Саломатлик (396)
«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир» (ҳадис)
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўраган эканлар. Шунда у зот бундоқ хабар берибдилар: «Аслида у Аллоҳ хоҳлаганларига юборадиган азоб бўлган. Бас, Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди. Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур».
2019 йилнинг декабр ойида Хитой раҳбарлари дунёга жамиятга вирус тарқалаётганини хабар беришди. Кейинги ойларда у бошқа давлатларга, икки баробар тезроқ тарқала бошлади. Ушбу вирус оддийгина қилиб коронавирус деб аталадиган COVID-19 га олиб келадиган коронавирус-2 билан боғлиқ ўткир респиратор синдромдир. У одамга юққанида нима содир бўлади? Биз нима қилишимиз керак?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир», дедилар».
Кўпчилик биладики, нафас олиш тизимининг энг кенг тарқалган ва жиддий касаллиги саналган пневмония билан оғриганда одатда антибиотиклар буюрилади. Коронавирус инфекциясининг асосий асоратлари COVID -19 -пневмония. Аммо антибиотиклар ёрдам бермайди. Мутахассислар бунинг сабабини тушунтиришди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ», дедилар». Учовлари ривоят қилишган.
Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги грипп миллий маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Рахимов Repost учун эксклюзив равишда «Исириқ ёрдам берадими?» деган масалада «i» устидаги ҳамма нуқталарни жойига қўйди, яъни ҳеч бир ноаниқ ерини қолдирмай тўла изоҳлади.
Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.
Коронавирус билан боғлиқ янгиликлар ОАВларнинг янгиликлар оқимида одатий ва кундалик янгиликлар бўлиб қолди. Ушбу касалликнинг у ёки бу мамлакатда таъсир қилгани, улардан кириш ёки уларга кириш тақиқланганлиги, турли мамлакатларнинг масжидларида жамоавий ва жума намозларининг бекор қилиниши, Умра ва Каъбани вақтинча тақиқлаш ва ҳоказо.
Коронавирус касаллиги бутун дунё бўйлаб тарқала бошлагач, унга қарши қайси дуоларни ўқиса бўлади, деб савол берувчилар кўпайди. Шуни ҳисобга олиб, қуйида айрим набавий дуолар ва зикрларни келтирамиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалликлардан паноҳ сўраганлар, биз умматларига керакли кўрсатмалар берганлар.
Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.
Янги коронавируснинг саёрамиз бўлаб тарқалиши дунёнинг турли мамлакатларида одамлар фаоллигига жиддий таъсир этмоқда. Спорт мусобақалари, модалар намойишлари, илмий конференциялар, карнаваллар, ҳатто парламент мажлислари – уларнинг ҳаммаси бекор қилинмоқда ёки кейинга қолдирилмоқда ёки бошқача форматда ўтказилмоқда.
Ҳаёти давомида ўнта ёки ундан ортиқ жинсий шерик билан алоқада бўлиш сартон рискининг юқори эканлиги билан боғлиқ, деб аниқлашди Лондон Университет коллежи, Вена тиббиёт университети ва бошқа тадқиқотчилик муассасаларининг бир гуруҳ олимлари.
Хитойда янги коронавирусга қарши курашда самарали бўлиши мумкин бўлган биринчи препарат Чжэцзян провинциясида ишлаб чиқаришга жорий қилинди, хабар қилади Тайчжоу шаҳри ҳукумати. Гап аввалроқ Favipiravir ёки Avigan номи остида маълум бўлган препарати ҳақида боради. Ушбу препарат латин алифбосида қандай ёзилиши келтирилмаган, лекин русча транскрипцияда «Фавэйлавэй» сифатида янграйдиган ном олди.