close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
06.02.2019 21:01

Яманда уруш давом этаётган тўрт йил давомида 6700 ўлдирилди. Яна юз минглаб болалар очликдан ўлмоқда. «358 мингга яқин яманлик болалар очликдан ўта даражада озиб-тўзиб кетган», - шундай маълумотни ЮНИСЕФ Twitter да жойлаштирди ва улар «зудлик билан даволаниши» талаб этилишини таъкидлади.

06.02.2019 20:57

Жазоирда ҳукмрон коалиция партияси шанба куни президент Абдулазиз Бутефлиқа номзодини 18 апрелга мўлжалланган сайловга илгари сурди. Партиялар Миллий озодлик фронти марказий офисида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, навбатдаги сайловда уларнинг номзоди Бутефлиқа бўлишини маълум қилиб, биргаликдаги ёзма баёнотни эълон қилдилар.

06.02.2019 19:48

Хитой «Ипак йўли» Халқаро туризм университети негизида Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва меъморчилигини ўрганиш учун бир миллионга яқин ўқувчи ва талабаларни жўнатишни режалаштирмоқда, хабар беради Podrobno.uz.

06.02.2019 19:34

Голландияда Гирт Вилдерснинг ўта ўнглар партиясининг собиқ аъзоси душанба куни Исломни қабул қилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Politico. Йорам ван Клаверен Ислом ҳақида китоб ёзаётган пайтида исломни қабул қилганини айтди. «Бу иш устида мен исломга бўлган ишларимга халал берадиган тобора кўплаб нарсаларга дуч кела бошладим», - ҳикоя қилади у Голландия радиосига.

06.02.2019 19:27

Марказий Америкада жойлашган Сальвадор (Эль-Сальвадор Республикаси) давлатининг янги президенти лавозимига фаластинлик муҳожир-мусулмоннинг ўғли сайланди. Найиб Букеле Сальвадорда бўлиб ўтган президент сайловларида учала рақибини бирга қўшганда ҳам улардан кўп овоз тўплаб, президент сайловида ғалаба қозонди ва чорак аср давомида мамлакат сиёсатида етакчилик қили келган икки асосий партияни сиқиб чиқарди.

06.02.2019 18:57

Рим Папаси Франциск католиклар черковида роҳибалар руҳонийлар томонидан жинсий зўрланиб келганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, бу муаммо ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Папанинг  айтишича, ҳаттоки руҳонийлар роҳибаларни жинсий қулликда сақлагани ҳақида ҳолатлар ҳам маълум.

06.02.2019 14:14

Ислом ва давлат муносабати ҳақида жуда кўп бора мақолалар ёзилган. Бироқ, бугунги кунда дунёда ижтимоий-сиёсий вазият ва ҳолат ўзгармоқда. Ўз навбатида 2014 йил дунё сиёсатида драматик ўзгаришлар билан аҳамиятли бўлганлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Ер куррасининг турли жойларидаги содир бўлаётган воқеаликлар тобора мураккаб аҳамият касб этмоқда.

06.02.2019 13:42

“Европа дегани бу, дунёнинг онаси дегани эмас. Европанинг тарихи дегани бу, дунё тарихи дегани эмас. Оқ танли одам бўлиш ушбу заминнинг хожаси бўлиш дегани эмас. Ғарбнинг цивилизацияси дегани барча цивилизациялар учун олий мисол дегани ҳам эмас. Ғарбнинг мафкураси дегани олимлар учун илҳом манбаи дегани ҳам эмасдир.”  Шайх Юсуф Қаразовий

06.02.2019 02:42

Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди. Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ва кениялик мактаб ўқувчиларининг ҳижобда юриши ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди.

06.02.2019 02:38

Бу дунё жадал равишда оғир маъсиятлар ва куфрга ғарқ бўлиб бормоқда. Биз бу нарсаларга шу даражада бефарқмизки, хатто оғир гуноҳлар, ширк ва куфр катта залолат эканини билиб туриб ҳам ўзимиз бу нарсаларга алоқамиз борлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Аксар мусулмонлар тош ёки дарахт тотемларга илоҳ тимсоли дея очиқчасига сиғанадиганларни мушриклар деб ҳисоблайдилар.

05.02.2019 23:31

Россия Ташқи ишлар вазири  Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Россия Хитойнинг ички ишларига аралашиш, айниқса, Пекин билан алоқаларни бузиш ниятида эмас. У ХХРда Шинжон-Уйғур автоном райони аҳолиси учун ташкил қилинган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» муаммосига шунгдай шарҳ берди.

05.02.2019 23:10

Сизга “бепуштлик” ташхиси қўйилдими?  Тушкунликка тушманг ва ваҳимага ўрин йўқ, чунки ҳаёт бу билан тугаётгани йўқ. Биринчи навбатда, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш керак, шу билан Аллоҳ таолонинг тақдирига розилик билдирган бўласиз. Сўнг эса, даво йўлларини излаш керак, чунки Аллоҳ таоло ҳар бир дардга қўшиб шифосини ҳам яратиб қўйган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase