
Спорт (221)
Шу кунларда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати кўплаб кўрсаткичлар бўйича қизиқарли бўлиб, тарихдан ўзига хос ўрин олмоқда. Лекин бунга фақат бутун футбол тарихи давомида пандемия туфайли муддатининг кўчирилгани сабаб эмас.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ЛГБТни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз эмблемасини камалак рангларига бўяди. Эмблема тасвири ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларда, жумладан, Twitterда ҳам ўзгартирилди.
Финляндия футбол ассоциацияси спортнинг ушбу турига кўпроқ одамларни жалб этиш мақсадида барчага бепул «спорт ҳижоби»ни таклиф қила бошлади. Ҳозирга қадар футбол ассоциацияси техник эластик матодан тайёрланган «ўнлаб» рўмоллар тарқатди, - дейди AFP га хотин-қизлар футболини ривожлантириш бўлими раҳбари Хайди Пихлая.
Хитой шимоли-ғарбий провинцияси Гансудаги 100 километрлик ультрамарафон вақтида 21 нафар спортчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sina.
Глобал пандемия даврида жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туриш кўпчилик, жумладан, мусулмон аёллар учун чинакам муаммога айланди, ахир деярли барча спорт заллари ёпиқ эди.
Жаҳон спорт матбуоти хавотирда: афсонавий Лео Месси тўп сурадиган машҳур футбол клуби жуда катта қарз ботқоғига ботиб қолган. Мухлисларнинг стадионларга киришини ёпиб қўйган пандемия давом этаркан, клубнинг оғир молиявий аҳволидан чиқиб кетиши амримаҳол.
Туркиянинг «Фенербахче» клуби Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, Англия премьер-лигасида «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган Месут Ўзилнинг трансферини якунлади, хабар қилди клуб якшанба куни. Клуб шунингдек, германиялик турк футболчиси билан 3,5 йилга шартнома имзоланганини тасдиқлади.
Бугун эрталаб Абу-Даби шаҳрида UFC 257 турнири якунланди, унда енгил вазндаги дивизион собиқ чемпионлари Конор МакГрегор ва Дастин Пуарье ўртасидаги жанг асосий аҳамиятга эга бўдли. Бу узоқ кутилган жанг енгил вазндаги матч-реванш бўлди, чунки Пуарье ва МакГрегор аввалроқ, 2014 йил сентябрида Октагонда жанг қилганди. Ўшанда Лас-Вегасда бўлиб ўтган ярим-енгил вазнда МакГрегор биринчи раундда техник нокаут билан ғолиб чиққанди.
Аввалроқ Россиянинг «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилган «Дженоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз карьерасини топ-клубда давом эттириши мумкин. Tuttosport хабар қилишича, 25 ёшли футболчи «Ювентус»нинг қизикишлар доирасидан ўрин олган.
Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида камалак рангли (ЛГБТ рамзи) байроқлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Қатар ҳукуматининг ишонтириб айтишича, улар ФИФАнинг бағрикенгликни ривожлантиришга қаратилган меъёрларига риоя қилишга тайёр. Бунда Қатарнинг ўзида ЛГБТга қарши кескин қонунлар амал қилади.
Каталониянинг "Барселона" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гриезманн гаджетлар бозори етакчиларидан бири, Хитойнинг Huawei компанияси билан шартномани бузди. 1news.az хабар қилишича, бу ҳақида футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
АПЛ да ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳар қандай шаклдаги камситишларга қарши Rainbow Laces («камалакранг боғичлар») кампанияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирга аёллар ўртасида Премьер-лига, қуйи дивизионлар ва Шотландия чемпионати ҳам қўшилди.
Диего Марадонанинг ажойиб спорт карьераси унга чексиз тижорат имкониятларини очди, аммо тарихнинг энг яхши футболчиси ўзидан аниқ бўлмаган молиявий мерос қолдирди. "РБК" Марадонанинг активлари ва бизнесини аниқлаштиришга уриниб кўрди.