Фирқа, оқим, тариқатлар (57)
Қурбонали Боқибулла ўғли Аҳмедов, қозоқ Қурбонали Бакиболлаули Ахметов, 1955-йил 4-апрелда Ўртачирчиқ туманида туғилган — сўфий тариқатининг шайхи (пир), Марказий Осиёда нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган намояндаси.
"Салаф” сўзи луғатда - "аввал яшаб ўтганлар”, "аждодлар”, "ўтмишдошлар" деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда "салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар "салафи солиҳ”, яъни "солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:
Риёкор шайх узини яхши ва чиройли кўрсатишга уринади. У олтин қопланган мис кабидир: усти ялтироқ—ичи қалтироқ. Унинг кўриниши дарвешга ўхшайди; аммо ичи шундайин булғанч.
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шундай масалалардан бири шайх ҳақидаги масаладир.
Ҳадис илмида бир қанча баҳслар бор. Улардан бири «Ҳужжийат ал-ҳадис» деб аталади. Яъни ҳадиснинг ҳужжатлиги, унинг ҳужжатликка яраши борасидаги мавзу.
Қуйида ҳадисларни инкор этувчиларнинг аҳмоқона фикрларига раддия сифатида ақлий далилларимиз ҳам бор. Қуръони каримда инсониятнинг кундалик ҳаётидаги ҳар жабҳаси борасида умумий ҳукмлар айтилган, муфассал ҳукмлар унда келтирилмаган. Улар мавзуни умумий жиҳат-дан қамрайди, бироқ тафсилоти баён қилинмагани учун уни тушуниш қийин.
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бирортангизни унга мен қайтарган ёки мен буюрган ишлардан бирортаси келганида, у сарири (сўриси)га суянган ҳолда «билмайман, Аллоҳнинг китобида нимани топсак, шунга эргашамиз», дейдиган ҳолда топмайин», дедилар» (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва «Далоилун-нубувват»да Байҳақий ривоят қилишган. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган).
Тасаввуф тарихига назар ташлаганимизда шуни кўрамизки, дастлаб амалий томони кучли бўлган, зухд ҳаёти моҳиятига эга бўлган тасаввуф, ҳижрий II-ва III-асрларда назарий шакл ола бошлади.
Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг диёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди.
Исмоилаға тариқатининг янги раҳбари сифатида эълон қилинган Фикри Дўған ҳожа афандининг кимлиги қизиқ. Мана Фикри Дўған ҳаёти...
Ислом илмлари орасида тасаввуф илми ҳам улкан аҳамиятга молик.
"Шийъа" сўзи луғатда, "тарафкаш" маъносини англатади. Ислом оламида эса, ҳазрати Алига тарафкашлик оқибатида кўпчилик мусулмонлардан ажралиб, алоҳида йўл тутган тоифага айтилади.