close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Татаристонлик ёш олим телевизор олдидаги гаплари учун жазо олди

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан «Мемориал» маркази сни сиёсий маҳбус деб тан олди, бутун дунёдан олимлар уни қўллаб-қувватладилар (жумладан, Ноам Хомский ва Славой Зизек) ва 90 мингга яқин одам унинг озод этилишини талаб қилган петицияга имзо чекди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан «Мемориал» маркази сни сиёсий маҳбус деб тан олди, бутун дунёдан олимлар уни қўллаб-қувватладилар (жумладан, Ноам Хомский ва Славой Зизек) ва 90 мингга яқин одам унинг озод этилишини талаб қилган петицияга имзо чекди.
Екатеринбург Марказий округ ҳарбий суди (Свердловск вилояти, Россия Федерацияси) Москва давлат университети механика-математика факультети собиқ аспиранти Азат Мифтаховни терроризмни оқлаганликда айблаб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисми), деб ёзади «Коммерсант» унинг Телеграмдаги қўллаб-қувватлаш гуруҳлари маълумотларига таяниб. Аввалроқ давлат айблови вакили унга уч йилни қаттиқ тартибли колонияда ўташни сўраган эди.
Суд ҳукмига кўра, Азат Мифтахов қамоқ муддатининг дастлабки икки йилу олти ойини қамоқхонада, қолган вақтини қаттиқ тартибли колонияда ўтказади. Айбланувчининг адвокати аввалроқ иш қўзғатилганини ноқонуний ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ёлғон, деб ҳисоблаб, унга қўйилган айбловларни олиб ташлашни сўраган эди. Азат Мифтахов айбини тан олмади.
Тергов маълумотларига кўра, колониядаги бошқа маҳбуслар билан телевизор томоша қилаётган Азат Мифтахов 2018 йил кузида Архангелск вилоятидаги ФСБ дирекцияси биносида портлаш уюштирган Михаил Жлобицкийнинг ҳаракатларини маъқуллаган ҳолда гапирган (портлаш террористик ҳужум сифатида тергов қилинган).
Терроризмни оқлагани ҳақида иш бўйича Азат Мифтахов 2023-йил сентабрида, Киров вилоятида ИК-17-дан чиқиб кетганидан сўнг дарҳол ҳибсга олинган. У ерда у безорилик иши бўйича беш йилу тўққиз ой қамоқ жазосини ўтаган: терговчиларнинг сўзларига кўра, анархист бўлган Мифтахов ва яна бир неча киши «Единая Россия»нинг Москвадаги офисларидан бирининг ойнасини синдириб, унга тутунли бомба улоқтирган. Ҳужумда қурбонлар бўлмаган.
Ҳибсга олинганлар қийноқлардан шикоят қилишган. Мифтаховдан ташқари иккитаси айбини тан олди. Ишда ёш олимни фақат «ифодали қошлари» билан аниқлаган яширин гувоҳ бор эди.
Шундан сўнг жамоатчилик назорати комиссияси маҳбуснинг танасида қийноқ излари борлигини маълум қилди. Бироқ унинг шикоятлари асосида зўравонлик қўллаш бўйича иш очилгани йўқ. 17 август куни «Росинмониторинг» Мифтаховни террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритди.
Илгари инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан Мемориал маркази уни сиёсий маҳбус деб тан олган, бутун дунёдан таниқли олимлар Мифтаховни (жумладан, тилшунос, файласуф ва сиёсат назариётчиси Ноам Хомский ва маданият олими Славой Зизек) қўллаб-қувватлаб чиқишган. 90 минг киши Азатнинг озод этилишини талаб қилган петицияга имзо чекди.
Мифтахов - Нижнекамскда (Татаристон) туғилган, татар ёзувчиси ва миллий ҳаракат раҳбари Фанзаман Батталнинг набираси (1939-2015). Математик сифатида катта умид беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase