Абу Муслим
"Хорватия контрразведкаси Босния масжидларида қурол-яроғ жойлаштиришни режалаштирган ва мусулмонларга босим кўрсатган", - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри. Бундан беш йил муқаддам босниялик мусулмон Ален Халимович Хорватия пойтахтида мусулмонлар гимназиясини битирган, деб ёзади мақола муаллифи Энвер Робелли.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар йили инсоният саломатлигини тадқиқ этади. Бу йил ташкилот статистикаси нима учун эркаклар ва аёлларнинг умр узоқлиги фарқ қилиши масаласига бағишланган", - хабар беради немис журнали Der Spiegel .
Саудия шўро Кенгаши никоҳдан ўтадиган келин-куёвлар учун мажбурий текширувлар жорий қилиш таклифи билан чиққан аёл – давлат арбобининг таклифини рад қилди. Кенгаш аъзоси Иқбол Дарандарий никоҳдан ўтишдан олдин соғлиқни мажбурий текшириш – гиёҳвандлик воситалари, генетик аномалияга таҳлил топшириш ва психиатр маслаҳатидан ўтишни таклиф қилди.
Аллоҳ номи ила қувилган шайтоннинг ёмонлигиндан паноҳ сўрайман! “Сен: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман ва мен аввалги мусулмонларданман” деб айт” (Анъом 162,163). “Албатта, биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қил. Огоҳ бўлингким холис дин Аллоҳникидир” (Зумар 2,3). “Ҳолбуки улар Аллоҳга динни холис қилган ҳолда, ҳаққа мойил бўлиб ибодат қилишга буюрилган эдилар” (Баййина 5).
Германияда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ислом тарафдорлари бошқа дин вакилларидан кўра кўпроқ ҳамжиҳатлик ва бирлик намойиш этади ва бу уларни бахтлироқ ва соғломроқ қилади. Тадқиқот муаллифи, фан номзоди Лаура Эдингер-Шонснинг сўзларига кўра, илоҳий постулатлар, ҳаёт, дунё ва бошқа одамлар билан ҳамжиҳатлик туйғуси турли дин ва мазҳабларда рағбатлантирилади ва бу ҳамжиҳатлик «ҳаётдан қониққанлик даражасига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади» деб таъкидлади у.
"Кўп эркаклар учун никоҳ мавзуси худди тишни оғриқ қолдириш воситасисиз даволаш каби оғриқлидир", - деб ёзади немис таблоиди Bild журналисти. Бунда, кўп сонли тадқиқотларнинг далолат беришича, никоҳ бир қатор афзалликларга эга. "Олимлар исботлар берганидек: тўй учун идеал сана – биринчи учрашувдан кейин уч йил ўтгач экан.
Биз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин. Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?
Америкалик анестезиолог, Аризона университети профессори Стюарт Хамерофф ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигини исботловчи илмий назарияни тақдим қилди, дея хабар беради РБК. Science телеканалида намойиш қилинадиган “Тоннель ичидан фазода” кўрсатувида чиқиш қилар экан, олим, инсон руҳи боқийдир, чунки “нейронлардан кўра кўпроқ фундаментал материалдан яратилган” дея хикоя қилади. “У (руҳ) Коинот тўқимасининг ўзидан ясалган”, - дейди профессор.
АҚШнинг Томас Жефферсон университети профессори, доктор Эндрю Ньюберг МРТ текширувларини ўтказди ва дуонинг ноёб кучи борлигини аниқлади. “Биз бу амалиётни доимий қилганимизда, миямизнинг пешана ва тил, мулоқот соҳасига жавоб берувчи қисми фаоллашади. Бу ақлни жисмоний машқ қилдириш демакдир, натижада эса, турли хил касалликларни даволанишига ва миянинг ривожланишига эришиш мумкин.
30 миллион доллар мавжудлиги ҳақида шу йили, Зуманинг қўшни Эсватини Қироллиги, собиқ Свазиленддаги Нкандле қароргоҳи ерости омборидан олиб кетилаётганда маълум бўлди. Бу ҳақида Жанубий Африка Республикасининг «Санди таймс» нашри хабар қилди.
Черногория давлат бошқарув вазирлиги давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодексига изоҳ киритди, кодекснинг айрим қоидалари давлат бошқаруви соҳасида меҳнат қиладиган ходимлар дин эркинлигини чеклаш сифатида талқин қилинди. Вазирликнинг сўзларига кўра, ҳижоб давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодекси нуқтаи назаридан номақбул ҳисобланмайди, шунингдек, ўз-ўзидан давлат хизматчисининг хизмат мажбуриятларини ижро этишда бетараф ва холис эканлигини шубҳа остига олиши мумкин эмас.
Қирғизистонда биринчи марта азон айтувчилар (муаззинлар) конкурси бўлиб ўтади, бу ҳақида Қирғизистонда Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси хабар қилади. Муфтийликда хабар беришларича, конкурс республика миқёсида бўлиб ўтади ва Бишкек шаҳрида 27 апрель куни бошланади. Конкурс қатнашчилари 2018 йилнинг ноябрида саралаб олинган эди.