close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Барча замондаги золим фиръавнлар тутган йўл...

1. Қаҳҳор, жаббор, золим табиатдаги подшоҳлар, улар ер ва унинг мулки меники, деб даъво қиладиган, одамларни хақир-паст кўрадиган Фиръавн каби зўравонлар: «Ўз қавми ичида Фиръавн нидо қилиб айтди: Эй қавмим! Миср мулки ва остимдан оқиб турган мана бу дарёлар меники эмасми? Ахир кўрмаяпсизларми? Мен – балки мана бу (сўзини ҳам тузукроқ) баён қилолмайдиган хор бўлгандан яхшироқдирман?».(Зухруф: 51-52)

1. Қаҳҳор, жаббор, золим табиатдаги подшоҳлар, улар ер ва унинг мулки меники, деб даъво қиладиган, одамларни хақир-паст кўрадиган Фиръавн каби зўравонлар: «Ўз қавми ичида Фиръавн нидо қилиб айтди: Эй қавмим! Миср мулки ва остимдан оқиб турган мана бу дарёлар меники эмасми? Ахир кўрмаяпсизларми? Мен – балки мана бу (сўзини ҳам тузукроқ) баён қилолмайдиган хор бўлгандан яхшироқдирман?».(Зухруф: 51-52)
2. Подшоҳнинг амрига мунтазир бўлган тил ёғламачи бўлган, икки юзламачи вазирлар, подшоҳга барча нарсага қодирлигини вас-васа қиладиган Ҳамон каби дастёрлар: «Эй Ҳамон! Дарҳол мен учун лойга ўт қўй, дарҳол мен учун баланд қаср қилгин...».(Қасос: 38) «Дарҳол қилгин..., мен учун қилгин...», бу сийғалар буйруқни тез бажарадига кишиларга мансабдорлардан истеъмол қилинади.
3. Подшоҳнинг иқтисодиётини таминлайдиган ва зулмига мулки билан зулм қўшадиган зодагон Қорун каби бойлар: «Дунё ҳаётини хоҳлайдиганлар айтди: қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарса берилса, аниқ-ки у шубҳасиз улуғ улуш эгасидир».(Қасос: 79)
4. Диндор бўлган олим кишилар бу рукндан насибаси бўлади, одамлар учун руҳий озуқа бўлган диёнат ишларини юритадиганлар ҳам баъзан ёки кўп бузуқ замонларда зулмга рукн бўладилар, илмини ва диний мансабини золимнинг хоҳшига хизмат қилдирган – подшоҳнинг ноҳақ сўзларини ва янглиш қарорларини яхшиликка йўйиб, дин номидан халқ ишончини қозониб мансабларини суистеъмол қилиб ноҳақ қарорларни яхшиликка мойиллаштириб, подшоҳларнинг жоду қарорларини қабул қилишда сеҳрли сўзлари билан ваъз қилиб зулмга ёрдам берадиган малайлар бўлади: «Фиръавн айтди: эй Малайлар! Мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирор илоҳ борлигини билмайман, деди».(Қасос: 38.) «Ўз атрофидаги малайларга: аниқ-ки, бу шубҳасиз билағон сеҳргардир, деди».(Шуъаро: 34) «Мусони фақатгина ўз қавмидан баъзи зурриёт-йигитлар Фиръавн ва унинг Малайларидан ўзларини фитна қилишидан қўрққан ҳолларида тасдиқлади».(Юнус: 83)
5. Эълон ёйиш ва хабарлар тизимини бошқариб туриш рукни – ёлғон хабарларни ёйиб, золим подшоҳ рози бўлмаган ҳақиқатларни беркитадиган ҳамда одамларни ҳақиқатдан чалғитувчи турли найрангли томошалар уюштирувчи, уларни ташкил қилишда ташаббусчи ва юритувчи
марказлар: «Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган вақтда жамланди. Одамларга айтилди: сизлар ҳам жамланиб бўлдингларми? Ажаб эмас сеҳргарларга эргашсак, агарда улар устун келсалар, албатта».(Шуъарo: 38-40)
Қуръондаги қиссалар ҳаётмизда кўп такрор бўлади, жумладан ушбу истибдод тизими, дунёга мутлақ ҳукмронлик қиламан, одамларни қул қиламан, деган – барча золимларнинг ноҳақ сиёсати мана шу беш рукнга қурулган, лекин Аллоҳ таоло ҳар доим уларга завол бериб уларнинг зулмидан эзилган, қийналганларга ёрдам берган, сабр қилганларни пешво қилган, ер юзини уларга қайтариб берган: «Ерда заиф қилинган-одамларга беминнат – афзаллик беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни хоҳлаймиз».(Намл: 5) Ҳар бир Фиръавннинг Мусоси бор ва ҳар бир мазлумга сабр қилса нажот бор, албатта!

Умар Шоҳирнинг, хафизаҳуллоҳ
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase