close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БААда Будда ҳайкали: сиғиниш предметими ёки санъат асари?

Бирлашган Араблар Амирликларининг E11 рақамли Шайх Зайд трассасида Будданинг улкан ҳайкали пайдо бўлди. Кўплаб мусулмон шарҳловчилар бу ҳайкал кўп сонли ҳинд муҳожирларининг ибодат қилиши учун ўрнатилган деб ҳисобламоқда, бошқалар эса бу янгиликка умуман ишонгани йўқ. Қандай қилиб, ахир бу ҳаттоки БАА учун ҳам ортиқчалик қилади.

Аслида бу ҳақиқатда БААда рўй берди ва бу ҳайкал дарҳақиқат 1 апрель куни Абу-Даби яқинидаги трассада пайдо бўлди, деб ёзади National амирликлар ресурси. Тўғри, у ибодат қилиш учун эмас, балки Абу-Даби Лувр иккинчи йўл галереяси кўразмасининг бир қисми сифатида ўрнатилди.
Бу ёғочдан ясалган Гуанин, Хитойдаги 1050 ва 1150 йилар оралиғида барпо этилган «Раҳмдил Бодхисаттва» репродукцияси бўлиб, музейдаги Осиё савдо йўллари галереясига киришда меҳмонларни қарши олади.
Мана у музейнинг ўзида ўтирибди:

Йўл бўйидаги вариант – расман 7 апрель, якшанба куни расман очиладиган йўл галереясининг биринчи инсталляцияларидан биридир. Улкан репродукциялар галереясида 10 та санъат асари намойиш этилиб, шундан 3 таси Абу-Даби Лувр коллекциясининг улкан ҳайкал композициялари ташкил қилади. Айрим ҳайкаллар, жумладан, будда ҳайкали, шунингдек, Бақтрия маликаси ҳайкали ўрнатиб бўлинди.
Келаси якшанбадан бошлаб бу ердан ўтаётган ҳар бир ҳайдовчи автомобиль радиосини 1 FM (100,5 FM), Classic FM (91,6 FM) ва Emarat FM (95,8 FM) тўлқинларига созлаб, дисплейга яқинлашиши билан ҳар бир иш ҳақида 30 сониялик ҳикоя тинглаши мумкин.
«Бу йўл жуда муҳим, у иккита асосий шаҳарни бир-бири билан боғлайди», - деди Абу-Даби Лувр директори Мануэль Рабат ўтган йилги Йўл галареяси тақдимотида. «Биз қизиқарли, ижодий жараён билан нима қўшишимиз мумкин дуб ўйладик. Келинг, ушбу контентни одамларга етказамиз, агар улар бирон нарса ўргана оладиган бўлса, биз машина ҳайдаш монотонлигини бироз ўзгартиришимиз мумкин бўлади».
Умуман олганда, ҳайкал санъат асари сифатида қўилган, ибодат қилиш предмети сифатида эмас. Лекин исломда ҳайкаллар қатъиян ҳаром эканини ҳисобга оладиган бўлсак, боз устига, бу ҳайкал диний мазмунга эгалигини эътиборга ҳам олиш керак эди. Агар бу шубҳали санъат музей билан чекланмаган бўлса, мамлакатнинг энг муҳим трассасида атайин ва ошкора намойиш этилган бўлса, бу муаммо эмасми? Бундан ташқари Хитой, Мьянма ва Ҳиндистонда буддистлар мусулмонларни қирғин қилиб турган бир вақтда будданинг ҳайкалини ўрнатиш, мусулмонларнинг юзларига туфуришдан бошқа нарса эмас.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase