Абу Муслим
"Александр Лукашенкога қарши сафарбарлик норозилик акцияларини руҳлантираётган ва мувофиқлаштираётган деярли номаълум блоегрлар туфайли сақланиб турибди", - деб ёзади Швейцариянинг Le Temps газетаси журналисти Эммануэль Гриншпан.
Август путчи (Август инқирози) – 1991 йил 18-21 август кунлари Совет Иттифоқида рўй берган, СССР давлат ҳукумат органлари ва расмий шахслари томонидан фитна, давлат тўнтариши ва ҳокимиятни конституцияга зид равишда эгаллаб олиш деб баҳоланган.
Нуҳ алайҳиссаломни қавмига, Аллоҳнинг динига эргашинглар, дея бот-бот насиҳат қилгани, уларни Аллоҳнинг азобидан қайта-қайта огоҳлантиргани ҳолда, улар Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, зулмларида давом этдилар. Қуръони Каримнинг Мўминлар сурасида бундай англатилади:
Олимлар иммунитетнинг ҳаддан ташқари фаоллашуви ва унинг ишидаги бошқа камчиликлар COVID-19 оғир шаклида коронавирусга қарши антитаналар ишлаб чиқариш ҳужайралари шаклланишига халақит беришини аниқлади. Америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари Cell журналида эълон қилинади.
Россиялик курашчи, эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков ўз тўйида келинни ҳайдаб юбориб, жанжал уюштирди, хабар қилади НТВ телеканали. Тантана авжига чиққанда спортчининг ва яна бир нечта меҳмонларнинг телефонларига Сидаковнинг қаллиғи номуносиб кўринишда бўлган видеороликли хабарлар кела бошлади. бу хабарлар муаллифининг таъкидлашича, ўтмишда Сидаковнинг қаллиғи эскорт-хизматлар соҳасида ишлаган.
В.Путин ҳукмронлигининг 20 йили мобайнида Россия мухолифат вакиллари, фаоллар ва сиёсий муҳожирларнинг бир қатор шов-шувли заҳарланишларини кўрган. Қуйида энг машҳур ишлар тўпланган.
Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний токсинли заҳарланиш билан хушсиз ҳолда Омск шаҳар реанимациясига тушиб қолди. Бу ҳақида унинг матбуот котиби Кира Ярмиш ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Покистон Бош вазири Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимга изоҳ берди. Фаластинликлар ҳуқуқлари таъминланмагунча Покистон Исроилни тан олмайди. Бу ҳақида Покистон Бош вазири Имрон Хон маҳаллий Dunya News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"БААнинг Фаластин ерларини босиб олишга (аннексияга) қарши чиқаётган муваффақиятли мамлакат сифатида кўрсатишга уринишлар бўлди. Гўёи фаластинликлар муаммоси фақат аннексиядан иборатдек. Буни Фаластин курашига берилган зарба деб қабул қиламиз", - дейди Фаластин раҳбари.
Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта мамлакатда ҳарбий исён бошланганидан кейин истеъфога чиқаётганини айтди. Телемурожаат давомида у парламент ва ҳукуматни тарқатишни эълон қилди. "Мен ҳокимиятни ўз қўлимда сақлаб қолиш учун қон тўкилишини истамайман", - деди Жаноб Кейта давлат телевидениеси орқали эфирга узатилган мурожаатида (Reuters иқтибоси).
АҚШнинг Милуоки шаҳрида (Висконсин штати) бўлиб ўтган умуммиллий съездда демократлар партияси АҚШ президенти лавозимига собиқ вице-президент Джо Байденни расман номзод қилиб кўрсатди. AP хабар беришича, умумий ҳисобда Джо Байден 3,5 мингда делегатлар овозини олди, аввалроқ ўз номзодини қайтариб олган Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс эса 1,1 мингга яқин овоз олган.
Россияда кун давомида 85 та ҳудудда 4828 та COVID-19 та инфекция ҳолатлари қайд этилди, дея хабар беради инфекция тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб. Бир кун олдин, ўсиш 4748 киши эди. Касалланганларнинг умумий сони 937321 кишига етди.