close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўзанинг фойдасини кашф қилгани учун Нобел мукофоти

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

«Аутофагия» атамаси (юнон тилидаги иккита сўздан таркиб топган бўлиб, биргаликда «ўзини ейиш» деб таржима қилинади) 1963 йил бельгиялик биохимик Кристиан де Дюве томонидан таклиф қилинган. Ушбу жараён давомида ҳужайалар ортиқча ёки зарарли «кўринадиган» ва мембрана ортидаги қопчалар – аутофагосаманинг бир қисмини ўз ичига олади. Сўнгра бу «ахлат» контейнерларга – лизосомага ўтказилади, бу ерда парчаланади ва ҳазм қилинади. Ҳосил бўлган «иккиламчи хомашё» ҳужайранинг озиқланиши учун ёқилғи сифатида, шунингдек, ҳужайрани янгилаш учун янги қурилиш блоклари тайёрлашга фойдаланилади.

Рўза вақтида аутофагиялар

Ҳужайра ичидаги нарсаларнинг ўзини ўзи йўқ қилиш жараёни 1960-йилларнинг бошида аниқланган. Бироқ, тадқиқотлар ушбу кашфиёт билан тўхтаб қолган. Олимлар бу жараённи муҳим деб ҳисобламадилар ва шунинг учун ҳужайра ҳаётининг асосий жараёнларининг кўплаб жиҳатлари уларнинг эътиборидан четда қолди.
Бироқ, 90-йилларда ҳамма нарса ўзгарди. Аутофагия жараёни кўплаб генлар томонидан бошқарилаётганини тушунишга муваффақ Йошонури Осуми тадқиқотларда ютуқларга эришди. Аутофагия, масалан, оч қолиш каби тананинг стресс ҳолатига тушиб қолганда максимал даражада фаоллашиши аниқланди. Бундай ҳолатда, зарур энергия олиш учун ҳужайра тўпланган ахлатни, шу жумладан касал қўзғатадиган бактерияларни қайта ишлаб, ички ресурсларни сарфлайди.

Рўзанинг фойдасини кашф қилганлик учун Нобел мукофоти

Биологларнинг таъкидлашича, аутофагия организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳатто янги ҳужайралар ҳосил қилиш, организмдан нуқсонли оқсилларни ва шикастланган ички ҳужайра элементларини чиқариш ҳисобига уни ёшартиради.
«Йошинори Осуми кашфиётлари ҳужайралар ичидаги нарсаларини ўзлари қандай қилиб утилизация қилишини тушуниш борасида бизни янги парадигмага олиб келди. Осуми кашфиётлари аутофагиянинг кўплаб физиологик жараёнлар: масалан, очликка мослашиш ёки инфекцияларга жавоб қайтариш учун фундаментал аҳамиятини тушуниш сари йўл очиб берди», - дейилади Нобел қўмитасининг пресс-релизида.

Аутофагия жараёнининг тасвирланиши

Нбел мукофоти совриндорининг тадқиқотлари натижалари шунан далолат берадики: рўза тутиш соғлиқ учун кони фойда ҳисобланади, организмни тозалайди. Бу эса Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйидаги сўзларини яна бир бор тасдиқлайди: «Соблюдайте пост – это улучшит ваше здоровье» (ат-Табарани).
Гарчи рўза тутишнинг асосий мақсади ва кутилаётган натижаси рухий томонга тегишли бўлсада, лекин шунга қарамай, кўпчилик одамлар ундан жисмоний даражада ҳам фойда олишини инкор қилмаслик керак.
Шунга қарамай, рўза тутиш инсониятга Яратувчи томонидан энг катта марҳамат сифатида берилганини унутмаслигимиз керак. У энг яхши соғломлаштириш ҳаракатларини билади. Рўза тутиш эса - нафақат жисмоний соғликни сақлашнинг энг яхши ва энг ишончли усули ҳисобланади, балки бизга буюк маънавий инъомларни ваъда қилади.
Аллоҳ Таоло Қуръонда айтадики: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз» («Бақара» сураси, 183-оят).

Маълумот учун:
Йошинори Осуми (Yoshinori Ohsumi)

Йошинори Осуми (Yoshinori Ohsumi) 1945 йил 9 февралда Япониянинг Фукуока шаҳрида туғилган. Токио университетини тамомлаган, ўша ернинг ўзида 1974 йил диссертация ҳимоя қилган ва фан доктори илмий даражасини олган. 1974-1977 йилларда Нью-Йоркдаги Рокфеллер университетида тадқиқотчи бўлган. Сўнгра Япониянинг турли университетларида ишлаган ва дарс берган. 2014 йилдан бошлаб – Токио технология университетида ҳужайраларни тадқиқ этиш бўйича бўлинма раҳбари, профессор. Нобел мукофоти совриндори йилига тахминан 8 миллион швед кронаси миқдорида мукофот олади – бу 950 минг АҚШ долларидан сал кўпроқдир.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase