Франция полицияси жиноятни содир этишда гумон қилинган иккита аёлни ҳибсга олди. Уларнинг ирқчилик ҳужумини "ифлос араблар"деган сўзларни айтган ҳолда амалга оширгани хабар қилинган.
Шаҳар прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар «европача кўринишдаги» оқ танли аёллар бўлиб, уларга «қотилликка уриниш» айби қўйилган.
Келиб чиқиши жазоирлик бўлган 49 ёшли Кенза ва ундан бир неча ёш кичик бўлган Амел ҳужум натижасида жабрланди.
Европадаги мегаполислардан бирининг марказида осонлик билан уларнинг ўлимига олиб келиши мумкин икки аёлга пичоқ билан қилинган ҳужумлар, "исломчилар" ҳужумлари сабаб бўлган шов-шувларнинг ҳатто кичик миқдорида ҳам ҳаяжонларга сабаб бўлмади, деб қўшимча қилиш шарт бўлмаса керак.
Парижда муслималар пичоқланди
Парижнинг қоқ марказида, Эйфел минорасининг ёнгинасида икки мусулмон аёлга бир неча марта пичоқ уриб кетилди. Бу ўқувчиларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни кўрсатган бир география ўқитувчиси бошидан жудо қилинганидан кейин Парижда кўтарилган зиддиятлар шароитида рўй берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси