close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бу шаҳарга қаҳрамон керак эмас

Артур Флек – одатий омадсиз. У онаси билан бирга яшайди, арзимаган маош олади, орзулари кундан-кунга барбод бўляпти, севги ҳақида эса ўйлашнинг ўзи қўрқинчли. Коррупция ва одамлар нафрати тилка-пора қилган куфр шаҳри бўлмиш Готэм хилватларида у ҳамон дунёга кулги ва қувонч олиб киришга, ҳақиқий дўстона масхарабоз бўлишга интилади.

Артур Флек – одатий омадсиз. У онаси билан бирга яшайди, арзимаган маош олади, орзулари кундан-кунга барбод бўляпти, севги ҳақида эса ўйлашнинг ўзи қўрқинчли. Коррупция ва одамлар нафрати тилка-пора қилган куфр шаҳри бўлмиш Готэм хилватларида у ҳамон дунёга кулги ва қувонч олиб киришга, ҳақиқий дўстона масхарабоз бўлишга интилади. Бироқ одамлар шафқатсиз: йигитни ҳеч ким тушунмади, унинг ҳазилларидан кулишмайди, кўчаларда ундан нари қочишади, оёқларидан чалишади, йиқитишади, калтаклашади, таҳқирлашади (Исломсиз ҳаётнинг барча аломатлари)… Ҳа, Артур ҳамма каби эмас, унинг ўтмиши ҳам жуда ёрқин эмас. Аммо бу унинг энди биронта уринишга арзимайдиган жамиятга қўшилишга қайта-қайта уринишига тўсқинлик қилмайди. Бу шаҳарга қаҳрамон керакмас – бу шаҳарга адолат керак. Ёки ифлосликлар, қонунсизлик ва чириган ахлоқни учириб кетадиган портлаш.
Ҳикоянинг марказида бир бахтсиз, ўзини аслида уни қабул қилмасликдан кўра яхлит кўринишда мавжуд бўла олмайдиган жамиятнинг, атрофдаги дунёнинг бир қисми деб ҳисоблаш учун сабаб излаётган бир эркак ўрин олган. Бу даъват етиб келмаган, отасиз ўсган, онаси касал, Артур унинг кўрсатувида иштирок этишн орзу қиладиган телебошловчи Мюррей Франклин ва «сен одамларни бахтли қилишинг керак» иборасини истисно қилганда ҳаётда на ўрнак бўла оладиган, на аниқ бир мўлжали, мақсади бўлмаган Исломсиз шахс - Артурнинг изланишидир.
Ҳар бир янги кун у табассум қилишга сабаб топишга уринади, ҳаётни давом эттириш учун исломсиз жамиятдан етарлича сабаб, мазмун излайди. Артур ёлғиз – у муҳаббат излайди. Севги-муҳаббат ва эътироф, ўзлигида бўлиш имконияти – у дуёдаги барча одамлар каби изланади, лекин афтидан, бунга бошқалардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади.
Сен уни анчадан бери биладиган қўшни, аллақачон ҳуқуқлари камситила бошлаган кикина одам, дунёни бир пулга олмайдиган йигит – мана шулар «Жокер»нинг қалбидадир.
Артурнинг ҳаёти ҳеч қачон ширин бўлмаганидан ташқари, тақдирнинг кундалик зарбаларидан ҳам азоб чекади: қора чизиқ – персонажнинг умрбод ҳолати бўлиб туюлади. Биз бундан ёмони бўлмайди, деб ўйлаганимизда навбатдаги зарба келиб тушади ва мана у: охирида сиз фақат ўлишни истайдиган чексиз зинапоя осмонга олиб чиқадиган, ҳаёт ҳандағи, йўлнинг бир чети.
Адолатсизликнинг сабаблари кўп – ва  бу яна битта фильм учун мавзудир.
Бу безорилар нарсаларни ўғирлайдиган, эркаклар аёлларни калтаклайдиган, нафас олиб бўлмайдиган, «шаҳар сени бир тийинга ҳам олмаслиги»ни англаб етгандаги нафасни бўғувчи заҳарли ҳаводан қочиб қутилишнинг имкони бўлмаган ахлатга тўла кўча бўлиши мумкин. Замонавий куфр жамиятининг аксини ифода қиладиган муҳит.
Бу ҳамкасблар, иш берувчи, почтальон, ижтимоий хизмат ходими – исталган киши бўлиши мумкин. Бунга у енгиллик туйғусини ҳис қилмайди – унинг ўзига нисбатан бир неча марта шундай муносабатда бўлишган. У шунчаки инсоният ахлатлари чексиз спиралини янада кенгайтирган ҳолда занжир реакциясини давом эттиради. Бунга маълум бир чегарагача чидаш мумкин холос. Шайтон билади, ҳар биримизда бу чегара қандай бўлиши мумкинлигини.
Бу ғалати тарзда, сизни мутлақо умидсиз вазиятга қўядиган яқин одамлар бўлиши мумкин. Ёки фақат сиз улар каби эмаслигингиз сабабли юзингизга тупуришга тайёр бўлган нотанишлар.
Бу эшита оладиган истаган одамга ажойиб олам ҳақида, ҳар бир кишининг гўзал ҳаётга муносиблиги ва унга эришиши учун, агар сиз овоз берсангиз/пул тўласангиз/овозингизни ўчирсангиз қарор топадиган адолат ҳақида сон-саноқсиз ҳикоялар айтиб, қулоққа иладиган ҳукумат, полиция ва давлат муассасалари бўлиши мумкин. Агар ишонмаслик учун сабаб бўлса, агар овози ёқимли ва нутқи чиройли бир «амаки»ига овоз берадиган бўлсанг, унинг тўлқинида бўлсанг, номсиз бир туманда, каламушлар ва жиноятчилар билан қўшни бўлиб яшайдиган ижтимоий хонадонларда яшайдиган фуқародан сал имтиёзлироқ бўлсанг – бу дунёнинг барча неъматларидан ваъда қиладиган бўлса, бунга ишонмасликнинг сабаби борми?
Адолатсизлик – бу одамларни даромадлари, келиб чиқиши ва университет номи бўйича фарқлайдиган нарсадир. Яхши одам – бой, камбағал эса – ёмон одам. Яхши одам басавлат кийинади, ёмон одамнинг эса кийим танлашга ҳам имкони йўқ. Яхши одам унга ўхшмаганларни ерга уради, ёмон одам эса – ерга қараб индамасдан ўтиб кетади. Яхши одам ижтимоий мавқе шафқатсизлигини оқлайди, ёмон одамни мумкин бўлган фожиали холатларнинг энг оғири шафқатсизликка ундайди.
Мана энди, Ницшенинг «Ахлоқ генеалогияси»га кўра маълум бўлишича, Артур Флекка биз ҳамдардлик билдирамиз, худди Шайтонатдаги жиноятчи Асадбекка ҳамдард бўлганимиз каби, Готэмга – унинг ҳукмдорига нисбатан эса – ҳар сафар янги ҳолатлар билан кучайтириладиган, максимал салбий туйғуларни ҳис қиламиз. Мана энди Артур Флек – яхши. У – тимсол (символ). Нима қилибди – буни ҳамма ўзи учун ҳал қилади.
Шафқатсизлик, зўравонлик, адолатсизлик ва унга қарши курашга тўла бу ажойиб фильм ўзидан энг кучли ҳиссиётларни қолдиради. Бу триллер ва драма, комиксларга бориб тақаладиган энг машҳур нобакорлардан бири. Бу жуда чиройли томоша, шу қадар энергетик кучлики, бутун фильм давомида бир жойда ўтиришнинг имкони йўқ. Ҳамдардлик маҳкам сиқиб турилган лаблар орқали ташқарига сочилади, овоз чиқариб норозилик ифода этиш ва жавобан бир сўз демасдан бош силкиш билан фикр билдирадиган маслакдош шахс қидириш исталади. Қаттиқ ғазаб экранга ташланиб, сўкишни, кўрилган ва эшиттирилган нарсаларга жавобан бутун залга қараб кулиб юборишни истайди. «Жокер» буларнинг барчасига зўриқмасдан эришади. Ва ҳатто бундай маҳзун драмалар эмоционал реакциялар жиҳатидан томоша қилиш учун осон ва ёқимли бўлмасада, мен иложи борича тезроқ уни қайта кўришни истайман. Ҳатто муайян фильм динамикси тинимсиз ҳаракатларни англатмаса, аксинча, қаҳрамоннинг ички узоқ ва оғриқли ўзгаришларини акс эттирсада, уни тўхтовсиз ва доимий равишда томоша қилишни истайсиз. Феникс – бошқа шаклларда гавдаланиш устаси, лекин ҳатто унинг ҳар қандай ролга чуқур кириб бориш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ҳам, айнан шундай оёқдан йиқитадиган характерлар унда жуда кам. Шуниси ҳам маъқул – бу туришда ақлдан озиш ҳам ҳеч гапмас.
Готэм ва Уэйнлар – алоҳида ҳикоя. На Қора рицарь ва на унинг тарихи Артур Флекнинг ҳаётида иштирок этмайдигандай туюлади. Лекин қандайдир килиб, Тодд Филипс янги фильмни суперқаҳрамонликдан халос этган ҳолда Готэм асосий қарама-қаршиликларини саклаб қолади. Максимал тарзда ғайриодатий усул билан очиб беради, бунинг учун унга алоҳида ташаккур билдириш керак. Готэм эса шу қадар қоронғи ва жирканчки, бундан ёмони бўлиши мумкин эмас. У ҳикояда алоҳида персонаж бўлиб, яхши ўйнаган.
Охиргиси. Оператор Лоуренс Шер. Эстетик оргазм. Визуал мамнуният. Тўғри жойлаштирилган кадрлар, ғоятда зўр ракурслар, том маънода кўзларни зўрлайдиган, кутилмаганда узоқ чўзиладиган «шотлар» (бу ерда Феникснинг ишини ёдга олмасак бўлмайди). Пленкани орқага, бошига қайтариш ва яна қайта кўриш. Чидаб бўлмайдиган даражада чиройли.
Ранглар схемаси ҳам. Асосий ранглар – қизил ва яшил – максимал тусларда. Бу масхарабоз визуали қаҳрамон билан биргаликда ўзгаради, қўшимча мазмунга эга бўлади, гипноз қилади, сеҳрлайди. У гўёк Готэм танасидаги сиёҳ доғлари бўлиб, аста-секин ўз рангига эга бўлади, ўз юзини кўрсатади – қанча узоқ бўлса, шунчалар аниқ.
Мен масхарабозларни ёқтирмасдим, лекин афтидан уларга бўлган муносабатим ҳозиргина ўзгарди.
Энди мен уларни тушуняпман.

Ўзингни бахтли қилиб кўрсат

Мураккаб ижтимоий драма, чириган жамиятни, синфларга бўлиниш ва бундай шароитларда жон сақлашга уринишни намойиш этади. Орзулар, интилишлар ва дунёқарашлар? Нималар деяпсиз? Бу ерда борини йўқотмаслик, «сув юзасида қолиш»нинг ўзи қийин. Бу куфр ва ёвуз оламда табассум қилиш ва одамларга қувонч улашиш керак. Артур Флек – ҳаёт у билан қаттиқ ўйин қилган одам, қурбон сифатида, одоб-ахлоқ, адолатсизлик, вазиятлар ва касалликлар қурбони сифатида намоён бўлади.
Готэмнинг қоронғи дунёсига қанчалик шўнғисак, Артур ҳақида шунчалик кўпроқ билиб оламиз. Биринчи кадрлар унинг мавжудлиги, унинг арзимаслик ва ранж-аламга муносиб умидсизлик ва камтарлик асл моҳиятини кўрсатиш учун тўлдириш бўлиб хизмат қилади. Ҳаётдаги орзулар ва ёқимли эслатмалар аралашиб туради, аммо ўзгариш учун умид беради. Фильм қаҳрамонни шунчаки қувғин қилиб кўрсатмайди, балки уни ички табиатнинг бир қатор ташвишлари ва муаммолари билан тугатади.
Режиссер барча тафсилотларга эътибор берган. Оддий ҳаракатлар, диалоглар, уй-рўзғор буюмлари, уй-жойлар ва умуман борлиқнинг шарт-шароитларини томошабин "туб" нинг ўзини бўлмасада, қуёш нурлари кириб бормайдиган океаннинг қоронғи макони кўриб туриши учун хизмат қилади. Бебошликлар ва таъналардан сўнг, сиз беихтиёр Артурнинг - орзуларда яшайдиган бир одамнинг ёнини оласиз, уни ўзгартириш учун ҳаракат қиласиз. Шаҳар кўчаларига назар ташлайдиган бўлсак, Martin Скорсезенинг бу дунёнинг кучлилари жамиятга тупурган, бойлар эса «дастурхондаги сарқитлар»ни оч одамлар оломонига ташлаб, фақат ваъдалар билан боқадиган "Таксист" фильми ёдга тушади.
Драматизм кучлироқ бўлиши учун бош қаҳрамон унга ва атрофдагиларга халақит берадиган касалликка чалинтирилади. Бу дунёда ёруғлик борми ўзи деган савол туғилиши лозимдай. Биз фақат вазиятни оғирлаштирадиган танганинг иккинчи томонини кўрамиз. Қўшимча элемент сифатида – она воқеаси, бор вужуди билан унинг учун яшашда давом этадиган она тарихи. Артур уйида бошқача, кўчада эса умуман бошқача одам. Юракни сиқадиган барча нарсалар фонида беъмани бўлиб кўриндиган қарама-қарши ишлар, лекин айнан шу фильмни ҳам, каҳрамоннинг муаммоларини ҳам янада кучли, чуқур ва шафқатсиз қилади. Ички муаммолар энг юқори чўққисига чиқади. Бу ерда муросага келиб бўлмайдиган рақиб сифатида Томас Уэйн намоён бўладиган ҳаётга шўнғийсиз. Режиссёр Тодд Филлипс комикслар аркаларига тегмаслик вазифасини қўйган, лекин айрим элементлар образ ва эпизодларда акс этади, бу эса сизни хурсанд қилади. Хронометраж ўртасига етмасидан рўй берган туб бурилиш умидсизликка учраган одамни намойиш қилади. Яширин истак ва воқелик билан кутилмаган бурилиш бутун жамоага олқишлар ва чуқур таъзим келтиради.
Тим Бёртонда кимёвий моддалар тўла бочкага тушиб кетган қаҳрамон Жокер бўлган бўлса, Тодд Филлипсда қаҳрамон жамиятга қулаб Жокерга айланади. Салбий фикрларни ўзида ушлаб турган, қувноқ образни сақлаган, ичидаги жинларни яшириб табассум қилган, лекин адолатсизлик юк бўлиб елкасидан босиб турган одамнинг ажойиб ўзгариши. Фильм якуни ажойиб, воқеалар сиз билган, лекин бу ерда кўришни кутмаган нарсаларга олиб келади. Офарин, Филлипс, ҳамманинг кўнглини топдинг. Аслида, Чарлз Диккенснинг таърифидаги каби "кичик, камтар одам" ни кўрсатадиган қайғули ҳикоя, уни чегарадан чиқишга мажбур қилади. Қиссадан ҳисса: сен унинг ҳаракатларини маъқулламайсан, лекин жуда яхши тушунасан.
Бу фильм Бэтменнинг рақиби бўлган Жокер ҳақида эмас. Бу фильм тизимга қарши бўлган Жокер ҳақида. Хоакин Феникс ажойиб актерлик маҳорати кўрсатиб, чуқур туйғуларни акс эттирди, воқеалар ривожини авжига чиқариб, Хит Лежернинг ҳурматини жойига қўйди. (Жаред Лето ҳақида ҳамма унутиб юборган). Бу Тодд Филлипс томонидан бажарилган катта иш, худди олдинга катта сакраш бир хил. Ёшларга мўлжалланган комедияларидан кейин ижтимоий драмани суратга олиш ҳурматга лойиқдир.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase