close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жума мусулмонлари (жумавойлар)

Бугун биз дунё бўйлаб исломга эргашувчилар сони ортиб бораётганлиги билан фахрланамиз. Айниқса Ғарб мамлакатлари бу ўринда юқори ўринларда турмоқда. Европалик бир тадқиқотчининг китобини кўриб чиқиш жараёнида христианлик ва ислом динлари ҳақида тадқиқот ишлари олиб борилганлигини кўрдим.

У ўз тадқиқотлари натижасида Европадаги христианларни асосий қисмини кристмас христианлари деб номлаган. Яъни бу турдаги христианлар фақат шу байрамдагина ўзларини диний урфларини қила олишади, қолган вақтларда эса дин билан деярли тўқнашмайдилар ва ундан фойдаланмайдилар. Шу билан бир қаторда тадқиқотчи томонидан мусулмонларни ҳам шу каби типларга ажратиб чиққан. Унга кўра Европа мусулмонлари жума мусулмонлари ва ийд мусулмонларидир. Бу типдаги мусулмонлар фақат жума ёки фақат хайит байрамлари куни ўзининг  исломга эътиқод қилишини кўпроқ эслаши ва фақат шу намозларга чиқишини, дин арконлари оммага эргашиб, фақат шу пайтгина бажаришини таъкидлайди.
Аччиқ ҳақиқат шуки буни инкор қилиб бўлмайди. Аслида Европа эмас ўзимизда ҳам шу каби мусулмонлар анчагина учрайди. Биз бугунги кунда дунёда мусолмонлар сони ортиб бориши билан фахрланаяпмиз. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор эканлигини ўйлаб афсусланиб қоласан. Албатта бутунлай ўқимасдан юргандан кўра намозга ҳафтада бир бор ёхуд йилда икки бор чиқиш яхшироқдир, лекин юқоридаги каби жума мусулмони, хайит мусулмони деган ном билан номланиб кулгуга қолишдан қўрқишимиз ва албатта уялишимиз керак. Эртага эса бу терминларга яна “жаноза мусулмонилари” деган иборанинг қўшилиб қолишидан қўрқишимиз зарурдир. Аслида ичимизда шу турдаги фақат жаноза намозларига чиқадиганлар ҳам топилади. Қўрқишимиз лозим бўлган яна бир ҳолат шуки бошқа дин вакилларидек бўлиб қолишдир.
Иш қилиб барчанинг тобутини кўтаргувчилар, жанозасида қатнашгувчилар намозда қоим бўлганлар бўлсин.
Албатта хулосани барча ўзи учун чиқаради лекин мусулмонча ор-номус барчада бўлиши зарурдир.

Абдусомад

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase