close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чеченистон Муфтийси: «Макрон, сен дунёдаги биринчи рақамли террорчисан»

Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.

Ўз мурожаатида Межиев ўлдирилган ўқитувчи Самюэл Пати хотирасига Франция ҳукумат муассасалари биноларида уюштирилган ва улар давомида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар намойиш этилган тадбирларни қоралади.
Муфтийнинг фикрига кўра, бундай ҳаракатлари билан Макрон «Исломга қарши бой берилиши олдиндан маълум бўлган юришини бошлади». Межиевнинг таъкидлашича, Франция президенти мамлакатнинг барча ҳукумат муассасалари биноларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар осиб қўйишни буюрди, лекин бундай хаотира тадбири фақат Монпелье ва Тулуза шаҳарларида, тўрт соат давом этгани ҳақида маълум бўлди.
Макрон, сен дунёда биринчи рақамли террорчисан. Сен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлаган ҳолда, барча пайғамбарларни ва барча динларни таҳқирлаяпсан. Макрон, сен энг хорланадиган маҳлуқсан, Аллоҳ Таолонинг душманисан, инсониятнинг, бутун мусулмонларнинг ҳеч қандай ахлоқий тамойиллари ва қадриятлари бўлмаган душманисан.
Ўзингизга нималарга эрк беряпиз? Сиз ўз қўлингиз билан миллатларар ва динлараро нафратни қўзғаяпсиз! Мен ақлдан озган бир профессорни «миллий қаҳрамон» қилиб кўрсатиб, мусулмонларни қандай қилиб атайлаб ғаламис ҳаракатларга чорлаётганингизни кўриб турибман.
16 октябрь куни Париж яқинида жойлашган Конфлан-Сент-Онорин шаҳарчасида тарих ва география ўқиутвчиси Самюэл Пати ўлдирилди. Профессор машғулотлар пайтида ўқувчиларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар кўрсатганлиги учун бошидан жудо қилинди, деб тахмин қилинмоқда. Қотил деб гумон қилинган шахс қочишга уриниш вақтида отиб ўлдирилди. Бу Францияда қочқин мақомига эга бўлган, Москвада туғилган, 18 ёшли чечен йигити Абдуллоҳ Анзоров экан.
Франция президенти Эмманюэл Макрон Патининг ўлдирилишини теракт деб атади. Бутун мамлакат бўйлаб ўлдирилган ўқитувчи хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳалок бўлган ўқитувчига мамлакатнинг олий мукофоти – Фахрий легион ордени ўлимидан сўнг тақдим этилди.
Самюэл Пати ўлдирилиши ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам фикр билдирди. У мазкур жиноятни қоралади, лекин мусулмонларнинг диний туйғуларига дахл қилмасликни талаб қилди.

Манба: Чеченистон мусулмонлари диний идораси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase