close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тошкентда уч ойда мингдан ортиқ фоҳишалар қўлга олинди

Жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи вилоятлардан келиб фоҳишалик билан шуғулланган. 209 та қўшмачилик ҳолатлари аниқланган.

Жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи вилоятлардан келиб фоҳишалик билан шуғулланган. 209 та қўшмачилик ҳолатлари аниқланган.
Жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахслар аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган. Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз пойтахтда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахслар ҳақида ёки фоҳишахона сақлаш ҳолатлари юзасидан маълумотга эга бўлсангиз 102 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, фоҳишалик билан шуғулланиш МжТКнинг 190-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади ва БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш Ўзбекистоннинг 131-моддасига асосан жиноят сифатида малакаланади ва саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Манба

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase