БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари Мишель Бачелет душанба куни ўз баёнотида Бруней ҳукуматини шафқатсиз, ёвуз янги Жиноят кодексининг кучга киришини тўхтатишга чақириб, у «кучга кирган такдирда Бруней халқининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жиддий зарба» бўлади деб айтди.
Душанба куни берган баёнотида Бачелет Брунейни қадимги урф-одатлардан воз кечиш ва унинг китобларида қолган ўлим жазоси ҳақида қонунни қўлламасликка чақирди. Мамлакатда охирги марта қатл жазоси 1957 йил ижро этилганди.
«Аслида дунёда биронта суд тизими бехато бўлишга даъвогарлик қилолмайди ва фактлар шундан далолат берадики, ўлим жазоси суд хатолари риски баландлиги туфайли шундақ ҳам заиф бўлган одамларга нисбатан номутаносиб қўлланмоқда. Мен Бруней ҳукуматидан ўлим жазосини қўллашга мораторийни давом эттиришни қатъий талаб қиламан», - деди Бачелет.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари шунингдек, янги қонунлар жинс бўйича, жинсий ориентация ва диний мансублик бўйича «дискриминация ва зўравонлик»ни рағбатлантириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ҳар қандай диний қонунчилик инсон ҳуқуқларини, жумладан, диний кўпчиликка мансуб бўлган шахслар, шунингдек, диний озчиликлар ва динга ишонмайдиганлар ҳуқуқларини бузмаслиги лозим», - деди у.
Бироқ, Бачелетдан ташқари яна кўплаб бошқа сиёсатчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва машҳур шахслар, жумладан, актер Жорж Клуни ва мусиқачи Элтон Джон ҳам ўзларининг қораловчи фикрларини билдирдилар.
Клуни ва Джон умуман султонликка тегишли бўлган меҳмонхоналарни, жумладан, Лондондаги «Беверли Хиллз» ва Париждаги Plaza Athenee меҳмонхонасини бойкот қилишга чақирдилар.
Шунингдек, ўтган ҳафта АҚШнинг собиқ вице-президенти Джо Байден Бруней жиноят кодексини «даҳшатли ва ахлоқ коидаларига хилоф» деб атади ва бундай «нафрат ва ғайриинсонийлик»ни оқлаб бўлмайди деб айтди.
Британия, Австралия ва Янги Зеландия – уларнинг барчаси Брунейни жиноят кодексга ўзгаришлар киритишдан воз кечишга чақирди.
Гомосексуализм учун жазолайдиган (бу даражада жиддий бўлмасада) Брунейга қўшни бўлган консерватив мусулмон мамлакатлар асосан маъқуллаган ҳолда сукут сақладилар.
Султон оммавий мурожаатида қатъийроқ ислом таълимотига даъват қилди, лекин янги жиноят кодексини ёдга олмади.
«Бу мамлакатда ислом таълимоти янада кучли бўлишини хоҳлайман», - деди у пойтахт Бандар-Сери-Бегавандаги анжуманлар марказида миллий телевидение орқали чиқишида деди у.
«Мен таъкидлашни истардимки, Бруней бу – доимо Аллоҳга сажда қиладиган мамлакатдир».
У азон нафақат масжидларда, балки барча жамоат жойларида янграши, одамларга исломий мажбуриятлар ҳақида эслатиб туришини исташини айтди.
Эллик йилдан ортиқ вақтдан буён тахтда ўтирган султон Бруней «адолатли ва бахтли» мамлакат эканлигини таъкидлади.
«Мамлакатга ташриф буюрган ҳар бир киши ёқимли таассуротлар олиб, хавфсиз ва баркамол муҳитдан баҳра олади», - деди султон Хассанал Болкиах.
Бруней султони шариатга бўлган садоқати учун танқид қилинмоқда
Биз содомия ва хиёнат учун шариатга асосан жазолашни жорий қилган Бруней султонининг тинч «консерватив инқилоби»ни кузатиб боришга ваъда қилгандик. Мана энди жаҳон ҳамжамиятининг ғазабли ғала-ғовури ўзини куттириб қўймади. Ал-Жазира: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ҳафта Брунейда кучга кирадиган, бир жинс вакиллари ўртасида жинсий алоқа ва хиёнат учун тошбўрон қилиб ўлдириш ва ўғрилик учун қўлини чопиб ташлаш кўзда тутилган «шафқатсиз ва ғайриинсионий» қонунларни танқид қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш