Абу Муслим
Мазкур нашр улуғ муҳаддис Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Найсобурий томонидан битилган, олти ишончли ҳадис тўплам орасида иккинчи ўринда турадиган «Саҳиҳи Муслим» китобининг илмий-изоҳли таржимаси шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.
Кўплаб шайхларга пешволик қилган, замонасининг аксарият арбобларини ақлу заковати билан лол қолдирган машойихлардан бири Ҳасан Басрийдир.
Ўтмишда тасаввуф тарихига бағишлаб ёзилган барча тазкираларда «икки жаҳон қуёши» Суҳайл ибн Омир Увайс Қараний чуқур эҳтиром билан тилга олинган. Уни «Яман юлдузи» деб ҳам аташган.
Ўзбек тилида ёзилган бу шарҳда фиқҳ илмининг таърифи, мақсади ва тадвин этилишининг тарихи борасида муҳим маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳаёти, илмий мероси ҳамда уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган санаддаги уламолар силсиласи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Шарқда «Умм ул-булдон», «Қуббат ул-ислом» номи билан машҳур бўлган Балх энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу кўҳна маданий манзилдан кўплаб дин, илм-фан, бадиий сўз санъати арбоблари етишиб чиққан. Улардан бири - саргузашти халқ орасида сонсиз ҳикояту ривоят, қиссалар пайдо бўлишига замин яратган Иброҳим Адҳамдир.
Ат-такфир вал-ҳижра(Ат-такфир вал-ҳижра - [араб. - куфрда айблаш ва ҳижрат].): 1971 йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) томонидан Мисрда ташкил топган бу оқимнинг асосий ғояси бутун бир жамоаларни, ҳатто давлатларни имонсизликда (исломдан қайтишда) қоралашдан иборат бўлиб, шу асосда бу давлатларга зулм, куч ишлатиш маъқулланган. Шукрий Мустафо ва унинг сафдошлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак деган хулосага келганлар. Бу хулосадан кейин 1973 йилда «такфирчилар» Мисрнинг кам аҳолили тоғолди ҳудудига кўчиб кетганлар.
Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 113-182 саналарда яшаб ўтган ва 69 йил умр кўрган.
Вақтнинг ўзига хос хусусиятлари бордирки, бизлар уни тўла идрок этишимиз, у билан муносабат ўрнатмоғимиз даркор. Улардан:
Таом бериш ҳам садақадир, Исломнинг яхши хислатларидан биридир.
1. Фақирлар. Моли нисобга етмаган одам.
2. Камбағаллар. Ҳеч нарсаси йўқ одам.
3. Закотчилар. Давлат раҳбари томонидан закот йиғиш топшириғи берилган кишилар. Уларга ишига яраша закотдан берилади.
4. Мукотаблар. Маълум мол эвазига озод бўлишлари хусусида хожалари билан шартнома тузган қуллар.
5. Қарздорлар. Қарзини тўлашдан ожиз бўлган одамлар.
6. Аллоҳ йўлидагилар. Қўшиндан ажраб қолган аскар, йўлда қолиб кетган ҳожилар.
7. Ўз диёридан ва у ердаги мулкидан узоққа кетиб, уларни олиб келишдан ожиз бўлган мусофирлар.
Имом Аъзам тавҳид ҳақида, Аллоҳ таолонинг рубубиятда, улуҳиятда, убудиятда ягоналигини бундай баён этган:
Ундан олдин Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ иймоннинг турли шуъбаларини батафсил тарзда баён қилган. У ишора, киноя ва очиқ-ойдин «иймон кўпайиб, камаяди», деган мазҳабини асослашга уринган. Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бу бобдан васваса бобигача бир неча бобларда куфрнинг шуъбаларини баён қилишга киришган. Бу билан: «Куфр иймоннинг зидди. Куфр турли бўлаклардан иборат экан, унинг муқобилидаги иймон ҳам бир неча бўлаклардан таркиб топади. Демак, иймон бўлаклардан иборат экан, у кўпайиб, камайиб туради», деган нарсани исботламоқчи бўлган. Нарсалар ўзининг зидди билан билиниши борасида бундай шеър айтилган: