close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исмоилаға сектаси ва Аҳмад Маҳмуд Ўнлу (Жуббали Аҳмад Ҳожа)

 

 

 

Исмоилаға Жамоаси – бу Нақшбандия тариқатининг Ҳалидия шохобчасига мансуб жамоаларнинг бўлиб (бундай жамоалар кўп), Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласидан Исмоилаға масжиди марказида ташкил қилинган. Бу жамоа сунний ислом таълимотига амал қилганини даъво қилади (аслида аҳли сунна эмас) ва уларнинг асосий таъкидларидан бири тасаввуф таълимотидир. Исмоилаға жамоаси ҳозирги Туркиядаги энг катта ва таъсирли секталардан бири ҳисобланади.

Исмоилаға Жамоаси – бу Нақшбандия тариқатининг Ҳалидия шохобчасига мансуб жамоа бўлиб, Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласидан Исмоилаға масжиди марказида ташкил қилинган. Бу жамоа сунний ислом таълимотига амал қилганини даъво қилади (аслида аҳли сунна эмас) ва уларнинг асосий таъкидларидан бири тасаввуф таълимотидир. Исмоилаға жамоаси ҳозирги Туркиядаги энг катта ва таъсирли секталардан бири ҳисобланади.
Жамоанинг асослари 1954 йилда Маҳмуд Устосмоновнинг Исмоилаға масжидида имомлик қилишни бошлаши билан қўйилган. Вақт ўтиши билан у атрофида йиғилган ихтиёрийлар жамоага айланди. Жамоанинг аниқ ташкил этилган санаси мавжуд бўлмаса-да, 1980-йиллар бошидан жамоа сифатида тан олинади. Ушбу даврдан кейин жамоа ўз мадрасалари ва жамғармаларини ташкил этиб, фаолиятини янада кенгайтирди. 2022 йилда вафот этгунига қадар жамоанинг маънавий етакчиси Маҳмуд афанди бўлган. У 1954 йилдан 1996 йилда нафақага чиққунига қадар Исмоилаға масжидида имомлик қилган.
Маҳмуд афандининг вафотидан сўнг, жамоанинг янги раҳбари ва шайхи сифатида Ҳасан Қилич тайинланган. Қилич 2022 йилдан 2024 йилда вафот этгунига қадар жамоани бошқарган. Ундан кейин жамоа раҳбари сифатида Аҳмад Фикрий Доған тайинланган. Жамоа ўзини сунний мусулмонларнинг бир илмий ва биродарлик жамияти сифатида таърифлайди.

1998 йилда Маҳмуд афандининг куёви ва жамоанинг етакчи устозларидан бири бўлган Ҳизир Али Муратўғлининг Исмоилаға масжидида ўлдирилиши, шунингдек, 2006 йилда жамоанинг яна бир етакчи устози ва нафақадаги имом Байрам Али Ўзтуркнинг ўлдирилиши жамоа номини кенг муҳокамага олиб келган.

Фаолиятлар

Исмоилаға жамоаси мадраса, Қуръон курслари ва матбуот ва нашриёт ташкилотлари орқали кенг кўламли фаолиятлар олиб боради. Жамоа уч босқичли таълим тизимини амалга оширади: "Араб тили ва ҳифз талабалари", "Такамул мадрасалари" ва "Ихтисос мадрасалари". 2016 йил июнда расмий "Исмоилаға журнали" чоп этила бошланган, аммо 2022 йил апрелда 71-рақамли сони билан ўз фаолиятини тугатган.
Жамоа ҳозирги кунда 4 қитъадаги 40 та мамлакатда 63 та мадрасада фаолият юритмоқда. Жамоанинг Истанбулда катта "Исмоилаға мажмуаси" мавжуд бўлиб, у ерда масжид, мадраса, кутубхона, ошхона ва ётоқхона каби турли иншоотлар жойлашган.

Муноқашалар ва бўлинишлар

Маҳмуд афандининг 2022 йилда вафотидан кейин жамоада етакчилик борасида ихтилофлар юзага келди. Ҳасан Қилич жамоанинг янги етакчиси сифатида тан олинган бўлса-да, жамоанинг баъзи аъзолари, хусусан, Аҳмад Маҳмуд Ўнлу (Жуббали Аҳмад Ҳожа), буни тан олмаган. Кейинчалик жамоа яна бўлиниб, янги раҳбарликка муносабатда турли қарашлар пайдо бўлди.

Сиёсий позиция

Жамоа 2011 йилгача секуляр "Миллий Гуруҳ" партияларини қўллаб-қувватлаган. 2014 йилдан бошлаб, барча сайловларда саройнинг Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Баъзи жиноятлари

Жамоа қатор баҳсли ҳолатлар билан ҳам боғланган. Хусусан, Исмоилаға жамоасига боғлиқ "Хиранур жамғармаси" етакчиси Юсуф Зиё Гумушелнинг 6 ёшли қизни диний никоҳ билан турмушга узатгани ҳақидаги даъволар катта шов-шувга сабаб бўлди. Судда бу иш "болаларга нисбатан жинсий зўравонлик" сифатида баҳоланиб, қатор шахсларга қамоқ жазоси берилган.

Аҳмад Маҳмуд Ўнлу (Жуббали Аҳмад Ҳожа)  

Аҳмад Маҳмуд Ўнлу, 27 февраль 1965 йилда Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласининг Исмоилаға жамоасида фаолият кўрсатган турк воизи, ҳофиз ва ёзувчидир. У халқ орасида "Жуббали Аҳмад Ҳожа" номи билан машҳур.  

Ўнлу ўзининг фаолияти давомида турли баҳсли изоҳлари, китоблари ва ваъзлари билан танилган. Ислом динига суннийлик асосида амал қилишни қўллаб-қувватлайди. Замонавий исломий ислоҳот ва янги талқинларга қарши туришни ўзининг асосий вазифаси деб билади.  

Бошланғич ҳаёти ва таълими (1965–1980)  

Аҳмад Маҳмуд Ўнлу 1965 йилда Истанбулда туғилган. Унинг ота-онаси Гиресун вилоятидан бўлиб, оиласи Бухородан кўчиб келган илгариги "Ҳазинедарўғуллари" қабиласига мансуб. Болалик йилларидан дин таълими олган ва 11 ёшигача Исмоилаға мадрасасида таълим олган. 12 ёшида Ризедаги Қуръон курсларида таҳсил олган ва 1980 йилда илмий ижаозатга эга бўлган.  

Кейинги ҳаёти (1980-йилдан ҳозирги кунгача)  

Ўнлу 1983 йилда илк бор ҳаж қилган. Истанбулга қайтгач, Қуръон ҳифзини муваффақиятли якунлаб, Исмоилаға жамоаси доирасида ваъзлари орқали танилган. У 1990 йилда "Фотиҳ Ҳақ ва Хизмат Жамғармаси"ни ташкил қилди ва диний таълим билан шуғулланди.  

1999 йилда Гөлчук зилзиласига оид изоҳлари учун "халқ орасида адоватга чақириш" айблови билан қамалди. У 13 ой қамоқда ўтирганидан кейин озод қилинди.  

2006 йилда Жуббали Аҳмад Ҳожа матбуотда "Жуббасиз Аҳмад Ҳожа" сарлавҳаси билан танқид қилинган. 2009 йилда "Барби қуғирчоқлари эркакларни васваса қилади" деган фатвоси билан яна муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Баҳслар ва айбловлар  

1. Халқни адоватга чақириш:  
1999 йилда айтган сўзлари учун 2 йил 7 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган, аммо 13 ойдан кейин озод қилинган.  
2. Қарагюмрюк тўдаси (Karagümrük çetesi):  
2011 йилда "фоҳишалик мақсадида одам савдоси" ва "қўрқитиш" айбловлари билан ҳибсга олинган, аммо кейин айбловлардан оқланган.  
3. Диний қадриятларни ҳақорат қилиш:  
Қуръон оятларини жинсий муаммолар учун фойдаланиш тавсияси туфайли танқид қилинган, аммо суд томонидан оқланган.  

Танқидлар  

- Унинг шахмат ўйинини танқид қилиши, шахматчиларни "туғма ёлғончи" деб атагани кўпчиликнинг қаршилигига сабаб бўлган.  
- "Янмайдиган кафан" савдоси билан боғлиқ танқидларга дуч келган. Кейинроқ у бу ишда алоқаси йўқлигини айтган.  

Исмоилаға жамоатидан ҳайдалиши

2024 йилнинг 27 мартида Исмоилаға жамоаси Аҳмад Маҳмуд Ўнлу жамоадан ажралишини эълон қилди. Кейинроқ у ва унинг атрофидаги шахслар янги "Мужаддид Маҳмуд Эфенди Ҳазратлари Жамоаси"ни ташкил қилганини маълум қилди.  

Шахсий ҳаёти  

Унинг илк хотинидан беш, иккинчи хотинидан уч фарзанди бор.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase