close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мадина қамали

Ҳижрий 35 йил ражаб милодий 656 йил январ ойида фитначиларнинг бир гуруҳи Мисрдан умра қилиш баҳонаси билан Ҳижозга келди. Уларнинг асл мақсади халифа билан мунозара қилиб фитна оловини янада кучайтириш эди. Улар Ҳижозга етганларида Куфа ва Басрага ҳам одам юбориб, Мадинага боришга ундади. Шундан сўнг фитначилар Мадина томонга юрдилар. Ғофиқий ибн Ҳарб раҳбарлик қилган мисрликлар орасида Ибн Савдо ҳам бор эди. Улар Али ибн Абу Толибни халифа қилишни режалаштирди. Куфаликларга Амр ибн ал-Асам, басраликларга Ҳарқус ибн Зуҳайр етакчилик қилди. Ҳожилар билан келганлиги учун уларни миқдори ва мақсадларини аниқлаш имкони бўлмади. Шунингдек, турли минтақалардаги амир ва волийлар фитначиларнинг Мадинада Усмон розияллоҳу анҳуни ўлдиришга қодир эканлигини ҳаёлларига ҳам келтирмаган эди. Шунинг учун Мадинада халифани ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаган. Мисрликлар Зулмарвага, куфаликлар Аъвазга, басраликлар эса Зухушуб мавзесига ўрнашдилар.

Мадина аҳли исёнчилар дарагини эшитиб, халифага хабар берди. Усмон розияллоҳу анҳу уларни шаҳарга бостириб киришдан тўхтатиш учун Али розияллоҳу анҳу билан бир неча саҳобаларни юборди. Саҳобаларнинг шаҳар ҳимоясига чиққанини кўргач, фитначилар юрагига қўрқув тушди. Али розияллоҳу анҳу улар билан гаплашганида, фитначилар ўз вилоятларига қайтиб кетишга ваъда бердилар. Шундан сўнг Али розияллоҳу анҳу ва саҳобалар хотиржам ҳолатда Мадинага қайтдилар. Бироқ исёнчилар яна ортига қайтиб шаҳарни қамал қила бошлади. Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу бунинг сабабини сўраганида улар: “Халифа бизга қарши Миср волийсига мактуб жўнатибди. Унда Муҳаммад ибн Абу Бакрни ўлдиришни буюрган. Шунинг учун биз қайтиб келдик”, деб жавоб бердилар. У куфалик ва басраликларнинг қайтиш сабабини сўраганда мисрликларга ёрдам беришларини айтдилар. Шунда Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу: “Мисрликларга етган хабарни қандоқ билдингиз? Бир-бирингиздан узоқда бўлсангиз. Бу келишиб олинган иш”, деди(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз. - Т.: “Шарқ” нашриёти, 2008. - Б. 149.). Демак, улар аввалдан келишиб олинган ишни амалга ошириш учун Усмон розияллоҳу анҳу ҳақида ёлғон гaп тўқиб чиқарган.
Мадина исёнчилар томонидан қамал қилингач, халифа Усмон розияллоҳу анҳу вилоят амирларига мактуб йўллаб, улардан ёрдам беришларини сўради(Маҳмуд Шокир. Ат-тарих ал-исломий 3 жуз. - Байрут: Ал-мактаба ал-исломий, 2000. - Б. 240.). Мактубга жавобан Шомдан Ҳабиб ибн Маслама, Мисрдан Муовия ибн Ҳудайж, Куфадан Қаъқо ибн Амр, Басрадан Мужошиъ ас-Сулламий бошчилигида қўшин йўлга чиқди. Бундан хабар топган исёнчилар қамални янада кучайтирдилар. Саҳобалар билан уларнинг фарзандлари фитначиларга қарши хужум уйуштириш таклифини қилса ҳам халифа рухсат бермади. У ўзи сабабли бирор кишига зарар етишини хоҳламас эди. Иш шу даражага етдики, исёнчилар Усмон розияллоҳу анҳуни таҳорат олинадиган сувдан ҳам чеклаб қўйдилар. Улар халифани ўз ихтиёри билан халифаликдан воз кечади деб ўйладилар. Аммо халифа бундай қилмади.
Шом қўшинлари яқинлашиб келаётганини билган исёнчилар Усмон розияллоҳу анҳунинг уйларига бостириб кирмоқчи бўлдилар. Бироқ Ҳасан ибн Али, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Талҳа, Марвон ибн Ҳакам ва бошқаларнинг қаршилиги сабабли уларнинг ниятлари амалга ошмади. Фитначилар Усмон розияллоху анхунинг қўшниси Умар ибн Ҳазмнинг ховлисига кирдилар ва унинг деворидан ошиб халифанинг уйига кирдилар. Мисрликлар раҳбари Ғофиқий ибн Ҳарб халифага бир темир бўлак билан зарба берди. Уни ҳимоя қилишга уринган аёли Ноиланинг бармоқларини кесдилар. Фитначилардан қайси бири халифани ўлдиргани маълум эмас. Шу тарзда рошид халифаларнинг учинчиси Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу 656 йил 12 май куни қатл этилди.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase