close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Францияда яна кесилган бошлар»

Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда. Журналистлар «жаҳаннам» ҳақида гапиряпти. Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда, хабар қилади журналистлар воқеа жойидан. ОАВ вакиллари эса, ҳозир Ниццада юз бераётган «жаҳаннам» ҳақида гапирмоқда. «Яна кесилган бошлар» - шундай изоҳлади фожиали вазиятни тележурналист Евгений Попов.

Француз ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва яна бир неча киши яраланди. Полиция ҳужум килган шахсни отиб ўлдирди.
Ницца мэри Кристиан Эстрозининг айтишича, воқеа теракт сифатида таснифланмокда. The Sun маълумотларига кўра, террорчи уни отиб ўлдиришларигача бир аёлнинг бошини танасидан жуда қилишга, ва эркакнинг томоғини кесишга улгурган.
Нашрнинг таъкидлашича, бу воқеа Charlie Hebdo томонидан чоп этилган карикатуралар билан боғлиқ давом этаётган можаро туфайли Францияда хавфсизлик борасида хавотирлар кучайган вазиятда рўй берди.
«Францияда ҳақиқий жаҳаннам. Яна кесилган бошлар», - дейди Евгений Попов ўзининг Telegram-каналида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase