Баёнотга кўра, «Фенербахче» ва «Арсенал» Месут Ўзилнинг Истанбулга кўчиб ўтиши ҳақида келишувга келган. «Профессионал футболчи Месут Ўзилнинг трансфери «Арсенал» билан келишилган, шунингдек, ўйинчининг ўзи билан ҳам принципиал келишувга эришилган», - дейилади баёнотда.
Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Микел Артетага ёқмай қолганидан бери мартдан буён «Арсенал» учун ўйнамади.
Энг юқори ҳақ тўланадиган ўйинчилардан бири бўлгани ва ўйинлар вақтида твиттер орқали жамоасини уйдан туриб қўллаб-қувватлашини маълум қилганига қарамай, 32 яшар футболчи бу мавсум ҳатто «Арсенал» таркибига ҳам киритилмади.
Ўзил 2019 йил декабрида Артета клубга қабул қилинганидан кейиноқ «Арсенал»да қувғинга учраганди. Клуб Хитойда таъқиб қилинаётган уйғурларни ҳимоя қилиб чиққанидан сўнг Ўзилдан масофа сақлашни маъқул кўрган эди.
Ўзил ижтимоий тармоқларда шунингдек, Хитойни Қуръонни ёқиш, масжидларни ёпиш ва дин уламоларни қатл этиш учун ҳам қоралаганди.
Ўзилнинг Хитойни танқид қилиши шунга олиб келдики, "Арсенал" иштирокидаги ўйинлар Хитой телевидениесидан олиб ташланди. Хитой ҳукумати Ўзилни «ақлини йўқотганликда ва адашганликда» айблади, «Арсенал» эса «Ўзилнинг билдирган фикрлари унинг шахсий фикрлари ҳисобланади», деб баёнот берди.
«Мен сўнгги етти ярим йиллик ажойиб саёҳат учун клубга миннатдорчилик билдирмоқчиман», - деди Ўзил Истанбул кўчиб ўтиши тасдиқланганидан сўнг.
«Бу ерда бўлиб турган вақтимда мен жамоа ва мухлислар томонидан ҳис қилиб турган қўллаб-қувватлаш ҳақиқатда мисли кўрилмаган эди ва мен бунинг учун доим миннатдорман».
«Месут узоқ йиллар давомида ушбу клуб учун кўплаб буюк фурсатлар марказида бўлган, жумладан, Англия Кубоги финалида уч марта ғалаба қозонилганда», - дейилади Артетанинг баёнотида.
«Бу муваффақиятлар абадий тарихимизнинг бир қисми бўлиб қолади. Месутдан миннатдормиз ва унга «Фенербахче»да омад тилаймиз».
Дарвоқе, маълум қилиниича, Ўзил "Фенербахче"да биринчи мавсум бепул ўйнайди, яъни маош олмайди. Бу альтруиз ёки хайрия ҳаракатими, ёки ўзига хос бир реклама юришими – унчалик тушунарли эмас. Балки бу Фенер учун "демоверсия"дир. Ўзил учун асосийси у "Фенербахче" да ўзини 2013-2017 йиллар намунасида кўрсатиши керак, 2018-2021 йиллардагидек эмас, акс ҳолда унинг турк футболидаги карьераси ҳам тезда тугайди.
Нима бўлганда ҳам, биз унга янги муваффақиятлар тилаймиз.
Месут Ўзил "Фенербахче"га ўтди
Туркиянинг «Фенербахче» клуби Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, Англия премьер-лигасида «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган Месут Ўзилнинг трансферини якунлади, хабар қилди клуб якшанба куни. Клуб шунингдек, германиялик турк футболчиси билан 3,5 йилга шартнома имзоланганини тасдиқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси