли» сифатида Муҳаммадан бошқасини назарда тутиш мумкин эмас. Ахир Ислом – таърифга кўра «дунё адолати». У ишончли Қонун китобига эга бўлиб, унга кўра адолат ўрнатилади, адолатсизлик эса жазоланади, ҳақиқат тантана қилади, сохталик қораланади, эзгу ишлар учун абадий мукофот ва ёвузлик учун абадий азоблар аниқ белгилаб қўйилган.
Бар-наша жиноятчини жазолаш ва айбсизларни оқлаш билан низоларни ҳал қиладиган  ва шу тариқа тинчлик-хотиржамлик ўрнатадиган мусулмон қозисига кўпроқ ўхшаб кетади. Буларнинг барчаси — Ислом ва Қуръон қонуни, лекин асло насронийлик ва Инжил эмас, чунки у судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига одамларга душманлари ва азоб берувчиларини яхши кўришни таклиф қилади (қ., Мф. 5:25—26, 38—48).
«Инсон ўғли», ёки Бар-наша, шубҳасизки, Муҳаммад ҳисобланади. Ахир у Исо ва бошқа пайғамбарлар каби Константиндан олдин эмас, кейин «Шох» унинг рамзи бўлган «тринитар» империя ташкил топгандан сўнг келди. Буюк Константин билан бир деб ҳисобланган «Шох»га монотеистларга қарши курашиш ва ҳатто, пайғамбар тили билан «время, времена и полувремена» деб таъифланган даврда уларни бўйсундиришга ҳам юқоридан рухсат этилганди. Бу уч ярим асрни англатади (100 + 200 + 50), унинг охирида бир тарафдан бутпарастлик қудрати, икинчи тарафдан эса «тринитар» зулм таг-туги билан ва тўлалигича йўқ қилинади.
Булутлар узра кўтарилган Бар-наша Иуда Маккавей, «Шох» эса - Антиох Эпифан деб таъкидлашнинг ўзи кулгили. Айтишларича (ҳар холда, мен шундай эслайман), Қуддус маъбадини таҳқирлаган Антиох атиги уч ярим йил ёки уч ярим кун яшаган ва ҳалок бўлган.
Бироқ бизга маълумки, биринчидан, Антиох аслида Буюк Александрнинг вориси ва Сурия подшоси бўлган, демак, уни қанотли барснинг бошларидан бири ифодалаши мумкин бўлган, тўртинчи маҳлуқнинг ўн биринчи шохи эмас. Дониёр китобининг саккизинчи бобида, авлиёлардан бирининг изоҳ беришича, қўй ва эчки Форс ва Юнон империяларининг вакиллари ҳисобланади. Бу эса шундан яққол далолат берадики, Юнон империяси бевосита Форс империясидан кейин келган ва, биринчи ваҳийда баён қилинганидек, тўрт шоҳликка бўлинган.
Иккинчидан, «Шох» ўзининг ҳаракатлари билан кўрсатадики, куфр қилган ҳамда Қонунни ва муқаддас кунларни ўзгартирган одам бутпараст бўлиши мумкин эмасди, балки Худониниг қонунини билган ва қасддан унга бир хил даражада маълум бўлган икки зотни унга шерик қилиб кўрсатган ва шу тариқа динни нотўғри талқин қилган одам бўлган. Антиох эса учлик ёки кўп худолилик ўрнатиш билан яҳудийлар динини нотўғри талқин қилмаган ва Мусо алайҳиссалом қонуни ва байрам кунларини ўзгартирмаган.
Учинчидан, Суриянинг аянчли шоҳи ва яҳудий оқсоқолларидан бири билан содир бўлган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган беҳуда воқеаларга бундай аҳамият беришнинг ҳожати йўқ, буларнинг кейингисини Парвардигор ҳузурида миллионлаб фаришталарнинг эҳтиромига сазовор бўлган улуғвор одам билан солиштиришдан олдин. Қолаверса, пайғамбар ваҳийсида Бар-наша энг улуғ ва энг ҳалол инсон сифатида таърифланади ва тасвирланади, чунки Тавротга кўра, Муҳаммад каби улуғворлик ва шуҳратга лойиқ бошқа шахс йўқ.
Худди шундай, Исо Масиҳга «инсон ўғли» каби шараф берилган, деб даъво қилиш бемаъниликдир. Ушбу тушунчага қарши иккита асосий далил мавжуд:

(а) Агар у шунчаки инсон ва пайғамбар бўлса ва унинг ишини муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деб ҳисоблаш мумкин бўлса, у шубҳасиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламдан анча орқададир. Аммо агар «учлик» нинг учта мавжудотидан бири бўлса, у одамлар орасидан, деб ҳисобланмаслиги керак.
(б) Агар Исога тўртинчи маҳлуқни йўқ қилиш топширилган бўлса, унда у Қайсарга солиқ тўлаш ва Рим ҳокими Пилат аскарлари томонидан таҳқирланиш ўрнига, у Рим легионларини Фаластиндан қувиб чиқариши ва ўз мамлакати ва халқини қутқариши мумкин эди.

Меърож кечаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Парвардигор томонидан олий шарафлар билан кутиб олинди ҳамда Худо томонидан унга ва унинг халқига абадий мерос сифатида берилган барча мамлакатлардан бутпарастлик ва ширкни йўқ қилиш қудратига эга бўлди. Менинг камтарона фикримга кўра, булутлар устидаги Бар-наша образи ва унинг Парвардигор қаршисида ҳозир бўлиши меърож  тавсифига мос ва мувофиқ келади. Айтиш мумкинки, Дониёр ваҳийсининг иккинчи қисми Қуръон ва Суннатдаги меърож тавсифи билан бир хилдир! Дониёр китобидаги баъзи сўзлар, Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари мени шундай хулосага келтирди. Қуръонда айтилишича, ўша улуғ кечада Аллоҳ таоло ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилинган Масжидул Ақсога мўъжизаларни кўрсатиш учун сайр қилдирган (Исро, 1).
Ҳадисга кўра, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуддус маъбадида намоз ўқиганини ва у ерда барча пайғамбарлар олдида имом бўлиб турганини айтган. Кейин у Қуддусдан Еттинчи Осмонга кўтарилди ва у ерда кўплаб пайғамбарлар ва фаришталар ҳамроҳлигида “Қадимги кунлар” олдида пайдо бўлди. Пайғамбарнинг камтарлиги унга Самовий Подшоҳдан кўрган, эшитган ва қабул қилган ҳамма нарсани ошкор қилишга имкон бермади, лекин бу ҳақида унгача Дониёр томонидан баён қилинган эди.
Бундан ташқари, ваҳийни Дониёрга талқин қилган руҳ фаришта эмас, балки пайғамбарнинг руҳи ёки жони бўлиб, ибронийча, мос равишда: «муқаддас» ва «муқаддас одам» маъносини англатадиган «каддиш» ва «каддуш» (Дон. 4:10; 8:13) сўзлари билан аталган. Бу сўзлар анъанавий равишда пайғамбарлар ва художўй одамларни англатади! Тўрт маҳлуқ томонидан қувғин қилинган пайғамбарлар ва азоб чекканларнинг муқаддас руҳлари Парвардигор томонидан Константин зулмига эълон қилинган ўлим ҳукмини эшитиб, сўзловчи Шохни йўқ қилиш ҳуқуқига эга бўлган пайғамбарларнинг охиргисини кўрганларида қанчалик хурсанд бўлишлари керак эди!
Дониёрнинг гувоҳлигига асосланиб, биз мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам танаси билан кўтарилганини тан олишимиз керак, бу Парвардигор учун имконсиз эмас. Физикада шундай қонун мавжудки, унга кўра танани у жойлашган, унинг таъсири остида бўлган асосий, кучлироқ объект бошқармайди ва бу тортишиш қонуни эмас, балки тезлик қонунидир. Ерга тортилган инсон танаси, агар тортишиш кучидан ошиб кетадиган куч бўлмаса, ундан ўзини узоқлаштиришга қодир эмас. Бундай имконият юқори тезлик билан таъминланади. Бундан ташқари, физикада яна бир қонун бўлиши керак, унга кўра енгил жисм қалин жисмга, қалин жисм эса юқори куч ёки оддийгина тезлик кучи туфайли ундан ҳам қалинроқ ёки қаттиқроқ жсимга кириши мумкин. Ушбу нозик масала тафсилотларига киришиб ўтирмасдан, тезлик кучи олдида сурилган ёки тегилган қаттиқ жисмнинг оғирлиги муҳим эмаслигини айтиш кифоя. Бизга ёруғлик тезлиги маълум. Агар ўқни, айтайлик, сониясига 2500 метр тезликда отган бўлсак, у бир неча сантиметр қалинликдаги темирга кириб, тешиб ўтади.
Шундай қилиб, ёруғлик тезлигида ҳаракат қила оладиган фаришта, албатта, Исо, Муҳаммад ва Илёс алайҳиссаломларнинг танасини тортишиш қонунига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳайратланарли тарзда осонлик ва тезлик билан кўчира олади.
Ҳаворий Павел ҳам ўн тўрт йил олдин учинчи осмонга кўтарилган, сўнгра жаннатга кўтарилган, у ерда инсон тилида тасвирлаб бўлмайдиган нарсаларни кўрган ва сўзларни эшитган маълум бир «Масиҳдаги одамга» ишора қилади. Муқаддас Битикнинг черков таржимонлари бу одам ҳаворийнинг ўзи эканлигини фаол равишда таъкидлайдилар.
Бироқ, Павел осмонга кўтарилиш ҳақида унга гапириб берган одамнинг исмини айтмагани ва у жаннатда эшитган «одам қайта айтиб беролмайдиган, таърифлаб бўлмайдиган сўзлар»ни айтмагани Павелнинг ўша осмонга кўтарилган одам эмаслигини исботлайди. Павел ювошлиги ва камтарлиги туфайли мақтанмади, дейиш Павелни нотўғри тасвирлаш бўлади. Ахир, у ўз мактубларида, масалан, авлиё Петрни юзига қараб ҳақорат қилгани билан доимо мақтанади. Унинг мактублари матни асосан ўз шахсиятига қаратилган, бу эса Павелнинг камтар ва ювош эмаслиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди.
Бундан ташқари, биз Павелнинг Галатияликларга ва Римликларга ёзган мактубларидан биламизки, Ҳожар ва унинг ўғли Исмоилга нисбатан у яҳудийларнинг анъанавий хурофотлари асирлигида қолган. Ва у ёзган одам, эҳтимол, Дониёр кўрган одам эди! Ҳаворий ўз ваҳийда кўрган одам Муҳаммад эди, лекин у Парвардигорнинг унга айтган сўзларини етказишга журъат эта олмади. Мен деярли ишончим комилки, Павел бир неча асрлар олдин Дониёр кўрган Бар-нашани ўз кўзлари билан кўрган, лекин «шайтоннинг фариштаси уни доимо тушкунликка солиб қўйган» (2 Кор. 12: 7) ҳаворийга буларнинг барчасини очиб беришга рухсат бермаган.  Бу энди Павелнинг «шайтон фариштаси» унга ваҳийда кўрган Муҳаммаднинг сирини очишни тақиқлагани ҳақидаги эътирофидир. Агар Павел ҳақиқатан ҳам Худонинг солиҳ хизматкори бўлса, қандай қилиб у доимий раившда бошига уриб турган»иблиснинг фариштаси» нинг қўлига тушди?!
Хулоса қилиб айтганда, мен юқорида айтилганларнинг барчасидан келиб чиқадиган маълум бир қиссадан хиссани ифодлаб бераман. Мусулмон бўлмаганлар фақат Аллоҳ ягона ҳақиқий Худо эканлигига, фақат мусулмонларгина Унинг мутлақ тавҳидини ушлагани; пайғамбарларнинг энг сўнггисига эга эканини кўришлари мумкин.

Абдул Аҳад Довуднинг "Библияда Муҳаммад" китобидан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase