«Ҳаж ва умрага фақат чекмайдиганлар боради. Сигарет бу ҳаром. Кашанда одам ҳеч қачон мусулмонлар жамоатида имом бўлиши мумкин эмас», - деди Эрбаш.
Ҳажга қабул қилинмаслиги билан бир қаторда, Туркия муфтийси бошқа чеклов чораларини кўриш ниятида. "Кейинги йилларда имом лавозимига имтиҳон топширишга сигарета билан келиш ҳам мумкин эмас", - дея огоҳлантирди Эрбаш.
Диёнатнинг бошлиғи тамаки чекиш инсон қалбига зарар етказиши ва ўлимга олиб келадиган касалликларнинг сабаби эканлигини таъкидлайди.
"Тутун ичиш" анъанаси Туркияда XVI асрдан бошлаб пайдо бўлган, Усмонлилар империясига тамакини инглизлар олиб келган. Ўшандан бери турк тамакиси турк қаҳваси каби турк маданиятининг норасмий рамзи бўлиб қолган. Чет эллик сайёҳлар турк қаҳвахоналарида ҳомиладор турк аёлларини сигарет ёки трубкалар билан кўриб ҳайратда қолади.