Лекин шунга қарамай, Кройдонда (Жанубий Лондон) умуман бошқача вазият юзага келди: Хусна Аҳмаднинг фитнес-дарслари туфайли мусулмон аёллар пандемия вақтида ҳам спорт билан шуғуллана олдилар.
«Мен машғулотларни онлайн олиб бораман. Илгари умуман машқ қилмаган аёллар хам иштирок этмоқда, озишга ёки аксинча, етишмаётган килограммлар орттиришга ҳаракат қилмоқда», - деди 48 ёшли Хусна.
«Бошида техник қийинчиликлар кўп эди, лекин биз уларни ҳал қила олдик. Дастлаб менга худди экран билан гаплашаётгандай туюларди, шу сабабли мен бир неча кишидан улар билан мулоқот қила олишим учун видеони ёқиб кўйишни сўрадим», - деди Хусна.
Sport England маълумотларига кўра, Буюк Британияда жами аёлларнинг 30 фоизи спорт била шуғулланган бир пайтда мусулмон аёлларнинг атиги 18 фоизи спорт билан шуғулланади. Бироқ ижобий динамика пайдо бўлди, беш йил олдин бу рақам 12 фоиз эди, бу эса спорт ва фитнес билан шуғулланувчи мусулмон аёллар сони ўсганлигидан далолат беради.
Мусулмон аёллар фитнес билан онлайн машғулотларга илҳомлантирилди
Глобал пандемия даврида жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туриш кўпчилик, жумладан, мусулмон аёллар учун чинакам муаммога айланди, ахир деярли барча спорт заллари ёпиқ эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси