close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Осиёдаги энг инновацион мусулмон стартаплари

Сан-Францискода ажойиб оқшом эди, биз ҳозиргина бир халқаро инвесторнинг ўсиб бораётган дунё динлари ҳақида ва улар энди иш бошлаган компаниялар олдида қандай имкониятлар очиши ҳақида маърузасини тинглагандик. Рақамли ОАВ соҳасида Ummah Wide ёш компаниямизни ташкил қилиб, биз глобал ва минтақавий бозорларни доимо ёдимизда сақлаб келаётгандик, шу сабабли бу инвестор билан таишиш ва унга фирмамиз ҳақида гапириб беришга қарор қилдик.

Бизнинг мақсадимиз – дунё мусулмонлари бозори эканлигини айтишимиз билан унинг юзи ўзгариб кетди: гўёки унга ноқулай бўлаётгандай, ён-атрофга аланглай бошлади.
Биз қисқа нутқимизни тугатишимиз билан у бироз тин олиб, деди: «Сиз ҳақиқатда ҳам махфий агентлардан эҳтиёт бўлишингиз керак». «Сиз ФҚБни назарда тутяпсизми?» - тушунмадик биз. «Йўқ, мен масалан, ИШИДни назарда тутяпман».
Бу тажриба бизга уч нарсани тушуниб етишга ёрдам берди:

1. Биз мусулмон компаниялари ғарб стартаплари муҳитида қанчалик оғир кураш олиб боришларига тўғри келишини тушуниб етдик.
2. Бу бизга бутун дунё мусулмонлари ҳақида мураккаб ва серқирра тарихни ҳикоя қилиб берадиган Ummah Wide да ишимиз қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди.
3. Ва ниҳоят, бу бизга мусулмон стартаплар учун кучли ва соғлом глобал муҳит ривожланишини қўллаб-қувватлашимиз қанчалик муҳимлигини кўрсатди.

ОАВ, технологиялар, мода, туризм, таълим, молия, нотижорат фаолияти каби биз бу ерда тақдим этмоқчи бўлган 11 компания – глобал мусулмон бозорининг кашшофлари, улар бу соҳада келгуси тадбиркорлар авлодлари гуллаб-яшнашини таъминлайдиган уруғлар сочмоқда.
Thomson Reuters (Thomson Reuters Islamic Finance Gateway) исломий молия агентлиги филиали томонидан Dinar Standard консалтинг агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган глобал ислом иқтисодиёти ҳолати ҳақида сўнгги маърузада кўрсатилишича, 2012 йил мусулмонлар истеъмол сектори мода ва стиль сектори билан биргаликда 1,6 триллион долларга баҳоланди, 2018 йилга келиб эса 2,47 триллион долларгача ўсиши башорат қилинганди.
Ушбу бозорнинг ҳажми ҳар қандай минтақавий ёки миллий мусулмон бозоридан каттароқдир ва ушбу минтақавий тадбиркорлик тармоқларини глобал тизимга жалб қилиб, тадбиркорлар, техник истеъдодлар, мураббийлар ва инвесторлар тармоқлари қандай кўринишда бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Бу Силикон водийси ва Сан-Франциско, Нью-Йорк, Лондон, Париж, Берлин ва Сидней каби жойларда яшайдиган ва ишлайдиган ўн минглаб юқори истеъдодли мусулмонларимиз бор ва улар бутун дунё бўйлаб мусулмон тадбиркорлиги, ҳаёти ва маданиятининг бошқа асосий марказлари билан боғлиқ эканлиги сабабли ҳам тўғри.
Интернет бу глобал мусулмон бозорининг бир қисмини олиш билан шуғулланадиган компанияларнинг пайдо бўлишига имкон берибгина қолмади - биз бундай компаниялар вужудга келишини тобора жадаллашаётган суръатларда кузатяпмиз.
Бундай компанияларнинг рўйхати жуда кенг, лекин бу - Осиё минтақасида энг муваффақиятли ва қизиқарли компаниялардир. Ушбу компанияларнинг ҳар бири энг инновацион ёш мусулмон фирмаларининг 50 талик глобал рўйхатига киритилган.
Изоҳ. Ушбу мақолани ёзишда Ummah Wide таҳририяти халқаро тадбиркорлик тармоқларидан бири билан маслаҳатлашди. Биз бу масалани чуқур ўрганганимизга қарамай, бизда мавжуд ахборот рейтинг тузиш учун етарли эканлигига ишончимиз комил эмас. Шу сабабли ушбу мақолада биз ўринлар бермаймиз, чунки уни рейтинг сифатида кўзда тутмаганмиз.

Halal Trip ва Irhal
Ҳар қандай йўлкўрсаткични очсангиз, мусулмон жамоатчилиги ер аҳолисининг деярли тўртдан бир қисмини ташкил қилишига қарамасдан, у ердан мусулмон кишилардан ташқари исталган саёҳатчи учун маслаҳатлар топасиз. 137 миллиард долларга баҳоланган мусулмон сайёҳлик бозорига киришга уринаётган кўплаб ишни бошлаётган компаниялар мавжудлиги ажабланарли эмас.
Halal Trip – бу Сингапур веб-сайти ва илова бўлиб, унинг ёрдамида сайёҳлик турини брон қилдириш ва рейтинглар билан танишиш мумкин. Лойиҳа йирик Crescent Rating бош компаниясига тегишли.
Саёҳатчилар учун яна бир қизиқарли илова бу – Irhal. Бу «Бутун дунё бўйлаб мусулмон саёҳатчилари учун араб-инглиз иловаси. У диққатга сазовор жойлар, магазинлар, меҳмонхоналар ва ҳ.к. ҳақида ахборот киритилган 90 та шаҳар бўйича йўлкўрсаткичлар таклиф қилади».

November Culture
Малайзиялик поп-юлдуз Юна Зарари (Yuna Zarari) томонидан яратилган стартап, унинг оммавийлиги АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларида тобора оммавийлашиб бормоқда.
November Culture – мода саноатининг яқинда ташкил этилган компанияси бўлиб, камтар ва урф бўлган кийим-кечак ва мос келувчи товарларга ихтисослашган. Бошқа кўплаб шунга ўхшаш стартаплардан November Culture шуниси билан ажралиб турадики, унга бутун дунёга машҳур қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи бошчилик қилади.
Компания яқинда Куала-Лумпурда илк магазин очди ва бутун дунё буйлаб товарлар жўнатишни бошлади.

Qeerad
Qeerad – ўзини тадбиркорлар ва инвесторлар учун хизмат қиладиган деб кўрсатадиган ва энг яхши ғояларни бозорга олиб чиқиш учун иккала томон билан ҳам ишлайдиган инвестицион фирма. Компания сайтида айтилишича, «у жамият учун муҳим ғояларга эга бўлган тадбиркорлар учун жалб этувчан ва шариат моделлари асосида ишлайдиган инвесторлар билан ҳамкорлик излайди. Бугунги кунда Малайзия, Германия ва Австралия корхона фаолият кўрсатадиган ҳудудлар ҳисобланади».

Zilzar
Zilzar – глобал электрон савдо майдончаси, сертификатланган ҳалол товарларга эҳтиёж сезадиган мусулмон истеъмолчиларга йўналтирилган. 2014 йил октябрда AliBaba ёки Amazon каби платформалар намунасида ташкил қилинган. Лозим олдига катта мақсадлар қўйилган, ижрочи директор Рушди Сиддики (Rushdi Siddiqui) Guardian га берган интервьюда айтишича, у «2-3 ойдан кейин бу сайт Alibaba дан ҳам кўпроқ ҳалол маҳсулот етказиб берувчиларга эга бўлади».

Hijup
2011 йил мусулмон модаси соҳасида пайо бўлган Hijup дадил ривожланмоқда, у Индонезиянинг илк камтар ва мода кийим-бош сайтига айланди. 500 Startups, Fenox Venture Capital ва Skystar Capital молиялаштирувчи компаниялардан дастлабки инвестициялар олгач, сайт Индонезиянинг 100 дан ортиқ дизайнери маҳсулотларини таклиф қилади ва дунё бозорига қараб кенгайишга интилмоқда.
«Ишлари Hijup да тақдим этилган дизайнерлар орасида Диан Пеланги (Dian Pelangi), Риа Миранда (Ria Miranda) ва Дженахара (Jenahara) каби дизайнерлар бор. HijUp таъкидлашича, бу одамлар халқаро мусулмон мода ҳамжамиятида тан олинган ўз ишининг усталари саналади. Биз 2011 йил бировнинг ёрдамисиз очилганимиздан кейин ҳар йили ташқаридан молиялаштириш ёрдамисиз битимлар сонини икки карра оширишга эришдик, – дейди HijUp асосчиси ва ижрочи директори Диадженг Лестари (Diajeng Lestari). – Энди эса, бу маблағлар киритилиши билан умид қиламанки, маҳаллий бозорда ўсишни тезлатамиз ва вақт ўтиши билан бутун дунё мусулмон мода ҳамжамиятига хизмат кўрсатишни бошлаймиз. Индонезия – дунёнинг энг йирик мусулмон бозорларидан бири ва у дунё мусулмон модаси пойтахти бўлиш учун салоҳиятга эга».

Blossom
Сан-Францисколик Мэттью Мартин (Matthew Martin) стартапи «мушарака» деб аталадиган фойдада иштирок этиш модели ва ишбилармонлик ҳамкорлиги яратиш учун исломий молиявий концепцияга асосланган. Blossom асосий эътиборни ҳар қандай фоизларни истисно қиладиган ҳалол молиявий модели асосида майда кредитлар ёрдамида мусулмон тадбиркорлари билан ишлашга қаратади. Асосий эътиборни сайёрамизнинг мусулмонлар жамияти энг йирик бўлган жойга қаратиш учун компанияни Сан-Францискодан Индонезияга кўчириш ҳақида яқинда қабул қилинган қарордан кейин Blossom тақдири қандай кечиши бига жуда қизиқ туюлмоқда.

Popinjay ва Markhor
«Ҳозирги пайтда 150 нафар ходимамиз ипак каштадўзлигига ўрганмоқда ва кейинчалик сизнинг сумкаларингизда пайдо бўладиган нақшларни ўйлаб топиш учуе ҳар тонг тўрт соатга тўпланмоқда», – дейилади Popinjay сайтида.
Popinjay ва Markhor – Покистоннинг қўлда тайёрланадиган, ажойиб гўзалликка эга мода товарлар ишлаб чиқарадиган, чуқур ижтимоий миссияли икки компанияси.
Popinjoy анъанавий маҳаллий нақшлар чизилган, чармдан тайёрланган чиройли сумка ва ҳамёнлар сотади, шунингдек, ўз ходималарига предлагает своим работницам «амалий машғулотлар, ажойиб иш ҳақи, обрў-эътибор ва тўкинлик сари йўл таклиф қилади. Уларни жаҳон бозорлари билан боғлаб, уларнинг иши асл қимматини тушунишга имкон берамиз».
Markhor қўлда тайёрланадиган чиройли оёқ кийимлари ишлаб чиқаради, фирма режалаштирилган 15 минг доллар ўрнига 100 минг доллар тўплаган кампанияни ишга туширганидан кейин халқаро брэндга айланди.

Ummah Catalyst
Малайзия стартапи, мусулмон бизнес-лойиҳаларини ишга тушириш ва ривожлантиришда ёрдам беради. Ummah Catalyst «уммат ҳозирда бўлиб турган инновацион лоқайдлик ҳолатига барҳам бериш»дан умид қилган ҳолда бошловчи мусулмон тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди.
«Ишонамизки, ислом иқтисодий тизимининг, уларнинг асосида биродарлик, ҳамкорлик ва адолат фундаментал концепциялари ётадиган мудараба (фойдада иштирок этиш механизми) ва мушарака (ҳамкорлик механизми) каби исломий молиявий воситалар ёрдамида Аллоҳнинг номи билан рискларда иштирок этиш ва фойдани тақсимлашни тарғиб қиладиган тизим уларга асосланадиган тамойилларга риоя қилиш лозим».

Cufica
Cufica – Малайзия пойтахти Куала-Лумпурнинг энди иш бошлаган компанияси, бу ерда ўзига хос услубдаги буюмлар магазини очишни режалаштирган бўлиб, асосий хусусияти ислом санъатини монохром санъатдан тортиб поп-арт услубларигача аралаштириш ҳисобланади.

Манба: TECH IN ASIA
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase