Нолинчи йилларда Россия кинематографи Саша Белыйдан тортиб "Бумер" фильми қаҳрамонларига қадар кўплаб “тўғри” болаларни ишлаб чиқди. Аммо уларнинг бирортаси ҳам рус ватанпарварлик идишида бунчалик мустаҳкам ўрнаша олмади ва рус медиа-маданиятининг “икона”ларидан бирининг ўрнини эгаллай олмади. Бунинг сири жуда оддий ...
Бу оддий рус фашистининг образи
Одамларнинг аксарияти ҳеч ким бўлиб туғилади, яшайди ва ўлади, уларнинг бутун ҳаётини фақат "амалга ошмаган умидлар қайғуси" деб таърифлаш мумкин.
Ҳа, ҳаёт бу – ахлат, лекин қандайдир тарзда яшаш керак ва шунинг учун борлик юки психикага катта босим ўтказмаслиги ва бутун ҳаёт чексиз тушкунликка солувчи оҳангни ёдга солмаслиги учун сублимация ёки интроекция» керак ... Шунингдек, ўзини «Брат» фильми муваффақиятга эришишига сабабчи бўлган образ билан айнан бир деб қараш.
Ўзини персонаж образи билан айнан бир деб қараш - бу ўзини ташқи ва ички муҳит объектларига қиёслашни шакллантирадиган, жумладан, ўзини ўзи айнан ўхшатиш жараёнига хизмат қиладиган ғайришуурий жараён.
Бунда ўзини айнан бир деб қараш қандадир алоҳида бир шахс билан эмас, балки бутун ҳаракат ёки ҳатто алоҳида олинган воқеа билан ҳам бўлиши мумкин.
Мисол – «Ғалаба куни»да оммавий психозлар.
Бу ўзини аҳамиятли нарсалар, қаҳрамонлик билан айнан бир деб қарашдан бошқа нарса эмас.
Ўз борлигининг баракатсиз эканлиги англаб етишга одатий руҳий мудофаа реакцияси.
Бунда "шахсият" ўзини бошқа объект ёки бирон бир қиймат билан қандай қилиб айнан бир деб қаралишини умуман сезмайди.
Бу "картон қилич" билан ишлайдиган актёр эмас, бу бизнинг суперклеркимиз, суперўқувчимиз ва супер уй бекамиз бўлиб, мўъжизавий қуроллар билан қуролланган ҳолда ёвузликни жазолайди ҳамда палидлар ва тартибсизларнинг бошини ёради.
Бу "бизнинг" ўспирин гўзал қизларни қутқаради ва катта пул олади.
Мана энди улар улғайишди….
Энди тасаввур қилинг, Россиянинг бутун дунё ва, хусусан, Кавказ билан тарихий кескин муносабатлари шароитларида, қанча руслар кўчада камида бир марта бирон-бир кавказлика мурожаат қилиб, унга: "Сен менинг акам эмассан, қора ялоқ!" ( «Не брат ты мне, гнида черножопая!») дейишни орзу қилган.
Кўпчилик орзу қилар эди, лекин кўпинча "амаки, урманг, бошқа бундай қилмайман" дейишга тўғри келарди.
Кейин экранда у пайдо бўлди! Оддий ишчилар кварталидаги оддий кўйлак кийган йигит – бунга ишониш қийин – тоғдан келган меҳмон олдида бундай сўзларни айтишга журъат этди!
Шунчаки журъат этса ҳам майли – бунинг учун ҳатто унга ҳеч қандай жазоланмади! Одамлар ўзларини қаҳрамон ўрнида тасаввур қилиб, тушундилар: “Ахир бу Данила - у ҳам мен каби оддий бир йигит! Ва у шундай қила олди!”
Шаҳарнинг «ётоқ» даҳасида истиқомат қилувчи деярли ҳар бир киши ёшлигида қизини ҳимоя қилишни, унинг маст ҳолдаги отасини тийиб қўйишни орзу қилган. Деярли ҳар бир йигит телеэкрандаги шаҳвониятни қўзғайдиган машҳур қўшиқчи, шунингдек бирон-бир хорижлик қора танли қиз билан жинсий алоқа қилишни орзу қиларди – ахир бу экзотика.
Бодровнинг қаҳрамони бу фантазияларнинг барчасига тўлиқ жавоб беради ва оддий оиладан оддий бир йигит кутилмаганда ўта машҳур (ўша пайтларда) Ирина Салтыкова билан бир тўшакда уйғониши мумкинлигини кўрсатади!
Бу ерда қўшиқчи аёлни шунчаки «қилиш» эмас, балки унинг қўшиқлари ахлатдан бошқа нарсага ярамаслигини ҳам айтиши мумкинлигини!
ВУАЛЯ!
Балабанов камераси дастагининг сеҳрли ҳаракати билан орзулар амалга ошди!
Малайлар яхши кўрадиган кўча сохта фалсафасига ҳам фильмдан жой топилмаслиги мумкин эмасди!
Шундай экан, оммавийлик бўйича иккинчи ўринда (қора ялоқдан кейин) турадиган ибора сифатида қуйидаги сўзлар оммалашди - «Куч нимада, ака?» («в чем сила, брат?).
Даниланинг айтишича, куч ҳақиқатда.
Пули бўлмаганлигидан ҳеч бўлмаганда ўзларини шу билан овутадиган маҳаллий пиёнисталар скамейкаларда ўтириб, бемаъни нарсалар тўғрисида гапиришни яхши кўрадилар.
Қизиғи шундаки, уларда на пул бор, на улар мағрурланадиган ҳақиқат.
Исталган тергов ҳибсхонасига бориб кўринг - у ерда танаси гумбазлар ва юлдузлар тасвири билан қопланган жиноятчилар ўтирибди ва уларнинг ҳаммаси сизга айтишга тайёр:
"Ҳақиқат учун" ...
Жин урсин, уларда қандай ҳақиқат бўлиши мумкин?
Демак, Виктор ҳақ гапни айтган экан:
- куч пулда, пул дунёни бошқаради.
Данила Багров – бу амалда комикслар суперқаҳрамони.
Русча ўргимчак-одам: - агар у америкалик маъюс офис клеркларининг романтик фантазияларини амалга оширган бўлса, Данила шаҳар четларида яшайдиган рус «романтиклари»нинг фантазияларини ҳаётга татбиқ этади.
Рус жамиятини америка жамияти билан қиёсий таҳлил қилиш бизга нималарни беради?
Фарқ.
Брат-2 нафрат, ксенофобия ва ифлосликка асосланади,
Ўргимчак-одам қаҳрамонлика асосланади.
Лекин бу қаҳрамоннинг руслар учун «культ» бўлиши учун асло етарли эмас.
Россияликларнинг кенг қатламларига бундан кўпроқ нарса зарур! Шунда режиссер Россия аҳолиси учун хос бўлган яна бир ёқимсиз жиҳатни моҳирона мўлжалга олади: - империяча шовинизм ва бутун дунёга, ўхшаш бўлмаган ва фарқ қиладиган ҳам нарсага ҳасадли нафрат!
Багров номидан режиссер ҳар бир «ватник»нинг орзусини маълум қилади: «қора ялоқ!» дейишни истаймиз.
Хохолни «бендерлар қанжиғи» («сука бандеровская») деб қичқирган ҳолда калтаклаш ва «ҳали Севастополь учун жавоб берасанлар» деб танқид қилиш.
Қўрқинчли нарса шундаки, бошқа нарсалар қаторида, фильмнинг бош қаҳрамони нафақат ривожланмай қолган имбецил башарасига эга (ҳиссиётларнинг умуман йўқлиги, монотон нутқ ва ҳ.к.), балки ўзи ҳам мутлақо нодон ва узоқни кўра олмайдиган одамдир ...
Қўрқинчли, чунки русларнинг аксарияти бу персонаж билан уйғунлашган.
Бу нима ҳақида далолат беради?
Бир вақтлар СССР дунёда энг яхши таълимга эга бўлган дейишганида ҳамма ёлғон гапирган.
Багровнинг ақлий ривожланиши ёқимсиз нурда унинг экрандаги ҳар бир ҳаракати, ҳар бир ибораси, унинг иштирокидаги ҳар бир суҳбатда намоён бўлади, масалан:
- Яқинда сенинг Американг тамом бўлади.
- Ахир у француз-ку!
- Нима фарқи бор?
Кўриб турганимиздек, Даниланинг қаҳр-ғазаби ва нафрати, шовинизм ва ксенофобияси чегара билмайди.
У ҳеч нарсани билмайди ва билишни ҳам истамайди. У билган миллатларнинг ҳаммасини ёмонлаб ва ёмон кўриб бўлган, билмаганларини эса биладиганларига қўшиб қўйган.
Оддий қилиб айтганда, Данила Багров – бу биринчи рус фашисти ва «ватник»и.
Прото-ватник деган ҳам бўлардим!
Бунинг устига, антисемит ҳам.
"Мен яҳудийларни унчалик …" ("Я евреев как-то не очень…")
"Ми гусские дгуг дгуга не обманывам".
Бу ибора «ватник»лар қалбига шунчалик ёқиб тушадики.
Юқорида келтириб ўтилган диалоглар қандайдир ўзига хос ёки ақлга сиғмайдиган нарсаданми? Йўқ, бу ўйлаб топилиши мумкин бўлган энг аҳмоқона нарсадир. Аммо, бу аҳмоқона диалоглар туфайли фильм мисли кўрилмаган даражада иқтибос келтириладиган ва машҳурликка эришганлигини ҳисобга олсак, миллатнинг руҳий ривожланиши тўғрисида, шунингдек, ўртача «ватник»нинг олижаноб ниятлари ҳақидаги умидсизликларни билдиради.
Багров телеэкранлардан туриб уларнинг асосий тамойилларини ҳаётда амалга оширди.
Кўпчилик "совет россияликлари" яшашни истайдиган тамойиллар, бундан ташқари – рус жамиятида, биринчи навбатда, давлат миқёсда тарғибот ва ташвиқот қилинадиган тамойиллардир.
Бош қаҳрамон руслардан бошқа барча миллатлардан нафратланади.
«Ватанпарвар!»
У, бандит булгани ҳолда, ўзига ўхшаганларни ўлдиради.
«Қаҳрамон!»
Тўхтанг, у ҳали армияда ҳам хизмат қилганми?
«ҲАҚИҚИЙ ЭРКАК!»
Соддадил, гўл одамнинг юзига эгами?
«Халққа яқин!»
Инглиз тилини ҳатто мактаб даражасида ҳам билмайдими?
«Нима кераги бор, буржуйлар тилида лақиллашнинг!»
Фақат ундан сўраганлари учун ўлдирадими?
«Кавказликлар ва бендерлар қанжиқларини ўлдириш мумкин!»
Камтарми?
«Бошқалардан ажралиб туришнинг нима кераги бор! Ҳамма каби бўл! Тўғрими!?»
Багров кўнгил айнитадиган, моллар куйчиси, У амалда рус малайларини (быдло) мадҳ этган.
Абу Муслимнинг эркин таржимаси