«Финляндияда муҳожир қизларни футбол клубларига жалб қилиш ҳақиқатда жуда қийин бўлди», - деди Пихлая.
«Шу сабабли биз бу ташаббусни илгари суриб, динингиздан қатъий назар ва ҳижоб кийишни хоҳлайсизми ёки йўқми, ҳаммани олқишлашни хоҳладик»
«У лапанглаб осилиб турмайди, уни кўйлакнинг ичига тиқиш ҳам шарт эмас», - ҳикоя қилади AFP га 13 яшар Насро Бахнаан Хулбаде (расмда) ўзининг спорт ҳижоби ҳақида Финляндия пойтахти Хельсинкида VJS клубидаги машғулотлар пайтида.
Пихлаянинг айтишича, маданият омиллари ва машғулотлар баҳоси – рўмоллар эмас – ушбу спорт турига қизиқадиган муҳожир хотин-қизларнинг йўлида асосий тўсиқ бўлган.
Лекин ҳижоб таклиф қилиш спортни янада очиқ қилиш учун «рамзий маъно»га эга, деди у.
Гарчи реакция асосан «ҳақиқатда ижобий» бўлсада, бу схема «ҳижоб аёлларни патсга уради ёки ўйинга динни олиб киради дейдиган одамлар томонидан» танқидга ҳам учради.
2018 йил учун ўтказилган Pew Research Center сўрови шуни кўрсатадики, Финляндияда мусулмонларга қарши кайфият 15 мамлакат ичида энг юқори, ўнг қанот муҳожирларга қарши ва исламофоб «Ҳақиқий финлар» партияси эса, башоратларга кўра, шу ой охирида мамлакатда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда рекорд даражада муваффақиятга эришиши мумкин.
«Биз ҳар бир аёлнинг рўмол ўраш ёки ўрамаслик ҳақидаги танлв ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз», - деди Пихлая танқидга жавобан.
«Ундан фойдаланишни хоҳлашаётган жойда биз уларни кўришдан хурсанд эканимизни ва рўмол тўсиқ бўлмаслигини кўрсатмоқчимиз».
Гарчи ФА баёноти ижтимоий тармоқларда салбий изоҳлар бўронига тутилган бўлсада, бу амалиётнинг ўзи, расмий статистика маълумотларига кўра, Европадаги этник бир турдаги 5,5 миллион киши яшайдиган мамлакатда қизғин муҳокамалар мавзусига айланмоқда.
Финляндияда кенг тарқалган муҳожирларга қарши кайфиятлар ҳозирги пайтда эркаклар миллий терма жамоаси умумий қўллаб-қувватлашдан фойдаланадиган футбол майдонида у қаддар яққол кўзга ташланмайди.
Шу ой Финляндия Европа чемпионатида дебют қилади, аёллар терма жамоаси ҳам биринчи бор Евро-2021 йўлланмасини қўлга киритди.
Финляндия футбол ассоциацияси спорт ҳижобларини бепул тарқатмоқда
Финляндия футбол ассоциацияси спортнинг ушбу турига кўпроқ одамларни жалб этиш мақсадида барчага бепул «спорт ҳижоби»ни таклиф қила бошлади. Ҳозирга қадар футбол ассоциацияси техник эластик матодан тайёрланган «ўнлаб» рўмоллар тарқатди, - дейди AFP га хотин-қизлар футболини ривожлантириш бўлими раҳбари Хайди Пихлая.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси