Албатта, Қуръон ва ҳадисдан хукм олиш, ундаги ҳукмларни истинбот қилиш (чиқариб олиш) ҳар кимнинг ҳам кўлидан келмайди. Бунинг учун, кишини фатво рутбасига, Исломнинг асосий масдарларидан ҳукм олишга ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаш билан бирга яна икки илмни билиш лозимлиги айтилади.
Биринчиси: Воқеъликни фаҳмлаш илми.
Иккинчиси: Воқеъликда нима вожиблигини фаҳмлаш.
Қисқа қилиб айтганда, фаҳм-фаросат илмига эга бўлмоғи ҳам лозим эканлигини уқтирганлар. Биринчиси фатвони китобдаги илмларни назардан қочирмаган ҳолда воқеъликни ҳисобга олиб чиқариш бўлса, кейингиси масала сўралган ҳолатга айнан нима мувофиқлигини фаҳмлаш даркор. Бу икки илм инсонда ҳаракат ва ўрганиш билан қозонилмайди. Балки улар бандада табиатан мавжуд бўлиб, буни Аллоҳ берган, дейилади. Шунинг учун ҳам бу сўзларни ушбу масалада сўз юритишдан аввал айтиб қўйилди, токи ўқувчи араб тилини ўрганиш, баъзи шаръий илмларни билиш ва ҳадисларни ёдлаш билан мужтаҳид бўлиб қолмаслигини англаб етсин.
Қуръон ва ҳадисдан хукм олишга ким ҳақли, деган саволга мужтаҳид даражасига етган фақиҳ олим зотлар ҳақли, деган жавоб берилади.
Хўп, мужтаҳид ким? Бу даражага етишнинг шартлари қандай? Араб тилидан хабари бор кишилар ўзлари Қуръон ҳадисни тушуниб, ўзлари учун керакли кўрсатмаларни олиб кета олмайдими? Бу каби саволларга қуйида жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аввало, мужтаҳид кимлигини ўргансак. Мужтаҳид сўзининг ўзаги "ижтиҳод” бўлиб, "жаҳд" ёки "жухд”ўзагидан олинган. Қайси ишда бўлмасин, бор куч-қувватни сарфлаш маъносини билдиради. Истилохда эса, динимиз ҳукмларини билишга бор илмий куч ва салоҳиятини сарфлаш ижтиҳоддир. Аммо бу таърифдан истаган киши ўзидаги бор илмий куч-қувватни сарфлаб, мужтаҳид бўлиши мумкин, деган хулоса чиқиб келмаслиги учун уламолар "шаръий хукмларни билишга фақиҳнинг бор кучини сарфлаши”, деб таърифга “фақиҳ" сўзини қў-шимча қилишган. “Фақиҳ"дан мурод эса мужтаҳиддир. (Имом Розийнинг "Ал-Маҳсул” китоби)
"Нурул Анвор” китобининг соҳиби мужтаҳидда қуйидаги шартлар топилиши талаб этилишини айтганлар:
Яъни: "Ижтиҳоднинг шарти Китоб (Қуръон) илмларини барча луғавий ва шаръий маънолари билан билиш ҳамда суннат илмларини барча йўллари билан англаш. Шунингдек, қиёснинг барча йўналишларини турлари билан билишдир.”
1. Қуръони каримни билиш:
Мужтаҳид Аллоҳ таолонинг Китобини яхши билиши шарт. Зеро, Қуръони карим биринчи шаръий манба бўлиб, мужтаҳиднинг унга суяниши вожибдир. Қуръони каримни билиш унинг маъноларини қисқача тушуниш эмас. Мужтаҳид Қуръони каримга доир барча илмларни чуқур билиши ва бу соҳада моҳир бўлиши керак. Аммо Қуръони каримни тўла ёд билиши шарт бўлмайди. Мужтаҳид Қуръони карим оятларидан ҳукм чиқаришда зарур оятларни топиш ва уларга мурожаат қилиш йўлларини яхши билиши керак.
Қуръони каримни билишда вожиб бўлган илмлар қуйидагилардир:
- носих ва мансух ҳақидаги илм, мужтаҳид мансух оятлардан хукм чиқармаслиги, балки носих оятлардан хукм чиқариши керак:
- мутлақ ва муқайяд оятлар ҳақидаги илм:
- сабаби нузул - оятларнинг тушиш сабабларига доир илм ва бошқалар.
2. Суннат илмини билиши:
Мужтаҳид Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам суннатларини яхши билиши вожиб. Зеро, суннат Қуръони каримдан кейинги иккинчи манбадир. Суннат илми Қуръони каримда келган хукмларни ойдинлаштиради ва батафсил баён қилиб беради. Суннат илмидан хабарсиз киши ҳеч қачон мужтаҳид бўла олмайди.
Мужтаҳид Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларини ўрганиб, ҳадисга тааллуқли қуйидагиларни билиши лозим:
- "саҳиҳ", "ҳасан" ва "заиф" ҳадисларни билиши:
- ҳадис ровийларининг тарихини билиши. Бу нарса "саҳиҳ" ҳадисларни "заиф" ҳадислардан ажратиш, мақбул ҳадисларни рад этилганларидан фарқлашда зарур бўлади:
- носих ва мансух ҳадисларни билиши. Агар буларни билмаса, нотўғри хукм чиқариши мумкин.
3. Мужтаҳид қиёс йўлларини ҳам яхши билиши керак:
Усулул фиқҳ олими, доктор Муҳаммад Ҳасан Ҳиту бундай дейди: "Ким араб тилини билмаса, у туя игнанинг тешигидан ўтсагина мужтаҳид бўла олади". Мужтаҳид араб тили қоидаларини, маъоний ва баён илмларини билиши керак. Чунки Қуръони карим ва ҳадислар араб тилидадир. Мазкурлар араб тили қоидалари, яъни сарф ва наҳв, балоғат йўллари билан фаҳмланади ва билинади ("Нурул анвор” китоби).
Айрим олимлар мужтаҳид шариат мақсадларини мукаммал билишини ҳам ижтиҳод шартлари сирасига киритишган. Чунки Қуръони карим ва суннатни яхши тушуниш ва уларни воқеликка татбиқ этиш шариат мақсадларини билишга боғлиқдир. Шундай экан, ким бир ҳукмдан шаръий далил чиқармоқчи бўлса, шариат сирлари ва унинг умумий мақсадларини билиши вожибдир. Жумладан имом Шотибий шундай деганлар:
"Уммат шариатнинг асосий мавзуси ҳаёт учун зарур бўлган беш нарсани муҳофаза қилиш эканига иттифоқ қилди. Улар: дин, нафс, яъни жон, насл, мол ва ақл ("Ал-Мувофақот" китоби)
Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ эса "Тадвийнул фиқҳ" китобида: “Шариатнинг асосий мақсади дунё ва охират саодатидир. Яъни шариатнинг асосий мақсади инсонни нафақат охиратда балки, бу дунёда ҳам саодатли ҳаёт кечиришини таъминлашдир”, деганлар.
Қуръон ва ҳадисдан хукм олувчи мужтаҳидда шариат ҳукмларини истинбот қилишда талаб қилинган шартлар топилмаса, жуда катта хатолар юзага келади. Шундай экан фатво чиқаришда араб тилини билиш, ҳадисларни зоҳирий маънолари билан чекланишда ҳам катта зарарлар ҳосил бўлади. Натижада шариатнинг асосий мақсадига путур етади. Бунинг мисолини мана бу ҳадисда кўришимиз мумкин.
"Канзул уммол"да Мужоҳиддан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтади: "Биз, Ибн Аббоснинг июгирдлари Ато, Товус ва Икрималар биланўтирган эдик. Ибн Аббос намоз ўқиётган эди. Ногаҳон бир киши келиб: "Фатво берувчиларингиз борми?” деди. Икрима: “Саволинг бўлса сўра?” деди. Кииш: “Ҳар доим бавл қилганимда сийдик кетидан қуюқ бир нарса келади" деди. Биз: 'Ъола бўладиган суюқликми?" дедик. У: "Ҳа" деди. Биз: “Сенга ғусл вожиб бўлади" дедик. Киши жавобни эшитиб, орқасига қараб кетди. Ибн Аббос намозини тезлатиб, салом бергач" "Эй Икрима, ҳалиги кишини қайтариб олиб кел", деди. Уни олиб келтирди. Сўнг Ибн Аббос бизга юзланиб: "Бу кишига Аллоҳнинг каламидан фатво бердиларингми?" деди. Биз: “Йўқ”, дедик. "Расулуллоҳнинг суннатиданми?" деди. “Йўқ" дедик. “Саҳобаларни сўзлариданми”, деди. Биз "йўкў дедик. "Унда қаердан фатво бердингизлар?” Биз: “Ўз фикримиздан келиб чиқиб” дедик. Ибн Аббос: “Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Битта фақиҳ, шайтонга мингта обиддан кўра қаттиқроқдир", деганлар", деди. Сўнг ҳалиги кишига юзланиб: "Ўша сув шаҳват билан келадими?" - деди. Киши: "Йўк," деди. “Отилиб чиқадими?" - деди. Киши: "Йўқ" - деди. Ибн Аббос:“Унда сенга таҳорат кифоя қилади" - дедилар.
Муҳаққиқ уламолар айтадилар: Мазкур ривоятда муҳаддислар савол берувчининг " калимасига эътиборни қаратдилар ва унинг зоҳирий маъносидан келиб чиқиб, фатво бердилар. Ушбу муҳаддисларнинг ҳеч бирлари фақиҳ бўлмаганлари учун ғуслнинг иллатига эътибор қаратмадилар ва фатво беришда хатога йўл кўйдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса, фақиҳ бўлганлари учун бу жойда гапнинг зоҳири билан кифояланмасдан, ҳукмнинг, яъни ғуслнинг иллати (эркаклик сувини шаҳват билан чиқиши)га ҳскм эътибор бердилар. Иллат топилмаганлиги учун савол сўровчига ғусл вожиб бўлмаслиги балки, таҳорат кифоя қилиши ва чиққан сув маний эмас, вадий эканига фатво бердилар ("Тақлидуш-шаръий ва аҳамиятуҳу фил ислам" китоби).
Шунингдек мазкур ҳадисдан юқорида айтганимиздек фатво бериш учун баъзи илмлар кифоя қилмаслиги, балки мукаммал даражада илмга эга бўлиш зарур эканини кўришимиз мумкин. Ибн Аббос розияллоху анхумо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Битта фақиҳ шайтонга мингта обиддан яхшироқдир", деган сўзларини эслаб ўтиши эса, Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олиш учун фақиҳ бўлиш кераклиги тушунилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шундай фақиҳ саҳобалардан эди. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом у зотнинг ҳақларига: “Эй Аллоҳим! Ибн Аббосни динда фақиҳ қилгин ва унга таъвийлни ўргатгин", деб дуо қилгандилар. Қолаверса фиқҳ илми, фақиҳларнинг мақоми тўғрисида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бир қанча ривоятлар бор. Жумладан, шундай деганлар:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди" (Муттафакун алайҳ).
Хулоса қилиб айтганда, фиқҳ деган улуғ неъматдан бебаҳра бўлган кишилар ҳадиснинг маъносини, ҳақиқатини ва сир-асрорларини англашдан ожиз қоладилар.
Натижада ҳадиснинг зоҳирий маъноларидан ҳукм олиб, ўзлари ҳам адашадилар ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар. Рофиза ва хаворижлар каби ботил фирқалар айнан ушбу сўзларимизга мисол бўладилар.
Ҳазрати Али розияллоху анху Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, агар менга бир масала рўбарў бўлса-ю мен унинг ечимини Аллоҳнинг китобдан ҳам Расулининг суннатидан ҳам тополмасамунда қандай йўл тутай?. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Фақиҳ ва обидлар билан маслаҳатлашинглар, бу ишда хос бир фикрни жорий қилманг", дедилар. (Имом Табароний ривоятлари)
Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишда фақихдарнинг гапига юрилмас экан хатога юз тутишимиз аниқ. Зотан Суфён ибн Уяайна айтганларидек:
"Ҳадис фақиҳлардан бошқани адаштиради"
Шунинг учун ҳам "Бемазҳаб"лар таровеҳнинг ракатларида, уч талоқ масаласида хатога йўл қўйдилар. Рошид халифаларнинг суннатларига хилоф қилдилар. Салаф ва халаф бўлган жумхур уламоларга итоат этмай адашдилар ва адаштирдилар. ("Шаръий тақлид ва унинг исломдаги аҳамияти" китоби) 82-6.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан