Абу Муслим
Ушбу мамлакатда фаолият олиб бораётган 7 та сиёсий партиядан 6 таси ўз номзодларини илгари сурди. Тожикистонда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент лавозимига номзодлар якуний рўйхати маълум бўлди.
Саудия Арабистонида нуфузли ислом олими, профессор ва жаҳонга машҳур қори шайх Абдуллоҳ ибн Али Басфар ҳибсга олинди. Олим кўп йиллар давомида Жаҳон ислом лигаси Қуръон ҳофизлари тайёрлаш бўйича Халқаро ташкилотни бошқариб келган.
Жамоатчилик «Шарли Эбдо» журнали сураткашларининг ўлдирилишидан ҳаяжонга келди. Ҳа, айнан сураткашлари, чунки мен каби журналистикага алоқаси бор одам, уларни ҳамкасбим дейишга тилим бормайди. Уларда одоб ва ахлоқнинг ҳиди ҳам йўқ эди.
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари. Карикатуралар ҳақидаги ноҳуш ҳодисага маданий йўл билан жавоб берганигиздан ва сайтингизда Оламларга “РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” рукнини очганигиздан жуда ҳам миннатдормиз. Бу рукн пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломни янада яқинроқ танишимизга хизмат қилади деб умид қиламан.
Йигирма йил олдин, Саддам Ҳусайн даврида, ироқлик рассом Лайло Аттор ўша вақтдаги АҚШ президенти Жорж Бушга карикатура чизган эди. Расм муҳим халқаро анжуманлар ўтказиладиган ҳамда бутун дунёдан келган юқори мансабли сиёсий ва жамоат арбоблари тўхталадиган Бағдоддаги "Рошид" меҳмонхонаси остонасига жойлаштирилган эди.
Kan 11 News нашрида исроиллик юқори мансабдаг амалдорга таянган ҳолда чоршанба куни эълон қилинган хабарга кўра, Бахрайн Исроил билан муносабатлар «тез орада» нормаллашуви ҳақида эълон қилиш ниятида.
Канадалик мусулмон хотин-қизлар коронавирус пандемияси даврида қочқинлар ва муҳожирлар ҳаётини енгиллаштириш йўлини ўйлаб топдилар.
Охирги кунларда мусулмонларга нисбатан иғвогарлик ва ҳужумлар Франция, Черногория, Швеция ва Норвегияда қайд этилмоқда. Европада исломга нисбатан нафрат негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда.
Белоруссияда Лукашенко айтиб берган Навальный ҳақидаги «Варшава ва Берлин суҳбати» эълон қилинди. Афтидан, бу ҳақиқий шоҳ асарга ўхшайди.
Пайшанба куни саккиз нафар аёл-судья қасамёд келтирди. Шу тариқа Кувайт Форс кўрфазида аёлларга ушбу ролни бажаришга рухсат берган илк давлатга айланди. Аёл-судьялар Олий суд судьялари томонидан тайинланган 54 кишилик гуруҳга киради, хабар қилади Кувайт расмий ахборот агентлиги (KUNA).
Черногорияда мусулмонлар ва боснияликларга қарши ҳужумлар кучайган шароитда, айниқса, Плевлда бўлиб ўтган хавотирли ҳодисалардан сўнг Босния ва Герцеговина ислом жамоати бош муфтийси Хусейн Кавазович оммавий баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, Черногориядан мусулмонларга қарши жиноятлар ҳақида ҳамон келиб тушаётган хабарлар Босния ва Герцеговина ислом жамоати аъзоларини ташвишга солмоқда, деб хабар қилади REGNUM.
Коронавирус пандемияси вақтида ёш мусулмонлар ўзига жуфти ҳалол топишга қаратилган ҳаракатлари фаоллашди. Minder, Muzmatch ва Hawaya – совчилик учун барча мусулмон дастурлари пандемия даврида бутун дунё бўйлаб фаолликнинг кескин ортишига дуч келди. Буни кўргач, Muzmatch бундай ўсиш сабабларини аниқлаш учун ўз фойдаланувчилари орасида сўров ўтказишга қарор қилди.