close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Насияга сотиб олинган машинани сотиб, пулини тижоратга сарфлаш жоизми?

Савол: Насия савдога машина олдим. Шу машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфласам бўладими?

Савол: Насия савдога машина олдим. Шу машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфласам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, насия савдо билан сотиб олинган машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфлашингиз жоиз. Чунки насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ сизнинг тасарруфингизга ўтади ва сиз сотувчидан (пулни нақд бермаганингиз учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қоласиз. Бундан кейин сотувчи сиздан фақат пулни сўрайди, машинани эмас.
Насияга маҳсулот сотиб олган мусулмон киши доим қарзини тўлаш ва насия қилинган маблағни вақтида тўлаб бериши пайида бўлиш керак. Имкони бўлатуриб, тўловни чўзиб юрмаслик керак. Шуни яхши билиш керакки, одамлардан қарз олиб, уни тўламасдан (ёки тўлайдиган мол қолдирмасдан) дунёдан ўтиб кетадиганлар қиёматда бу қарзни савоблари билан тўлаб беради. Чунки у ерда тўлайдиган пул йўқ, савоб эса ҳаммага керак бўлиб туради. Имкони бўла туриб қарзни чўзишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “зулм" деб атаганлар:
"Бойнинг (қарзни бермасдан) чўзиб юриши зулмдир” (Имом Бухорий ривояти).
Фақат мумкин бўлмаган битта ҳолат бор, насияга сотиб олинган машинани пулини тўламасдан (ва машина аввалги ҳолатидан эскирмасдан) туриб, яна эгаси (ёки вакили) га арзонроққа сота олмайсиз. Ҳадиси шарифда бу ишдан очиқ-ойдин қайтарилган (Имом Абдураззоқ Ойша онамиздан ривоят қилган). (“Фатҳу бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase