close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳужумлар кетидан Исроил ХАМАСга қарши уруш эълон қилди

ХАМАС гуруҳининг 7-октабр тонгида Исроилга қарши амалга оширган сўнгги йиллардаги энг йирик ҳужумида Исроил томонида камида 200 одам ўлган, 1100 га яқини жароҳатланган.

ХАМАС гуруҳининг 7-октабр тонгида Исроилга қарши амалга оширган сўнгги йиллардаги энг йирик ҳужумида Исроил томонида камида 200 одам ўлган, 1100 га яқини жароҳатланган.
Ғазо секторидан Исроилга қарата 5000 дан зиёд ракета отилган ва ҳужумлар ҳамон давом этмоқда. ХАМАС жангчилари бу ҳужумлар баробарида ғазодан Исроилга ўтиб, ўнлаб кишини гаровга олгани, ҳарбий техникани қўлга киритгани хабар қилинмоқда.
Исроилнинг бир неча маҳалларида отишмалар рўй берган, юзлаб одамлар жароҳатланган.
Исроил армияси ҳаво ҳужумлари билан жавоб қайтарди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ғазо секторида камида 230 киши ҳалок бўлган, 1700 га яқини жароҳатланган.
Қирувчи самолётлар ғазо шаҳри марказида ХАМАС радиостансиялари жойлашган 11 қаватли бинони вайрон қилди.
Бош вазир Бенямин Нетаняху Исроил "уруш ҳолатида" эканини таъкидлади.
“Бугун тонгда ХАМАС Исроил давлати ва унинг фуқароларига қарши кутилмаган қотиллик ҳужумини уюштирди”, - дейди у.
Бу Исроил-Фаластин можаросида сўнгги йиллардаги энг йирик эскалатсия дея тилга олинмоқда. ХАМАС жангарилари ғазо ва Исроил ўртасидаги чегара деворини бузишда портловчи моддалардан фойдаланган, сўнгра қуруқликдан, сув орқали ҳамда парапланлар орқали Исроил ҳудудига ўтган.
Сўнгги воқеалар Исроил ва ХАМАС ўртасида яна бир қонли урушнинг бошланишидир, деган хавотирлар бор. Гаъзода ҳукмрон гуруҳга кўра, бу ҳали ҳужумларнинг бошланиши.
Ҳаво сиреналари янграр экан, Исроил армияси “террорчилар” Исроил ҳудудига бир неча нуқтадан кирганини билдирди. ХАМАС гаровга олган 50 дан зиёд исроилликлар орасида ҳарбийлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам бор. Айримлари ғазога олиб кетилган.

Халқаро муносабат

Президент Жо Байден ХАМАС гуруҳининг Исроилга “даҳшатли ҳужумини” қоралаб, Исроил ўзини ҳимоя қилиши учун нимаики керак бўлса, таъминлашга ваъда берди.
Байден Оқ уйдан қилган қисқа баёнотида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳамда Иордания қироли Абдулла билан мулоқот қилганини, Исроилга барча тегишли ёрдам воситалари берилишини айтди.
Нетаняху суҳбатда Исроил ХАМАСга қарши урушда ғалаба қилишини таъкидлаган.
Терроризмни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, деди АҚШ раҳбари. Исроилга душман бўлган ҳеч бир томон бу вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмасин, деди Байден.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинга кўра, келаси бир неча кунда Исроил мудофааси ва аҳоли ҳимояси учун нима зарур бўлса, таъминлаш устида иш олиб борилади.
БМТнинг Яқин Шарқ тинчлиги бўйича элчиси Тор Веннесленд вазият хавфли нуқтада эканини қайд этиб, томонларни босиқликка чақирмоқда.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос унинг халқи ўзини “оккупацион кучлардан ҳимоя қилишга ҳақли” эканини айтди.
“ISNA” ахборот агентлигига кўра, Эрон олий раҳнамоси Али Хоменеи фаластинлик жангчиларни табриклаган. Телевидениеда Эрон парламентида қонунчилар ўрнидан туриб, “Исроилга ўлим” дея ҳайқиргани кўрсатилган.
Россия Ташқи ишлар вазири муовини Михаил Богданов унинг мамлакати Исроил, Фаластин ва Араб давлатлари билан алоқада эканини айтиб, томонларни зудлик билан сулҳ тузишга ундади.
Европа раҳбарлари ХАМАС ҳужумини қоралаб, Исроил билан бирдамлигини билдирмоқда. Туркия, Миср, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония томонларни зўравонликни бас қилишга чақирмоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яқиндаги вазият бўйича бугун фавқулодда мажлис ўтказади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase