close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муфтий: Черногориядаги боснияликлар ўз келажагидан хавотирда

Черногорияда мусулмонлар ва боснияликларга қарши ҳужумлар кучайган шароитда, айниқса, Плевлда бўлиб ўтган хавотирли ҳодисалардан сўнг Босния ва Герцеговина ислом жамоати бош муфтийси Хусейн Кавазович оммавий баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, Черногориядан мусулмонларга қарши жиноятлар ҳақида ҳамон келиб тушаётган хабарлар Босния ва Герцеговина ислом жамоати аъзоларини ташвишга солмоқда, деб хабар қилади REGNUM.

"Черногориялик бир қатор мусулмонлар ва боснияликлар менга ўз келажагидан хавотирда экани ҳақида ёзмоқда. Ҳаммаси геноцид мафкураси қайтганлигини эслатмоқда", - деди Хусейн Кавазович
«Шундай қилиб, мен халқаро ташкилотларни Черногория дуч келаётган муаммоларга жиддий муносабатда бўлиш ҳамда мусулмонлар ва боснияликлар, шунингдек, бошқа озчиликларнинг эркинликлари ва асосий инсон ҳуқуқлари бузилаётганига жавоб қайтаришга даъват қиламн», - деди муфтий.
Шунингдек, у Черногорияни ўз фуқаролари – мусулмонлар, боснияликлар ва бошқа озчиликлар хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase