Абу Муслим
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия ҳудудида энг йирик яҳудий таълим муассасаси саналган «Торат хаим» иешивасида рўй берган ёнғин ҳолатини текшириб чиқмоқда. Яҳудийлар жамоатида Песах арафасида рўй берган ёнғин жиноий характерга эга деб ҳисоблашмоқда.
Ҳижоб ёки рўмол доимо тақводорликнинг белгиси бўлиб келган, лекин охирги пайтларда уларнинг атрофида салбий фикрлар кўринишида қолиплар шаклланиб қолмоқда, деб ҳисоблайди Москва муфтийси, Москва жомеъ масжиди имом – хатиби Илдар Аляутдинов.
Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Асабияга чақирган ёки асабия учун курашган ёки асабия учун жон бераётганлар биздан эмас”. “Асабия” каби ҳолатларни кескин қоралайдиган яна жуда кўп ҳадислар бор. Куфрга яқин бўлган ушбу ҳаром амалдан сақланиш учун асабия нималигини билишимиз керак. Бу ишни ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол, деб қўйишдан сақланишимиз учун жуда зарурдир.
Ген муҳандислиги Ислом олимлари ўртасида Қуръондаги «Худо яратганни ўзгартириш» ибораси туфайли қизғин мунозараларга олиб келади. Қуръонга кўра, шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони тақиқланган дарахт мевасини ейишга бўлган гуноҳкор истаги билан васвасага солганида уларнинг тавба қилишлари, шунингдек, Худонинг кечиримлилиги ва Ер сайёрасида Аллоҳнинг вакили бўлиш шарафли вазифаси берилишидан қўрқиб кетган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.
ФСБ директори Александр Бортников бутун дунё бўйлаб аксил-ислом терроризми каби ҳодисани юага келтирган миллатчилик кайфиятлари кучайганлигини қайд этди, дея хабар беради «Интерфакс». Янги хавф ҳақида Бортников Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро терроризмга қарши кураш бўйича анжуманда гапирди.
Саудия Арабистонида Uber оммавий такси буюртма қилиш сервисида янги функция пайдо бўлди, у ҳайдовчи аёлларга эркаклардан буюртма қабул қилмасликка имкон беради. Business Insider нашрининг ёзишича, янги функция буюртмаларни фильтрлаш ва фақат аёл-мижозларни кўришга имкон беради.
Американинг Time журнали Англиянинг «Ливерпул» клуби ва Миср терма жамоаси учун тўп сурадиган мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳни дунёнинг энг нуфузли шахслари юзталигига киритди. Маълум қилинишича, рўйхат нашр муҳаррирларининг, шунингдек, ўтган йиллар бу рўйхатдан ўрин олган шахсларнинг фикри асосида тузилган.
Саудиялик эндокринолог Абдурраҳмон аш-Шайх қироллик аҳолиси саломатлик ҳолатининг хавотирга соладиган баҳосини айтди – Саудия Арабистони аҳолисининг қарийб ярми бир хил касалликдан азият чекар экан. 40 фоиздан ортиқ саудияликлар турли даражадаги семиришдан азият чекади, бунинг натижасида катта ёшдаги аҳолининг 19 фоизи ёки 3,8 млн кишига жиддий ташхис қўйилган – диабет.
Машҳур араб телебошовчи эркаклар табиати ва уларнинг аёлларга бўлган муносабатлари борасида берган изоҳлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғазабига дучор бўлди. Мамлакатда Ҳамад Қалам номи билан машҳур бўлган Кувайт телебошловчиси Ҳамад ал-Али ижтимоий тармоқда эркаклар "ғайриихтиёрий равишда полигам" бўлиб, умр бўйи битта хотинни севадиган киши бўлишга қодир эмаслиги ҳақида ёзган.
Нуфузли Ислом даъватчиси Тариқ Рамазон тўқима айбловлар ва асоссиз далиллар билан оиласидан ажралган ҳолда турмада ўтирган бир пайтда Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг саройида “аёл имом” Ширин Ханқанни қабул қилди (фотосуратда).