UFC 257 турнирида Конор Макгрегор (22-4 ММА) ўн икки ойдан бери биринчи марта Октагонга чиқди. Охирги марта ирландиялик жангчи UFC 246 турнирида 2020 йил январда иштирок этганди, бу ерда унга Дональд Серронени мағлуб этиш учун атиги 46 секунд кифоя қилган. Бу ғалабагача МакГрегор UFC енгил вазнда амалдаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовдан тўртинчи раундда ияги қисилиши оқибатида мағлуб бўлганди.
Шу аснода Дастин Пуарье (26-6 ММА) Конор МакГрегор билан бугунги матч-реваншга ўтган йил июнида Дэн Хукер устидан қозонилаган ғалабадан кейин чиқди. МакГрегор билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби, Пуарьенинг охирги ғалабасидан олдин енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовдан учинчи раундда орқадан бўғиш усулида мағлубиятга учраганди.
Матч-реванш олдидан МакГрегор Пуарьега нисбатан жиддий фаворит эди. Бунда Пуарьенинг олдинги мағлубияти ҳам, унинг жиддий жангчи ҳисобланмаслиги ҳам, МакГрегорнинг «стойка»да зарба бериш маҳорати Пуарьенинг маҳоратидан юқори баҳоланиши ҳам роль ўйнаган.
Бироқ МакГрегор ютқазди. Айнан «стойка»да ютқазди. Ҳа, жанг тўхтатилишига олиб келган бир ёқлик қилувчи зарба бериш партерда рўй берди. Лекин МакГрегорни канвасга тушириб қўйган зарбалар эса «стойка»да берилганди.
Рақибнинг зарба кучини заифлаштирмоқчимисиз? Бунинг энг яхши усулларидан бири - оёқларини «лоу-кик» билан қуритишдир. Оёқда тез ва ишонч билан ҳаракат қилиш имконидан маҳрум қилиш. Кейин эса, рақиб ўрнидан туриб, ортиқча зарба еган оёқларидан янги зарба олишдан жуда қўрқиб қолганида ҳужумни бошига ўтказиш керак.
Аслини олганда, Пуарьенинг бу жангга гейм-режаси шундай бўлган. МакГрегор тейкдаунлардан осонгина қочиб кетишини текшириб олгач, Пуарье биринчи раундданоқ ирландияликнинг оёқларига зарба беришга киришди. Албатта, МакГрегор хавфли эди, «клинч»га кирди, елкалари ва тиззалари билан зарба берди, биринчи раунд иккала жангчининг бир-бирига зарба бериши билан якунланди.
Иккинчи раунд бошида МакГрегор ўз ритмини топгандай бўлди, лекин Пуарьенинг оёқларга қарата берган зарбалари ўз ишини қилди. МакГрегор бир жойда туриб қола бошлади, лекин бунда чираниб, ўзини бокс бўйича профессионаллар ўртасида исталган жаҳон чемпионидан яхшироқ корпус билан ишлайдиган қилиб кўрсатарди. Натижада у қаттиқ жазоланди. «Стойка»да берган бир нечта зарба билан Пуарье МакГрегори гангитиб қўйиб, уни канвасга тушишга мажбур қилди. Сўнг бошига берилган зарбалар билан бир ёқли қилди ва ҳакамни жангни тўхтатишга мажбур қилди.
Дастин Пуарье Конор МакГрегор устидан нокаут билан ғолиб чиқди
Бугун эрталаб Абу-Даби шаҳрида UFC 257 турнири якунланди, унда енгил вазндаги дивизион собиқ чемпионлари Конор МакГрегор ва Дастин Пуарье ўртасидаги жанг асосий аҳамиятга эга бўдли. Бу узоқ кутилган жанг енгил вазндаги матч-реванш бўлди, чунки Пуарье ва МакГрегор аввалроқ, 2014 йил сентябрида Октагонда жанг қилганди. Ўшанда Лас-Вегасда бўлиб ўтган ярим-енгил вазнда МакГрегор биринчи раундда техник нокаут билан ғолиб чиққанди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар