Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 27 йил олдин ўрнатилган. 2014 йил мамлакатлар ўртасида иккитарафлама муносабатларни «ҳар томонлама ҳамкорлик» даражасига кўтариш ҳақида келишувга эришилди. 1996 йил Қозоғистон ва Малайзия мос равишда Куала-Лумпур ва Алматида ўз элчихонасини очган.
Қозоғистон президенти Малайзияга уч марта (1996, 2006, 2012 йиллар), Малайзия олий раҳбарияти эса Қозоғистонга тўрт марта (1996, 2003, 2011 ва 2014 йиллар) ташриф буюрган.
Мамлакатлар нефт-газ саноати ва нефт-газ сервиси, исломий молиялаштирилиши, уй-жой ва инфратузилма қурилиши, қишлоқ хўжалиги, «ҳалол» саноати, электрон тижорат, туризм ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Қозоғистонда Малайзия компаниялари ва инвесторлар билан биргаликда нефт-газ, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида узоқ муддатли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қозоғистон ва Малайзия ўртасида товарайланма тўрт баравар ўсди
2018 йил Қозоғистон ва Малайзия ўртасида икки томонлама савдо ҳажми 2017 йил билан тақкослаганда қарийб тўрт баравар ўсди ва 478 млн долларни ташкил қилди, жумладан, Қозоғистондан экспорт 351,7 млн долларга, Малайзиядан импорт эса 126,1 млн долларга етди. Бу ҳақида Қозоғистон ТИВ 18 март куни хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди