Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ислом беш нарса асосига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни қойим қилиш, закот бериш, Каъбани ҳаж қилиш ва рамазонда рўза тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким рухсатсиз ва касал бўлмай туриб, рамазонда бирон кун рўза тутмаса, гарчи бир умр рўза тутса ҳам, ўша бир куннинг қазосини ўтай олмайди» (Термизий ривояти).
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтган эканларки: «Ислом ришталари (таянчлари) ва дин қоидалари учтадир. Ислом асослари ҳам улар устига барпо бўлган. Улардан биронтасини тарк этган киши ўша ишга куфр келтирган бўлиб, қони ҳалолдир. Улар: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, фарз намозлари ва рамазон рўзаси» (Абу Яъло ривояти, ҳасан ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ухлаб ётган эдим. Ёнимга икки киши келиб билакларимдан тутди-да, мени чиқиш қийин бўлган тоғ олдига олиб боришиб, унга чиқинг, дейишди. «Тоқатим етмайди», деган эдим. «Сизга чиқишни осон қилиб қўямиз», дейишди. Мен кўтарилиб тоғнинг текис жойига (устига) етганимда кучли шовқин эшитилди. «Бу қанақа шовқин?» деб сўраган эдим, улар: «Бу дўзахийларнинг фарёди», деди. Сўнг мени у ердан олиб кетишди. Бир жойда оёқларидан осиб қўйилган, лунжлари йиртилиб, қон оқиб турган қавмга дуч келдим. «Ким улар?» деб сўраган эдим. «Улар рўзалари ниҳоясига етмай туриб ифтор қиладиган кимсалардир», дейилди (Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон ривояти).
Нахаъий рамазоннинг рўза тутилмаган ҳар бир куни учун уч минг кун рўза тутиб беришни вожиб деб билганлар.
Саид ибн Мусаййаб: «Ҳар бир кун ўрнига ўттиз кун рўза тутиб бериш вожиб» деган бўлсалар, Имом Моликнинг устози Робийъа розийаллоҳу анҳу: «Ҳар бир кун эвазига, ўн икки кун рўза тутади», деганлар.
Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик
Аллоҳ таоло буюрадики: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирон киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади...» (Бақара сураси, 183–184).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди