Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, сўнгги кунларда Яқин Шарқдаги айрим давлатлар Францияда ишлаб чиқарилган товарларни, айниқса, агросаноат озиқ-овқат маҳсулотларини бойкот қилишга чақиришни бошлаган. Бундан ташқари, баъзан ижтимоий тармоқлар орқали ифодаланган Францияга қарши намойишларга умумий чақириқ «нафратли ифодаларда» янграй бошлади, дейилади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бундай чақириқлар Франция ҳимоясидаги позицияни бузиб кўрсатишини таъкидлади. Демак, мамлакат сўз эркинлигини, виждон эркинлигини, шунингдек, дин эркинлигини ва нафратга бўлган ҳар қандай даъватларни рад этишни қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, вазирлик сиёсий мақсадлардаги бундай чақириқлар муаллифлари ўлдирилган ўқитувчи билан миллий хайрлашув маросимида Макроннинг қилган баёнотларидан фойдаланишини еслатди. Бу ерда гап унинг радикал исломизмга қарши курашга қаратилган сўзлари ҳақида бряпти.
"Бойкотга чақириқлари бефойда ва улар, шунингдек радикал озчилик томонидан фойдаланилган мамлакатимизга қарши қаратилган барча ҳужумлар каби, зудлик билан тўхтатилиши керак", - дея ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА «Новости».
У Франция ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, бутун дипломатик тармоқ, "ҳамкорларга Франция позициясини эслатиш тушунтириш учун тўлиқ сафарбар этилади", деб таъкидлади.
Париж мусулмон мамлакатлардан Францияга қарши бойкотни тўхтатишни талаб қилди
Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш