close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайх масаласи

Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шундай масалалардан бири шайх ҳақидаги масаладир.

Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шундай масалалардан бири шайх ҳақидаги масаладир.
Аҳли тасаввуфнинг ўзи ҳар бир нарсани шайх-га боғлаб қўйган бўлади. Тасаввуфнинг мухолифлари эса тасаввуфни танқид қилишга шайх ҳақидаги фикрлар ва шайхларнинг сийратларини қурол қилиб оладилар. Аммо ўртача йўл тутганлар ҳам бор.
Аҳли тасаввуф ҳар бир иш шайхга боғлиқ, шайх бўлмаса ҳеч нарса бўлмайди, шайхи йўқнинг шайхи шайтондир, дейдилар. Баъзи бирлар эса ўз шайхлари ҳақида муболағага кетадилар. Уларнинг ғайбни билишлари, қаерда бўлса ҳам бошига мушкулот тушган муридига ёрдам бериб, балогардон бўлишлари ва бошқа ғаройиб нарсаларни оғиз кўпиртириб гапирадилар.
Бу борада ҳар жамоа ўз шайхини дунёдаги энг улуғ муршидлигини даъво қилади ва орада низо ҳам чиқади.
Тасаввуфнинг мухолифлари эса муридларнинг юқорида зикр этилгандек беўхшов гапларини ва шунга ўхшаш бошқа гап-сўзларни далил қилиб олиб шайхларни ширкнинг сабабчилари сифатида сўкадилар. Уларни турли айблар билан айблайдилар.
Аммо бу масалани мўътадил равишда ўрганиш ва хулоса чиқаришга ҳаракат қилганлар жуда кам бўлади. Келинг, ўша жуда камлардан бўлишга ҳаракат қилайлик.
Ҳозирги кунимизнинг аҳли тасаввуф шайхларидан бирлари Мисрдаги «ал-Ашийра ал-Муҳаммадия» тарийқатининг бошлиғи шайх Муҳаммад Закий Иброҳим жанобларининг мухбирлар берган саволига жавобларини кўриб чиқайлик.
Савол:
«Суфийлар муридни Роббисига етиштириш учун шайх бўлиши зарурлиги ҳақида гапирадилар. Улар, шайхи йўқнинг шайхи шайтондир, дейдилар. Шу тўғрими?»
Жавоб:
«Болам, суфийлар бу борада тўғри шариат, тўғри табиат, тўғри тажриба ва тўғри воқеъликдан келиб чиққан ҳолда гапирадилар.
Шариатга келсак, Аллоҳ таоло «Аҳли зикрдан сўранглар» деган.
У зот яна «Уни хабардордан сўра», деган.
У зот яна «Ана ўшаларни Аллоҳ ҳидоятга сол-гандир. Бас, уларнинг ҳидоятига иқтидо қил», деган.
У зот яна «Менга қайтган шахснинг йўлига эргаш», деган.
У зот яна «Сизларга Иброҳимда ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор эди», деган.
Собит ҳадисда «Сўрасалар бўлмасмиди?! Ахир билмасликнинг давоси сўраш-ку!» дейилган.
Бас, шундай экан, ҳидоятга бошловчи, ўрнак бўлувчи, эслатувчи ва Аллоҳга қочиш ва У зотга ҳижрат қилиш бўйича хабардор зарур.
«Сураи Каҳф»да зикр қилинган Мусонинг эргашиш учун муршид исташини қара! Мусонинг ўз муршидига нисбатан кўрсатган одобига қара!
Шунинг учун Қуръонни ёд олмоқчи бўлган тала-бага тиловат ҳукмларини, уни адо этишни яхши билувчи устоз керак. Агар оддий кишини ўзига қў-йиб қўйилса, тиловатни тўғри ўрганиб олиши мум-кин эмас. Балки хато ўрганиши, маъноларини бузиб юбориши эҳтимоли кучли.
Бу ҳақиқат барча диний ва дунёвий илмларга боғлиқ. Турли касбу ҳунар ва санъатларни ўрганиш учун мутахассис устоз лозим.
Агар кишига илм ўргатадиган шайх бўлмаса, у адашади ва шайтоннинг йўлига юради ҳамда охир-оқибат ҳалокатга учрайди. Агар кишига бошқа ҳу-нар ва касбларни эгаллашда устоз бўлмаса, ўша ишни яхши уддалай олмайди. Шу боис ҳам Аллоҳ таолонинг йўлида юрмоқчи бўлган солик учун уни иршод қилувчи устоз лозимлиги шубҳасиз. Бу устоз унга шайтоннинг ҳийлаларидан сақланишни ўргатади, ибодат ва муомалотлардаги нозик масалаларни осон йўл билан кўрсатиб беради».
Аммо баъзи уламолар, илми бор киши учун шайх бўлиши шарт эмас. Ундоқ одам ўзи ҳосил қилган илм ила ўз йўлини топа олиши мумкин, дейдилар.
Бундай фикрдаги уламолар жумласига қадимда аҳли тасаввуфнинг улуғ имомларидан бири Ибро-ҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ кирганлар. У киши ўзларига қараб, менга насиҳат қилинг, деган одамга, «Аллоҳни соҳиб тутгин! Одамларни четда қўйгин!» деганлар.
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Мавлоно Яъқуб Чархий ва Ҳазрати Хожа Баҳоуддин раҳматуллоҳи алайҳимлар ҳам шу фикрда бўлганлар. Фахриддин Али Сафий ўзининг «Рашаҳот айн ал-ҳаёт»да Хожа Убайдуллоҳ Аҳрордан қуйидагиларни нақл қиладилар:
«Айтур эдиларки:
«Мавлоно Яъқуб Чархий алайҳир раҳма айтди-ларким: «Термизда бир шайхнинг суҳбатига бор-дим, у кўп муболаға қилар эди. Муриднинг иши бешайх ҳеч ерга бормас, дер эди. Унга айтдимки:
«Ояти каримада «ал-явма акмалту лакум дийнакум ва атмату алайкум неъмати» - (Бугун сиз учун динингизни комил қилдим ва сиз учун неъматимни тўлиқ этдим). Бунинг мазмунидан, китоб ва суннатга амал этиш ила иш кифоя қилур. Кишига зоҳир юзасидан пиру муқтадо тутиш лозим эмасдир».
Ул шайхнинг тили тутилди. Бу сўзни Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳуга айтган эдим, у кишига маъқул келди ва қабул ила талаққий кўр-газдилар».
(Рашаҳот. 353-бет).
Бугунги кунда ҳам илми етарли одам ўзидан илми паст кишини шайх қилиб олмаслиги, балки китоблардан ўрганиб олса бўлишлигини таъкидлайдиган уламолар бор. Улар сирасига Суриялик машҳур олим, кўплаб китоблар муаллифи, тасаввуф илмининг катта билимдони Муҳаммад Саъид Бутий кирадилар. У киши ўзларининг «ал-Ҳикам ал-Атоия» китобига ёзган шарҳларида мазкур маъ-нони таъкидлаганлар.
Баъзи бир уламолар бу масалани батафсил тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Мисол учун машҳур суфий олим шайх Аҳмад Зарруқ ўзларининг «Қавоидут Тасаввуф» китобларида қуйидагиларни ёзадилар:
«Андалуснинг мутааххир фуқаҳолари шайхларни қўйиб китоблар билан кифояланиш ҳақида тор-тишиб қолдилар. Улар турли юртларга мактуб ёздилар. Ҳар ким ўз билганича жавоб берди. Жумлаи жавоблар уч доирадан ташқарига чиқмайди.
1. Шайхларга назар солиш керак.
Оқил, ҳозиқ илм йўлларини яхши билган киши таълим шайхини қўйиб, китоблар билан кифояланса бўлади.
Диндор ва оқил насиҳатгўйнинг суҳбати билан кифояланиб, тарбия шайхини қўйса бўлади.
Учрашув ва табаррук ила кифояланиб тарқия шайхини қўйса бўлади.
2. Толибнинг ҳолига назар солиш керак.
Илмсиз киши учун уни тарбияловчи шайх лозим.
Оқил ва билимли кишининг тараққиёти учун китоб кифоя қилади. Аммо у мақсадга етса ҳам, ўзи қийналиши турган гап.
3. Кўзланган нарсаларга назар солиш керак.
Тақво баён қилинган ва умумий нарса бўлгани учун уни ўрганишда шайхга эҳтиёж йўқ.
Истиқоматнинг яхшисини айира билиш учун шайх лозим. Гоҳида оқил киши китоблар ўқиш ва уриниш туфайли шайхсиз ҳам мақсадига етиши мумкин.
Тарқияга эришиш учун эса шайх бўлиши лозим».
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тариқатда шайх-нинг бўлиши афзал. Бошқа илм ва ҳунарларни устоздан ўрганган, ўзича ўргангандан афзал бўлганидек, бу илмда ҳам етук устоз бўлса ўша кишига шогирд тушган афзал. Аммо ўша етук устоз бўл-маса, илмли одам китоблардан фойдаланиб иш юритгани афзал.
Агар «йўқдан кўра бор» қабилида иш тутиб илм-ли одам илмсиз шайхга қўл берса, илмсиз кишиларга ёмон ўрнак бўлишлари эҳтимоли бор. Чунки қадимда шу тариқа иш олиб бориш оқибатида катта ва кўп тойилишлар бўлган.
Шайх дегани одамларнинг тавбасини қабул қиладиган зот дегани эмас. Балки Аллоҳ таолога тавба қилишнинг осон йўлларини ўргатадиган устоз деганидир.
 Шайх дегани амалларнинг фарзу вожибини янгидан жорий қиладиган зот дегани эмас. Балки барча амалларни шариат кўрсатганидек, адо этишни ўргатадиган устоз деганидир.
Шайх дегани ғайбдан хабар берадиган зот дегани эмас. Балки, кишиларни ғайбни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмаслигига эътиқод қилишга чақирадиган устоз деганидир.
Шайх дегани гуноҳ қилишдан холи маъсум зот дегани эмас. Балки, кишиларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзга ҳеч бир маъсум йўқлигини таълим берадиган устоз деганидир.
Шайх дегани ўз муридларини қиёмат куни батаҳқиқ қутқариб оладиган зот дегани эмас. Балки, уларни қиёмат куни учун бу дунёда тайёргарлик кўришга ўргатадиган устоз деганидир.
Бас, шундай экан, кишиларни тасаввуф илмига ўргатиш учун етук устоз лозим.
Хўш, тасаввуф илмидаги етук устоз қандай сифатларга эга бўлиши керак?

«Кимни залолатга кетказса, унинг учун мурши-ди валийни топа олмассан», деган (Каҳф. 17-оят).
Ушбу ояти каримада бир неча дақиқ маънолар бор.
Биринчиси, агар Аллоҳ таоло бировни залолатга кетгазса, уни муршиди валий ҳам қутқара олмаслиги.
Иккинчиси, муршиди валий одамларнинг ҳидоятига сабаб бўлиши мумкинлиги.
Учинчиси, агар муршиди валий бор бўлса Аллоҳ таолонинг йўлига даъват мукаммал бўлишлиги. Агар инсон ўзига тўғри йўлга иршод қилувчи устозни топса, унинг Аллоҳ таолонинг йўлига кириши ва ўша йўлда юриши осон бўлади.
Бундан, тасаввуф илмини кишиларга ўргатиш учун муршиди валий лозимлиги келиб чиқади.
Аҳли тасаввуф Аллоҳ таолонинг:
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар билан бирга бўлинглар» деган (Тавба. 119-оят) оятини далил қилган содиқлар суфийлардир, дейдилар.
Ушбу тушунчани баъзи аҳли тасаввуф муболаға тарзида бўрттириб, суфийлардан бошқалар содиқ эмасдир, деган қоидага айлантириб оладилар. Аммо уларнинг ушбу оятдаги «содиқлар» иборасидан су-фийлар деган маъно чиқишига ҳеч қандай далиллари йўқ.
Ояти каримадаги «содиқлар» кимлигини билиш учун эса яна Қуръони каримнинг ўзига мурожаат қилиш керак. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:
«Албатта, Аллоҳга ва Унинг расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳага тушмаган ва моллари ҳамда жонлари билан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар, ана ўшалар содиқлардир», деган («Ҳужурот», 15-оят).
Шунингдек, Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийин-чилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилув-чиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», деган (177-оят).
Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар, балки яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Улар кўпинча яхшиликни белгилашда ақлларини, ота-боболаридан қолган урф-одатларни, ўзлари яшаб турган жамиятдаги ўлчов-ларни тушунадилар.
Бирлари яхшилик деб тушунган нарсани, бошқалари мутлақо ёмонлик деб тушунишлари ҳам мумкин. Демак, яхшиликнинг ҳақиқатини мазкур ҳоллардан устун тургувчи жиҳат белгилаши керак.
Ислом динида яхшилик Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима экани юқоридаги оятда тўлиқ таърифлаб берилган.
Келинг, аввал ушбу ояти каримани батафсил ўрганайлик. Оятнинг бошида Аллоҳ таоло:
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас», деб, яхшилик маълум бир ҳаракат ёки гап-сўзларни ўзича қилиш ва айтиш билан бўлиб қолмаслигини таъкидламоқда. Сўнгра эса, яхшилик нималигини таърифлашга ўтиб:
 «Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир», демоқда.
Бу ояти каримада яхшилик бир неча қисмга бўлинмоқда:
1. Иймон:
«ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса»,
Яъни, Аллоҳга, Унинг борлигига, сифатларига, исмларига, ягоналигига, тарбиячи эканлигига, илоҳлигига иймон келтириш:
Охират кунига, яъни, қиёмат бўлишига иймон келтириш, фаришталарга, уларнинг сифатларига иймон келтириш:
Китобга, яъни, Аллоҳ таоло томонидан бандаларни ҳидоятга бошлаш учун туширилган илоҳий-самовий китобларга иймон келтириш:
Аллоҳ таоло юборган Пайғамбарларнинг бирортасини ҳам қўймасдан ҳаммасига иймон келтириш.
Ушбу иймон келтиришлар яхшиликнинг боши ва асосидир. Бусиз, яъни, иймонсиз ҳеч қандай ях-шилик бўлиши мумкин эмас. Чунки кимнинг Ал-лоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, Пайғамбарларга иймони йўқ бўлса, ундан яхшилик чиқмайди, чиқса ҳам, доимий бўлмайди, балки бирор сабабга боғлиқ бўлади. Ўша сабаб тугаса, яхшилиги ҳам тугайди.
2. Молу дунёсидан нафақа қилиш:
«яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса»,
Яхши кўрган молидан қариндош-уруғларга, боқувчисидан ажраб қолган етимларга, яъни, боқувчисиз қолган, балоғат ёшига етмаган ёш болаларга; мискинларга, яъни, еб-ичиш ва яшаш учун етарли маблағи, даромади йўқ кишиларга; ватангадоларга, яъни, ватанидан узоқда нафақасиз қолган одамларга; тиланчиларга, яъни, ўзида яшаш учун моддий имконияти йўқлигидан мажбур бўлиб бошқалардан моддий ёрдам сўраганларга; қул озод қилишга, яъни, хўжаси билан маълум миқдор маблағ эвазига озодликка чиқишни келишиб қўйган қулларга бериш. Мол беришни одат қилган одам ҳирс, заифлик, бахиллик сиртмоғидан озод бўлади, мол-дунёга қулликдан озод бўлади. Бу юксак инсоний фазилатдир. Фақат юксак инсоний фазилатлар соҳибигина мазкур тоифадаги кишиларга холис ёрдам беради. Бу ишни қилган инсон ҳақиқий яхшиликни қилган бўлади.
3. Намоз ўқиш.
«намозни қоим қилса»
Фарз намозларни ўз вақтида, рукуъ, сажда ва бошқа арконларини жойига қўйиб, хушуъ-хузуъ билан яхшилаб ўқиш. Намозда инсон ҳам сирти, ҳам ичи–буткул борлиғи билан Аллоҳга юзланади. Унда инсоннинг жисми ҳам, ақли ҳам, руҳи ҳам ҳаракатга келади. Намоз ўқимаган одам Аллоҳ таърифлаган яхшиликни қилмаган бўлади.
4. Закот бериш.
«закот берса»
 Мусулмонларнинг бой-бадавлатлари молларидан маълум миқдорини ҳақдор биродарларига молиявий ибодат сифатида берадилар. Бу иш мол эгасига Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Шу фарз-ни адо этадиган одам яхшилик қилувчидир.
5. Аҳдига вафо қилиш.
«Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар»
Аҳдига вафодорлик мусулмонликнинг, иймоннинг кўзга кўринган белгиларидан бўлиб, Қуръони каримда қайта-қайта такрорлангандир. Ким аҳдига вафо қилса, Аллоҳ таърифлаган яхшиликдан насибадор бўлган бўлади.
6. Сабр қилиш.
«камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчилар»
Фақирлик, бечоралик пайтида, касаллик, беморлик вақтида, уруш, душманлар билан тўқнашув пайтида инсон машаққатларга учрайди. Шундай ҳолларда сабр қилиш лозим.
Сабрлилик ҳам иймонли, мусулмон кишиларнинг алоҳида олий ва зарурий сифатларидан ҳисобланади. У ҳақда аввалги оятлар тафсирида батафсил сўз юритилди. Демак, турли қийин ҳолатларда сабр қилувчилар Аллоҳ таърифлаган яхшилик соҳибларидан бўлар экан.
Оятнинг охирида мазкур олиймақом сифатларга эга бўлганларни:
«Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», деб таърифланмоқда.
Абу Зарр ўифорий розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан, иймон нима, деб сўраганларида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ушбу оятни тиловат қилганлар. Кейин яна қайта сўраган-ларида, яна шу оятни тиловат қилганлар.
Шундай қилиб, Аллоҳ битта оятда эътиқод асос-ларини, жон ва мол ибодатларини бирлаштириб, бир-биридан ажрамайдиган қилиб, уларнинг ҳам-масига «яхшилик» деб сарлавҳа қўйибди. Шунинг учун ҳам ушбу унвон остига дохил бўлиб, унга амал қилганларни Аллоҳ таоло «Ана ўшалар содиқ бўл-ганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», деб таъ-рифламоқда.
Ҳа, ўшалар иймонида, исломида содиқ бўлганлардир.
Ана ўшалар ақидасида, амалида содиқ бўлганлардир.
Ана ўшалар Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтган тақводорлардир.
Ўтган азизларимиздан Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб:
«Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», деганлар.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг бар-ча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», деганлар.
Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида содиқлар ҳақида қуйидагиларни айтади:
«Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибдир. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар» (23-оят).
Бу ояти каримада ҳам содиқларнинг баъзи сифатлари зикр этилмоқда:
«Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир».
Яъни, мўминлар ичида Аллоҳ таолонинг йўлида жонини фидо қилишга аҳду паймон берган киши-лар бор. Улар мунофиқ ва иймони заифлар каби қўрқоқлик қилмайдилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда бундай дейилган:
«Ушбу оятда назарда тутилган кишилардан бири Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу Бадр урушида қатнашмай қолган эди. Бу иш унга жуда оғир ботди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган биринчи урушда ғойиб бўлдимми?!» деб афсусланиб юрарди. Шу билан бирга:
«Агар Аллоҳ таоло кейинчалик менга бир урушни кўрсатса, менинг нима қилишимни Аллоҳнинг ўзи кўради», дер эди.
Уҳуд уруши куни Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан урушга чиқди. У йўлда кетаётиб Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни учратди ва унга:
«Эй, Абу Амр! Оҳ, оҳ! Жаннатнинг ҳиди қаёқдан келмоқда! Мен уни Уҳуд томондан келаётганини сезяпман!» деди.
Урушга кириб, шаҳид бўлгунича жанг қилди. Унинг жасадидан саксондан ортиқ найза, қилич ва камон ўқи изларини топдилар. Унинг синглиси Ру-баййиъ бинти Назр:
«Акамни фақат бармоғидан таниб олдим, холос», деган.
Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар ичида бу кишига ўхшаб жонини фидо этганлар жуда кўп чиқди. Уларнинг фидойиликлари Исломга, мусулмонларга шону шуҳрат келтирди ва келтирмоқда.
Аллоҳ таоло содиқларни «Ҳашр» сурасида қуйидагича васф қилади:
«Ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган фақир муҳожирларгадир. Улар Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини умид қиладилар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берадилар. Ўшандоқ кишилар содиқдирлар» (8-оят).
Муҳожирлар асли Маккалик кишилар бўлиб, дину иймон деб она юртларини, мол-мулкларини, қа-риндош-уруғларини ташлаб, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганлар (кўчиб ўтганлар). Шу сабабли кўплари мискин, фақирга айланган эдилар. Улар фақат Аллоҳ берадиган фазли деб ва Унинг розилигини топамиз деб бу машаққатларга бўйин эгдилар. Қийин аҳволга қарамасдан Аллоҳнинг ишига ва Пайғамбарнинг ишига қўлларидан келган барча ёрдамларини аямадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни иймонларида содиқ кишилар деб мақта-моқда.
Юқоридаги сатрлардан содиқлик суфийлик йў-лига кириш билангина пайдо бўлиб қолмай балки кўпгина сифатларни ўзида жамлаган кишиларда бўлишини англаб оламиз.
Ўз-ўзидан тариқат шайхи бўлиш учун мазкур сифатларнинг ҳаммасини ўзида мужассам қилиш лозимлиги келиб чиқади.
Дастлаб ўрганган оятимизда шайх валий бўлиши кераклиги айтилган эди. Валий ҳақида ҳам кўпгина фикрлар тарқалган. Агар одамлардан валий ким деб сўраладиган бўлса, каромат кўрсатадиган одам, деган жавобни олишимиз турган гап.
Аммо биз одамлар орасида тарқалган фикрга қараб эмас, Қуръони карим оятига қараб ҳукм чиқаришимиз мумкин.
Аллоҳ таоло «Юнус» сурасида валийларнинг васфида қуйидагиларни айтади:
«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор» (62- 63-оятлар.)
Ҳа, Аллоҳнинг валийларига ҳам бу дунёда, ҳам охиратда ҳеч қандай хавф йўқ. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий бўлганлари учун, У зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, мол-мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.
Аллоҳнинг валийлари бу дунё ва охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлур-лар.
Ана ўша бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмай-диганлар кимлар?
«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир».
Демак, Аллоҳнинг валийси бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун, аввало, У зотга иймон келтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан.
Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўз-ўзига йўлланма тузиб олса, у Аллоҳга валий бўлиш бахтидан маҳрумдир.
Аллоҳга дўст бўлганларга эса:
«Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор».
Аллоҳнинг валийларига икки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва тақволари ту-файли Аллоҳнинг инояти ила, аввало, бу дунёда саодатли ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, худди шу иймонлари ва тақволари сабабли жаннатга дохил бўладилар.
Демак, шайхда иймон ва тақво сифатлари олий даражада бўлиши лозим ва лобуд экан.
Шайхнинг яна бир сифати муршид бўлишликдир.
Муршид дегани иршод қилувчи–кишиларни тўғри йўлга бошловчи–яхшилик башоратини бериб, ёмонликдан огоҳлантирувчи деганидир. Бас, шайх яхшиликнинг башорати–хушхабарини бериб, ёмонликдан огоҳлантирар экан, бу ишни Қуръони каримга биноан олиб бориши керак.
Бу иш қайси асосда бўлиши лозимлигини Қуръони карим «Тавба» сурасида қуйидагича баён қилади:
«Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар» (122-оят).
Бу ояти карима ва уламоларимизнинг унга турли ёндашувларидан Ислом ўз динимизни чуқур анг-лаб етишга қанчалик юқори аҳамият бергани яққол кўриниб турибди. Бу ҳолат диний илмларни чуқур эгаллаган уламоларни кераклигича тайёрлашга Ислом жамияти алоҳида эътибор бериши лозим-лигини кўрсатади. Шу билан бирга уламоларнинг жамиятдаги ўринлари ва масъулиятлари юксак эканини ҳам таъкидлайди.
Демак, иршод қилиш учун аввало динда фақиҳ бўлиш, уни чуқур англаб етиш керак. Динда фақиҳ бўлиш эса Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳарани пухта эгаллаши, иймон, ислом, эҳсон, тақво ва шукр каби асосларни чуқур билишни тақозо қила-ди. Бу нарсаларни аъло даражада ўзлаштирмаган киши динда фақиҳ бўлмайди. Бинобарин, муршид-шайх ҳам бўла олмайди.
Иршодни ўзига лозим тутишни истаган кишига динда фақиҳ бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Кўпгина фақиҳлар бор, аммо улар кишиларни иршод қила олмайди. Чунки улар илм ўрганганлари билан уни одамларга етказишни билмайдилар. Бошқача қилиб айтганда одамларни динга даъват қилиш сирларидан бехабарлар. Бу ҳолда қош қўяман деб кўз чиқариш турган гап. Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилишнинг ўзи ҳам алоҳида бир илм. Унинг ўз қоидалари бор. Ўша қоидаларни пухта ўрганган кишигина бу муҳим ишни ўз ўрнида уддалай олади.
Аллоҳ таоло Ўз йўлига одамлар қай йўсинда даъ-ват қилиш кераклиги ҳақида «Наҳл» сурасида қуйидагиларни айтади:
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужода-ла эт».
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали даъватчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало:
«Роббингнинг йўлига»
Яъни, даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан:
«ҳикмат»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
Учинчидан:
«ва яхши мавъиза ила даъват қил».
Даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.
Тўртинчидан:
«Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».
Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъ-ватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бо-ришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан тала-шиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмас-дан, рақибининг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мо-йил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.
Демак, муршид бўлмоқчи бўлган кишидан илм-дан ташқари яна кўпгина сифатлар ҳам талаб қилинар экан. Шунинг учун ҳам шариат, ақийда, Қуръон ва Суннат факултетлари билан бир қаторда даъват факултетлари ҳам ишлаб турибди. Ўша даъват куллиялари алоҳида даъватчилар тайёрлаш билан машғул.
Суфийларнинг ўзлари айтишларича, тасаввуф силсиласи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган илмдир. Ҳамма тариқатлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб етади. Бинобарин, ҳар бир иршодга ўзини лойиқ кўрган шайх Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзига мутлақ ўрнак қилиб олиши керак. Бусиз иршодни даъво қилмаса ҳам бўлади.
Хусусан, ҳар бир шайх Пайғамбар соллаллоҳу алай-ҳи васалламнинг Қуръони каримда зикр этилган қуйи-даги вазифаларининг давомчиси бўлмоғи шарт.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида мусулмон умматига хитоб қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари ҳақида қуйидагиларни айтади:
«Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни пок-лайдиган, сизларга китобни, ҳикматни ва билмай-диган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик» (151-оят).
Эътибор қилинса, ушбу ояти каримада:
 «Шунингдек, ичингизга ўзингиздан... Пайғамбар юбордик», дейилиши мусулмон уммати учун катта бахт ҳисобланади. Оятдаги васф шундайки, худди Аллоҳ таоло мусулмонлар билан алоҳида қо-либ, уларга ўзи берган неъматлар, фазлларни бир-ма-бир санаб бераётганга ўхшайди:
Биринчидан:
«ўзингиздан танлаб Пайғамбар юбордим».
Иккинчидан:
«у Пайғамбар сизларга оятларимни тиловат қилиб беради».
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламга ворисликни даъво қилаётган шайх ҳам ўз талабаларига Аллоҳ таолонинг оятларини тиловат қилиб, улардан дарс бериши керак.
Учинчидан:
«сизларни поклайди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ворис бўлган шайх ҳам руҳий тарбия ила ўз шогирдларини поклаши лозим. Ҳа, шайхлар ўз муридларининг қалбларини кирлардан ва хасталиклардан поклашлари зарур.
Тўртинчидан:
«у Пайғамбар сизларга китобни – Қуръонни ўргатади».
Бинобарин, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ворис бўлган шайх ҳам ўз шогирдларига Қуръоний таълим бермоғи керак.
Бешинчидан:
«ҳикматни ўргатади».
Бу ердаги ҳикматдан мурод Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Демак, шайхлар ўз муридларига суннати мутоҳҳарани ҳам ўргатмоғлари керак.
Олтинчидан:
«билмайдиган нарсаларингизни ўргатади».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига улар билмайдиган нарсаларни ўргатганлари каби шайхлар ҳам ўз шогирдларига улар билмайдиган нарсаларни ўргатмоғликлари лозим бўлади.
Юқорида зикр қилинган далиллардан муршиди валий даражасидаги шайх бир қанча сифатларга эга бўлмоғи кераклигини ўрганиб олдик.
Худди шу фикрларнинг ҳақиқий суфийларнинг ўзлари ҳам таъкидлаганлар. Фикримизнинг далили сифатида Ибн ал-Банно Сарақситий раҳматуллоҳи алайҳнинг суфийлар ҳузурида катта мақомга эга бўлган «ал-Мабоҳисул Аслийя» номли қасидасидан қуйидаги байтларни келтиришга ижозат бергайсиз:

Ор бўлсин, илмларни рози қилмаганга,
Мавжуду ва ғайри мавжудни билмаганга.
Ор бўлсин аввал фақиҳ бўлмаганга,
Бошқа аҳкомларни идрок этмаганга.
Ор бўлсин ҳадду усулу тилни билмаганга,
Зикр ҳамда ҳадису бурҳонни билмаганга.
Ор бўлсин илми ҳолни маҳкам билмаганга,
Ва ҳам «эрлар» мақсадини идрок қилмаганга.
Ор бўлсин, маъбуднинг сифатларин покламаганга,
Ва ҳам вужуднинг мартабаларин идрок қилмаганга.
Ор бўлсин, нафсни ҳам ақлни ва руҳни билмаганга,
Ва шарҳ қилинган кўксини идрок қила олмаганга.
Ор бўлсин, носих ва мансух илмин сирини билмаганга,
Ор бўлсин, буларни билмай шайхликни даъво қилганга.

Энди мазкур байтлардаги маъноларни теран англаб етиш учун уларни қисқача шарҳ қилишга ўтайлик:
Ор бўлсин, илмларни рози қилмаганга,
Мавжуду ва ғайри мавжудни билмаганга.

Яъни, барча керакли илмларни ўрганмай туриб шайхликни даъво қилувчига ор бўлсин. Мавжудлиги вожиб, мавжудлиги оризни ҳамда адамлиги вожиб ва адамлиги оризни ажрата олмай шайхликни даъво қилувчига ор бўлсин.

Ор бўлсин аввал фақиҳ бўлмаганга,
Бошқа аҳкомларни идрок этмаганга.

Яъни, шайхликни даъво қилувчи шахс ҳамма нар-садан аввал фақиҳ бўлмоғи, шариат аҳкомларини дақиқ жойларигача тушунган бўлмоғи лозим. Агар шуларни билмай туриб шайхликни даъво қилса, унга ору номус бўлсин! Чунки ҳар нарсада Аллоҳ таоло-нинг ҳукмини билмай туриб ўша ишлардан бирортасини қилиш мумкин эмас. Агар ўша шахс шайх бўлиб омманинг тарбияси ила машғул бўладиган бўлса, унинг фақиҳ бўлмоғи яна ҳам зарур бўлади. Шунингдек, бундай одам ўзига тўқнаш келадиган ҳар бир аҳкомни билиш қобилиятига соҳиб бўлмоғи лозим.

Ор бўлсин ҳадду усулу тилни билмаганга,
Зикр ҳамда ҳадису бурҳонни билмаганга.

Яъни, шайхликни даъво қилувчи шахс юқоридаги байтда айтилган илмларни билмаса ҳам унга ор бўлади:
«Ҳадд» - мантиқ илми.
«Усул» - Усулул фиқҳ илми.
«Тил» - араб тилига оид сарф, наҳв, балоғат, фасоҳат ва маъоний каби илмлар.
«Зикр» - Қуръони карим.
«Ҳадис» - Суннати Набавия.
«Бурҳон» - Илми ақоид.
 
Ор бўлсин илми ҳолни маҳкам билмаганга,
Ва ҳам «эрлар» мақсадини идрок қилмаганга.
Яъни, «Илми ҳол» - тасаввуфни яхши билмай туриб, тасаввуфнинг «эрлар»и бўлган катта уламоларнинг гаплари, ишоралари, рамзлари ва қасд-ларини яхши билмай туриб шайхликни даъво қил-ган одамга ор бўлсин.

Ор бўлсин, маъбуднинг сифатларин покламаганга,
Ва ҳам вужуднинг мартабаларин идрок қилмаганга.

Яъни, Аллоҳ таолонинг сифатларини, У зотга лойиқ бўлмаган сифатлардан покламай туриб, шайх-лик даъвосини қилганларга ор бўлсин. Вужуднинг ориз, вожиб, мушоҳид ва муғайяб каби мартабаларини билмай туриб, шайхлик даъвосини қилганларга ор бўлсин.

Ор бўлсин, нафсни ҳам ақлни ва руҳни билмаганга,
Ва шарҳ қилинган кўксини идрок қила олмаганга.

Яъни, шайхлик даъвосини қилган шахс нафс ни-ма, ақл нима ва руҳ нималигини билмаса, уларнинг орасидаги фарқни англай олмаса, унга ор бўлсин. Шайхликни даъво қилган киши ислом ила шарҳ қилинган кўкрак нималигини, унинг аломати қандоқлигини ва унга тегишли бошқа маълумотларни билмаса, унга ор бўлсин.

Ор бўлсин, носих ва мансух илми сирини билмаганга,
Ор бўлсин, буларни билмай шайхликни даъво қилганга.

Яъни, носих ва мансух илмини билмай туриб тасаввуфда шайхлик қилишга уринган кишига ор бўлсин. Чунки Қуръон ва Суннатда нима носиху нима мансухлигини билмай туриб кишиларнинг руҳий тарбияси ила машғул бўлиш ўзи залолатга кетиб, ўзгаларни ҳам залолатга кетгазишдан бош-қа нарса эмас.
Юқоридаги байтларда тариқат шайхининг камчилиги бўлиши мумкин баъзи нарсалар зикр қилинган бўлса, келгуси байтларда шайхнинг сулук бобидаги ўрни ва вазифаси ҳақида сўз юритилади.

«Албатта, бу қавм мусофирларимиздир,
Ҳақ ҳузурига ва қайта юрувчиларимиздир,
Сафарда далилга ҳам муҳтожларимиздир,
Ул юриш ҳам туришда басират эгамиздир,
Йўлни босиб ўтиб, қайтиб келганимиздир,
Ўзи фойда топган нарсани айтганимиздир,
Ундаги паст баландлардан ўтганимиздир,
Қуму тупроғларини синаб кўрганимиздир,
Унда бориб келиб, жавлон урганимиздир,
Ҳар бир қиру водийда кўп юрганимиздир,
Хавфу хатар, амну омонни билганимиздир,
Анҳору булоқларни яхши билганимиздир,
Чўлу саҳроларни тинмай кезганимиздир,
ўов ва тўсиқларни қўрқмай енгганимиздир,
Сув манзилларин ишончла топганимиздир,
Ҳар бир ичиш жойини топиб ичганимиздир,
Ул ушбу муҳим иш ила тик турганимиздир,
Унга, сен отлиқлар шайхисан, деганимиздир,
Мазкур сафар бўлур қалб билан, деганимиздир,
Шайх эса бу ишда табиб каби деганимиздир,
Ул уларнинг озғинин семизин билганимиздир,
Ҳам қаттиғин, ҳам юмшоғин билганимиздир».

Кейинги байтларда қалб табиблиги учун шайх қандоқ муолажа олиб бориши ҳақида сўз боради. Биз эса юқорида зикр этилган байтларни бироз кенгроқ ва батафсилроқ англаб етишга ҳаракат қилайлик.

«Албатта, бу қавм мусофирларимиздир»,
Ҳақ ҳузурига ва қайта юрувчиларимиздир».
Албатта, тасаввуфга кирган кишилар мақомлардан мақомларга сафар қилувчи одамлардир. Улар ислом мақомидан иймон мақомига, сўнгра эҳсон мақомига, кейин тақво мақомига, ундан сўнг шукр мақомига сафар қиладилар.
Яна улар Аллоҳ таолонинг ишларини кўришдан Унинг сифатлари ва исмларини ҳис қилишга, нафс беморлигидан унинг соғломлигига сафар қиладилар.
Улар сафарининг мақсади Ҳақ таоло ҳузуридир. Улар бу сафарларида ҳар мақомда бир тўхтаб аста юриб борадилар. ўафлат мақомидан сергаклик мақомига, сергаклик мақомидан ҳузур мақомига ва ҳоказо.

«Сафарда далилга ҳам муҳтожларимиздир»

Яъни, ўша мақомларда сафар қилишлари лозим бўлган, тасаввуф йўлига кирган кишилар ўзларига йўл бошловчи далил-йўл кўрсатувчига муҳтожлар.
Ана ўша йўл кўрсатувчи–далил бир қанча сифатларни ўзида мужассам қилган бўлиши лозим:
«Ул юриш ҳам туришда басират эгамиздир»

Яъни, ўшал далил–шайх мазкур йўлда юришнинг жуда устаси бўлиши керак. Қачон юриб, қачон дам олишни ҳам яхши билмоғи шарт. Ҳар бир ки-шини чарчатмасдан осон равишда йўлда юришига ёрдам бериши лозим.

«Йўлни босиб ўтиб, яна қайтганимиздир»

Яъни, шайх аввал ўзи бу йўлни бошидан охиригача яхшилаб босиб ўтган бўлиши керак. Кейин бошқаларга йўл кўрсатиш учун қайтиб келган бўлмоғи лозим. Сўнгра:

«Ўзи фойда топган нарсани айтганимиздир»

Яъни, ўшал йўлни аввалидан охиригача босиб ўтган шайх ўз муридларига ўзи топган фойдаларни гапириб бериб уларни йўлнинг бошидан бошлаб кетади. Тасаввуф йўлидаги фойдалар эса завқ-лар илми ва шоҳидлик нурлари каби нарсалар бўла-ди. Шунинг учун ҳам азизларимиз, шайхда тўғри илм, равшан завқ, олий ҳиммат ва дардли ҳолат бўлиши керак, деганлар.

«Ундаги паст баландлардан ўтганимиздир»

Яъни, шайх тасаввуф йўлидаги хокисорлик, узлат каби пастликлардан ва нафс жиҳоди ҳамда амри маъруфу даъват каби машаққат чўққиларини ўтган киши бўлмоғи шарт.

«Қуму тупроғларини синаб кўрганимиздир»

Яъни, муршид шайх тасаввуф йўлининг қаттиқ юмшоғини ҳам нозик жойларигача пухта билиши керак. Чунки у ўз муридларининг ҳар бирига уларнинг табиати ва ҳимматига қараб алоҳида муомала қилиши лозим,
«Унда эрта-ю кеч, жавлон урганимиздир»

Шайх тасаввуф йўлининг кечаси ҳам кундузи ҳам яхши кўра оладиган, бошқача қилиб айтганда, бидоят ва ниҳоят илмларини пухта ўзлаштирган одам бўлиши керак.

«Ҳар бир қиру водийда кўп юрганимиздир»

Яъни, шайх тасаввуф йўлида мурид дуч келадиган синовлар ва енгилликлар ҳамда тўхташлар ва беришларни чуқур тушуниб етган бўлмоғи лозим.

«Хавфу хатар, амну омонни билганимиздир»

Яъни, шайх нимада муридга хавфу хатар борлигини ва нимада муридга амну омон борлигини охиригача англаб етган шахс бўлиши шарт.
Хавфу хатар – кераксиз улуғлаш ва таъзим қилиш, дангасалик, дунёга ружуъ қўйиш каби нарсалардир.
Амну омон –фарзу вожиб ҳамда суннатларга оғишмай амал қилиш, нафлларни кўпайтириш ва аҳли солиҳларнинг суҳбатларида кўпроқ бўлиш каби нарсалардир.

«Анҳору булоқларни яхши билганимиздир»

Яъни, шайх шариат илмларини ва кишилар табиатларини яхши биладиган одам бўлиши керак. Бу байтдаги анҳордан мурод шариат илмлари ва булоқлар эса кишилар табиатларидир. Шайх шариат илмларини яхши билган ва муридларнинг табиатларини ҳам пухта билган бўлсагина илм ила табиатларни фаввора каби отилиб чиқишига сабабчи бўлади.

«Чўлу саҳроларни тинмай кезганимиздир»
Яъни, шайх нафс балоси чўлининг шаҳват тиконлари ҳамда қаттиқ жойларини ҳам, Аллоҳ таолонинг розилигидан узоқда бўлган саҳроларини ҳам тинмай кезиб имтиҳондан бутун чиққан киши бў-лиши керак.

«ўов ва тўсиқларни қўрқмай енгганимиздир»

Яъни, шайх Аллоҳ таолонинг йўлида юрадиганлар дуч келадиган ғовларни ҳам, тўсиқларни ҳам муваффақият билан енгиб ўтган шахс бўлиши лозим.

«Сув манзилларин ишончла топганимиздир»

Яъни, шайх тасаввуф йўлидаги чанқоқ қолдирадиган сув булоқлари –яқин, вараъ, зоҳидлик, хавфу ражо, таваккул, сабр, ризо, таслим, мушоҳа-да, тазкия, фано аммо сиваллоҳ ва бақо биллаҳ ка-билардан сув ичган бўлиши шарт.

«Ҳар бир ичиш жойини топиб ичганимиздир»

Яъни, шайх юқорида зикр этилган мақомларнинг ҳар бирини топиб, унинг сувидан тўйиб-тўйиб ичган бўлиши керак.

«Ул ушбу муҳим ишларла тик турганимиздир»

Яъни, шайх мазкур ишларни қоим ва қоил қилган бир зот бўлганидан барча

«Унга, сен отлиқлар шайхисан, деганимиздир»

Яъни, ҳамма одамларни унинг ҳолу сифатларини кўриб туриб сен бизнинг тариқатдаги шайхимизсан, деб тан олган одамгина ҳақиқий шайх бўлади.
«Мазкур сафар бўлур қалб билан,
деганимиздир»

Яъни, аввал бошдан васф қилиб келинаётган са-фар қалб билан бўладиган сафардир. Бу руҳоний сафардир. Бу сафар тўрт ердан тўрт ерга бўлади.
Биринчиси - гуноҳ ва ғафлат еридан тавба ва сергаклик ерига бўлади.
Иккинчиси - дунёга ҳирс қўйиш еридан зоҳидлик ва охират талаби ерига бўлади.
Учинчиси - нафсларнинг ёмонликлар ва қалбларнинг айблари еридан ўша нарсалардан холи бўлиш ва уларнинг зидлари билан зийнатланиш ерига бўлади.
Тўртинчиси - борлиққа шуҳуд бўлиш еридан борлиқ Роббисига шуҳуд бўлиш ерига бўлади.

«Шайх эса бу ишда табиб каби деганимиздир»
Яъни, шайх тасаввуфда худди ҳаётда беморларга қарайдиган табиб кабидир. Табиб кишиларнинг танасидаги хасталикларни муолажа қилса, шайх уларнинг қалбларидаги хасталикларни муолажа қилади.

«Ул уларнинг озғинин семизин билганимиздир»

Яъни, шайх қалбларнинг илмдан, амалдан, ҳолдан, яқиндан, нурдан бебаҳра бўлган озғинини ҳам, илмга, амалга, ҳолга, яқинга ва нурга тўлган семизини ҳам яхши билиши керак.

«Ҳам қаттиғин, ҳам юмшоғин билганимиздир»

Яъни, шайх кўп гуноҳ ва ғафлат туфайли қотиб қолган қалбни ҳам, тақво, хушуъ хузуъ ила мулойим бўлган қалбларни ҳам билиб уларнинг ҳар бирига ўзига хос муомала қиладиган уста мураббийдир.
Мазкур сифатларни ўзида мужассам қилган шайхларгина ҳақиқий шайхлар бўладилар. Уларга ҳеч иккиланмай эргашилади. Аммо шайхларни баҳолашда дин илмидан бехабар муридларнинг мақтовлари ўлчов бўла олмайди.
Эътибор берадиган бўлсак, юқорида зикр этилган оят, ҳадис ва аҳли тасаввуфнинг шайх ҳақидаги гапларида бугунги шайхлар мадҳида айтиладиган маддоҳликларнинг биронтаси ҳам йўқ. Демак, ким кўринганни шайх деб этагини тутиб кетавериш дуруст эмас. Балки, юқоридаги сифатлардан кўпроғини ўзида мужассам қилган шайхни ахтариб топишга ҳаракат қилмоқ лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)
"Тассаввуф ҳақида тасаввур" китобидан

 

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase