close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған исломофобия туфайли Европанинг куни битаётганини айтди

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Европа "фашист менталитети"ни намоён этмоқда ва у исломофобиядан иложи борича тезроқ қутулиши керак. Эрдўғаннинг бу сўзларига Берлиндаги масжидга уюштирилган полиция рейди сабаб бўлди.

Европа исломофобия туфайли ўз ажалини яқинлаштирмоқда. Кайсери шаҳрида сўзга чиққан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шундай баёнот берди, дея хабар қилади Anadolu агентлиги.
 «Европа мусулмонларга қарши чиқиб, амалда ўз ажалини яқинлаштрмоқда», - деди Эрдўған, намаз пайтида Берлиндаги Мавлоно масжидида Германия хавфсизлик кучларининг операциясини шарҳлар экан. «Европа имкон қадар тезроқ бу касалликдан – исламофобиядан халос бўлиши лозим, акс ҳолда бу Европани ичидан емириб, вайрон қилади», - деди президент. «Германияда юзлаб полиция ходимлари иштирокидаги масжидга қилинган рейд хавфсизлик ёки бошқа сабабларга боғлиқ эмас. Бунинг номи оддий – исломофобия», - деб қўшимча қилди Эрдўған.
У Франциянинг Charlie Hebdo журналида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни ёдга олиб, Европа мамлакатларини «фашист менталити»да ва иккиюзламачиликда айблади. Туркия етакчиси Анқара 6 млн турк фуқароси ва бутун мусулмонлар жамоати Европада тинч яшай олиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишини айтди.
Bild хабар қилишича, немис хавфсизлик кучларининг Берлиндаги масжидга рейди 21 октябрда рўй берди: 150 га яқин полициячи бомдод намози пайти масжидга бостириб кирди ва у ерда субсидиялар билан боғлиқ фирибгарлик ҳақида жиноят иши доирасида тинтув ўтказди – полициянинг фикрига кўра, масжжид COVID-19 пандемияси туфайли компенсация сифатида ноқонуний равишда 70 минг евро олган.
Масжиддаги тинтувлар натижасида 7000 еврога яқин маблағлар, ахборот воситалари ва ҳужжатлар мусодара қилинган. Масжид раҳбарияти айбловларни рад этиб, полиция ҳеч нарса топа олмаслигини айтган.
Европада мусулмонларга қарши сафсаталар Францияда дарс пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар кўрсатган бир коллеж ўқитувчиси Саюэл Пати ўлдирилганидан кейин кучайди. 2008 йилда Россиядан кўчиб келган 18 ёшли чечен игит қотилликда айбланмоқда. У Патининг бошини кесиб, қочишга ҳаракат қилди, аммо полиция томонидан отиб ташланди. Парижда демократик қадриятларни қўллаб-қувватлаш ва радикал исломизмга қарши митинг ўтказилиб, унда Франция Бош вазири Жан Кастекс иштирок этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase