Британиянинг "The Telegraph" нашри ЖССТнинг исми ошкор қилинмаган вакилига таяниб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 улар орқали юқиши мумкинлиги сабабли нақд пулдан воз кечишга чақиряпти, деб таъкидлади.
ЖССТ вакили "The Telegraph"га қуйидагиларни айтди: "Биз биламизки, пул қўлдан-қўлга ўтиб, турли хил бактериялар, вируслар ва шунга ўхшаш нарсаларни ўзида тўплайди. Шу сабабли қоғоз пулларни юзингиздан узоқроқ тутинг ва уларни кассирга бергандан кейин қўлларингизни ювинг. Мулоқотсиз тўлов яхшироқдир."
Кўплаб оммавий ахборот воситалари буни қайта нашр этдилар. Масалан, The Daily Mail таъкидлашича: "Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қоғоз пуллардан фойдаланмасликни маслаҳат берди".
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CНБC каналига COVID-19 бўйича расмий кўрсатмаларида нақд пул ва контактсиз тўловлар ёдга олинмаганлигини аниқлаштирди. "Пулни ушлагандан кейин қўлларни ювиш, айниқса овқатланаётганда ёки овқатга тегинганда, муҳимроқдир".
Яъни, қоғоз пулларга инфекцияланган одам тегиши мумкин бўлган исталган нарсага (эшик тутқичига, жамоат транспортидаги тутқичларга, панжара ва шунга ўхшашлар каби) муносабатда бўлиш керак.
Қоғоз ва металл пуллар орқали микроблар ва вирусларни юқтириш бўйича баъзи тадқиқотлар мавжуд бўлса ҳам, улар бошқа нарсалардан фарқ қилмайди. Сўнгги маълумотларга кўра, COVID -19 тўққиз кун давомида очиқ жойларда тирик қолади.
ЖССТ тавсияларида шундай дейилган: "Вирус бир неча соатдан бир неча кунгача яшаши мумкин. Бу бир қатор шароитларга боғлиқ (юза тури, ҳарорат ва намлик). Микроорганизмларни йўқ қилиш, ўзингизни ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун оддий дезинфекциялаш воситаси билан артиб олинг. Қўлингизни алкоголга асосланган маҳсулотлар билан ювишни ёки совун билан ювишни унутманг. Кўзларингизга, оғизингизга ва бурнингизга тегманг"
Шу сабабли учун асосий профилактика шахсий гигиена ҳисобланади, контактсиз тўлов эмас. Буни «РИА Новости»га биология фанлари доктори, профессор, Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Новосибирск давлат университети биотехнология ва вирусология лабораториясининг мудири, "Вектор" вирусология ва биотехнология илмий илмий маркази РНК-вируслар молекуляр биологияси лабораториясининг мудири Сергей Нетесов тасдиқлади: "Пул одатда одамлар қўлида бир-икки кун бўлади ва шу вақт ичида вирус деактивацияланади. Энг хавфли томони шундаки, касал одам шундоқ сизнинг олдингизда нимани ушлаган бўлади - бу эшик тутқичлари, ҳожатхонадаги қўл ювиш ювиш мосламалари, метро ва автобуслардаги тутқичлар. Энг ифлоси – оммавий ҳожатхоналар эшикларининг тутқичлари. Ҳеч қандай ҳолатда уларга қўлингиз билан тегмаслигингиз керак - фақат тирсагингиз ёки зудлик билан ташлаб юборадиган салфетка билан тегиниш, юзингизни ювишдан олдин қўлингизни ювишингиз керак. Бу контактсиз тўловлардан кўра муҳимроқдир."
Сиз, албатта, ишончли бўлиш учун нақд пулга тегмаслик ва телефон орқали тўлашингиз мумкин, лекин телефонга ёки тўлов терминалига теккандан кейин сиз ҳали ҳам қўлингизни ювишингиз керак.
Коронавирус нақд пул орқали юқадими?
Бир неча кундан бери оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда қоғоз пул ва тангалар орқали коронавирусни юқтириш мумкинми ёки йўқ деган мавзуда баҳс кетмоқда. Турли хил фикрлар билдирилмоқда. Аслида, қандай тўлаш муҳим эмас, асосийси шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси