close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған Туркия фуқароларини француз товарларини харид килмасликка чақирди

Ўз навбатида, Еврокомиссия биронта ислом мамлакати ҳозирча Франция товарларига бойкот жорий қилмаганлигини айтди. "Францияда "турк товарларини сотиб олманг" деганидек, мен ҳам ўз миллатимга мурожаат киламан. Француз товарларини сотиб олманг", - деди президент Анқарада сўзга чиққан вактида.

Эрдўған 24 октябр куни Макроннинг "руҳий касалликлардан даволанишга муҳтожлиги" ҳақида баёнот берди. Шу тариқа Туркия раҳбари 16 октябрь куни 18 ёшли йигит диний нафрат асосида мактабнинг тарих ва география ўқитувчисини ўлдирган Конфлан-Сент-Оноринда теракт муносабати билан Ислом ҳақида француз раҳбарининг баёнотларига жавоб берди. Воқеадан сўнг, Макрон Франция ҳукумати "радикал мафкура ташувчиларига ва улар томонидан яратилган уюшмаларга қарши фаол кураш бошлайди", деб огоҳлантирди.
Ўз навбатида, Эрдўған Франция президенти "ўз мамлакатининг бошқа динга эътиқод қилувчи миллионлаб аҳолисига номуносиб муносабат" намойиш этаётгани ҳақида фикр билдирди. У Берлиндаги масжидларда тинтувларни ҳам "исломофобиянинг бир кўриниши" деб атади ва" Исломга душманликнинг ҳар бир шундай кўриниши ҳам Туркияга душманликнинг бир кўриниши эканлигини эслашга чақирди". Эрдўған фикрига кўра, "мусулмонларга қарши бундай ҳуқуқбузарликлар Европа фашизмининг янги босқичга ўтганидан далолат беради".
Макроннинг баёнотлари мавзуси Исломий давлатларда кенг тарқалган ва турли диний, жамоат ва сиёсий ташкилотлар ва арбоблар томонидан француз маҳсулотларини бойкот қилиш учун кўплаб чақирувларга олиб келди.

Европа Иттифоқининг жавоби

Европа комиссияси Ислом дунёсидаги Макроннинг радикал исломчиларга қарши риторикасига жавобан француз маҳсулотларини бойкот қилиш ҳақидаги чақириқлардан афсусда, бироқ ҳозирча биронта бундай расмий қарорни қайд этмаган. Бу ҳақда Брюсселдаги брифингда Европа комиссиясининг расмий вакили Эрик Мамер маълум қилди.
"Француз товарларини бойкот қилиш ҳақида чақириқлар афсусга лойиқ. Бироқ биз ҳозирча бу йўналишда бионта расмий қарор қайд қилмадик, шу сабабли Еврокомиссиянинг расмий жавобига зарурат кўрмаяпмиз", - деди у, ислом дунёсида Франция ёки бутун Европа маҳсулотларига бойкот таҳдиди ҳақидаги саовлга жавоб бериб.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати вакили Петер Стано Туркия президенти Тойиб Эрдўғаннинг Францияга қарши кампания доирасида қилган Макрон "руҳий касалликлардан даволанишга муҳтож" деган баёнотларини шарҳлаб, "Туркия билан алоқалар муҳокамаси декабр ойида ЕИ саммитига режалаштирилган" деди.
"Агар бундай провокациялар (Эрдўғаннинг сўзлари каби – ТАСС изоҳи) давом этадиган бўлса, Европа Иттифоқи Анқарага нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши мумкин", - деб қўшимча қилди Стано.
У, шунингдек, ЕИ ҳар қандай мамлакати, жумладан, Франция «бундай вазиятни муҳокама килиш учун ЕИ давлатлар раҳбарлари ёки ТИВ раҳбарлари шошилинч учрашувини чақириш сўрови билан мурожаат қилиши мумкинлиги, лекин ҳозирча бундай сўровлар келиб тушмагани»ни маълум қилди. Шу билан бир патда у вазият «бир неча соат давомида ўзгариши мумкин» эканлигини таъкидлади у. Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида "давлат раҳбарлари ва вазирлар ўртасида декабрни кутиш керак ёки керак эмаслигини ҳал қилиш ҳақида кўплаб алоқалар рўй беради".
1-2 октябрь кунлари бўлиб ўтган ЕИ саммитида иттифоқ етакчилари Кипрни Белоруссияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга ва «ҳамкорлик ва бир-бирини тушуниш» руҳида ЕИ билан бу мамлакат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш умидида Туркияга қарши анкциялар жорий қилишни декабргача тўхтатиб туришга кўндирдилар".
Франция ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви Шарқий Ўртаер денгизидаги вазиятнинг кескинлашуви фонида юз берди. Париж Туркия томонини БМТнинг Ливияга қурол эмбаргосини бузганликда, шунингдек, у ердаги жангариларни Суриядан кўчирганликда айблайди. Июн ойида, Ливия қирғоқларидан бир турк фрегати бу мамлакатда қурол етказиб бериш бўйича БМТ эмбаргосига риоя қилинишини кузатиб бориш бўйича Европа Иттифоқи миссиясида иштирок этувчи француз фрегати томонидан юк текшириш ҳақида буйруққа риоя қилишни рад етди ва уни радар ракета тизими ёрдамида уни нишонга олди. Будан ташқари, Макрон Туркиянинг Греция ва Кипрга қарши ҳаракатларини қоралаб, уларни бу давлатлар суверенитетини бузаётган ҳаракатлар деб таърифлаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase