close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус ҳақида

2019 йилнинг декабр ойида Хитой раҳбарлари дунёга жамиятга вирус тарқалаётганини хабар беришди. Кейинги ойларда у бошқа давлатларга, икки баробар тезроқ тарқала бошлади. Ушбу вирус оддийгина қилиб коронавирус деб аталадиган COVID-19 га олиб келадиган коронавирус-2 билан боғлиқ ўткир респиратор синдромдир. У одамга юққанида нима содир бўлади? Биз нима қилишимиз керак?

Вирус - бу генетик материал ва бир неча оқсил атрофидаги тана бўлиб, уларни тирик деб бўлмайди. У фақат тирик ҳужайрада кўпайишга қодир.   
Коронавирус предметлар юзаси орқали тарқалиши мумкин, лекин унинг қанча вақт бу юзаларда тирик қолиши бизга ҳали номаъум. Вирус юқтириб олишнинг асосий усули бу – касал одам билан мулоқот қилиш, йўталаётганлардан ёки касал одам билан жисмоний мулоқот бўлиб, ундан кейин одам ўз юзини ушлаши, бурни ёки кўзини қашлаши ҳисобланади.
Вирус ўз йўлини шу ердан бошлайди, сўнгра танага тобора чуқур кириб боради. Ичак, талоқ ёки ўпка вируснинг нишони ҳисобланади, бу ерда у энг катта зарар етказиши мумкин. Коронавирус ҳаттоки жуда оз миқдорда тушиши ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўпкада миллионлаб эпителиал ҳужайралар бор. Улар танамизни ҳимоя қилиб турадиган чегара органлари бўлиб, касаллинишни кутиб турган шиллиқ қобиқларни ҳимоя қилади. Коронавирус генетик материалини киритиш учун қурбон ҳужайра мембранасининг маълум бир рецепторига бирикиб олади.
Ёмонликни кутмаган ҳужайра жуда оддий бўлган янги кўрсатмаларни бажаради. Ҳужайра тобора кўп сонли вирус нусхаларига тўлиб боради - токи батамом тўлмагунча ва сўнгги, ўзини-ўзи йўқ қилиш ҳақида кўрсатма олмагунча. Ҳужайра янги ҳужайраларга ҳужум қилишга шай турган вирус зарраларини қўйиб юбориб, эриб кетгандай бўлади. Заҳарланган ҳужайралар сони геометрик прогрессияда ўсади.
Тахминан 10 кундан кейин организмнинг миллионлаб ҳужайралари заҳарланган бўлади ва миллиардлаб вируслар ўпкада тарқалган бўлади. Вирус хозирча кўп зарар етказмайди, лекин коронавирус тез орада сизнинг иммунитет тизимингизга ҳақиқий ваҳшийни қўйиб юборади. Иммунитет тизими ҳимоя қилишдан ташқари ўзингиз учун ҳам анча хавфли бўлиши мумкин ва қатъий тартибга солишга эҳтиёж сезади. Иммунитет тизими ҳужайралари вирусни бартараф қилиш учун ўпкага яқинлашиши билан коронавирус оз-оздан уларни ҳам заҳарлайди ва саросима уйғотади.
Ҳужайраларнинг кўзи ҳам, қулоқлари ҳам йўқ – улар ўзаро цитокин деб аталадиган майда ахборот оқсиллари орқали мулоқот қилади. Деярли барча муҳим иммуно-реакциялар улар томонидан назорат қилинади. Коронавирус заҳарланган ҳужайраларни жуда ўткир жавоб қайтаришга ва қичқиришга мажбур қилади: «Хавф! Ёрдам беринг!» қайсидир маънода ҳужайралар вирусга қарши кураш пайти ақлдан озади ва жанг майдонига талаб қилинган даражадан кўпроқ жангчилар чиқади, кучлар беҳуда сарфланади ва зиён кўрилади.
Аниқ икки турдаги ҳужайралар хаос уйғотади. Дастлаб нейрофиллар, улар нарсаларни жуда яхши тарзда ўлдиради жумладан, бизни ҳам. Улар келиши билан, улкан миқдорда, улар ҳам касал, ҳам соғлом ҳужайраларни ўлдирадиган оқсил сепишни бошлайди.  «Ақлдан озадиган» ҳужайраларнинг яна бир муҳим тури – т-киллерлар, улар одатда заҳарланган ҳужайраларга уларнинг назорати остида ўзини-ўзи ўлдиришга буйруқ беради. Саросимага тушган ҳолда улар соғлом ҳужайраларга ҳам ўзини-ўзи ўлдиришга буйруқ бера бошлайди. Қанчалик кўп иммун-ҳужайралар келса, улар шунчалик кўп зиён етказади ва шунчалик кўп соғлом ҳужайраларни ўлдиради. Ҳаммаси шу қадар ёмон бўлиши мумкин-ки, бу бартараф қилиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади, бу эса бутун ҳаёт давомида асорат қолдириши мумкин. Аксарият ҳолларда иммунитет тизими аста-секинлик билан барқарорлашади. У заҳарланган ҳужайраларни ўлдиради, янги ҳужайраларни заҳарлаш пайида бўлган вирусни тўхтатади ва жанг майдонини тозалайди. Тикланиш бошланади.
Коронавирусга чалинган одамларнинг аксарияти бундан нисбатан енгил аломатлар билан ўтиб олади. Бироқ кўп ҳолатлар мураккаб ва ҳатто жиддий оқибатларга олиб келади. Биз аниқ сонини билмаймиз, чунки ҳамма ҳолатлар ҳам аниқланмаган, лекин шамоллашдан анча хавфли эканлигини аниқ айтиш мумкин.
Аксарият ҳолларда, миллионлаб эпителиал ҳужайралар ўлганида, улар билан бирга ҳимоя ҳам барҳам топади. Бу эса, шуни англатадики, алвеолалар – биз улар орқали нафас оладиган ҳаволи майда қопчалар бактериялар билан заҳарланган бўлиши мумкин, бу эса одатда катта муаммо саналмайди. Беморлар пневномияга чалинган бўлиши мумкин. Нафас олиш оғирлашади ёки умуман тўхтаб қолади ва бемор тирик қолиши учун респираторлар керак бўлади.
Иммунитет тизими бир неча ҳафта давомида бор кучи билан курашган бўлиб, миллионлаб антивирус қуроллар яратди. Минглаб бактерилар жуда тез кўпайиши сабабли у ортиқча юкланган бўлади. Улар қонга кириб боради ва танага ҳужум қилади; агар бу ҳолат рўй берадиган бўлса, ўлим эҳтимоли юқори бўлади.
Коронавирус кўпинча грипп билан таққосланади, лекин аслида у анча хавфлироқдир. Ҳозирча мавжуд пандемиядан аниқ ўлимлар сонини аниқлаш мумкин эмас, лекин биз касалланганлар жуда ҳам кўплиги ва касаллик гриппдан анча тезроқ тарқалаётганини биламиз.
Коронавирус учун 2 хил сценарий мавжуд – тез ва секин тарқалиш. Бизда қайси сценарий бўлиши бизнинг унга қандай жавоб беришимизга ва унинг авж олиш кунларига боғлиқ бўлади. Тез пандемия қўрқинли бўлади ва кўплаб одамларнинг умрига зомин бўлади; секин пандемияни эса тарих сахифалари эслаб ҳам қолмайди.
Тез тарқалиш учун энг ёмон сценарий касаллик юқтиришлар сони кўплигидан бошланади, чунки уни секинлаштириш учун ҳеч қандай чора йўқ. Бу нима учун шунчалик ёмон? Тез пандемияда кўплаб одамлар бир вақтнинг ўзида касаллик юқтиради. Агар рақам жуда катта бўлиб кетадиган бўлса, соғлиқни сақлаш органлари бу билан ҳеч нарса қила олмай қолади. Ҳаммага ёрдам бериши лозим бўлган респираторлар, тиббиёт ускуналари каби ресурслар етишмай қолади. Одамлар шифо топмасдан ўлиб кетади. Қанчалик кўп шифокорлар касал бўлса, тиббиётнинг қобилияти шунчалик пасаяди. Агар ҳаммаси шундай бўладиган бўлса, биз ким тирик қолиши, ким эса… ҳақида қарор қабул қилишимизга тўғри келади. Бундай сценарийда ўлим ҳолатлари сони сезиларли даражада ўсади. Бунинг олдини олиш учун дунё – бу биз ҳаммамиз демак – пандемияни секинлаштириш учун нимадир қилиши керак.
Пандемия жавоб реакциялари тўғри бўлганида секинлашади. Айниқса, илк босқичда, касал бўлганларнинг ҳаммаси даво топиши учун ва касалхоналар тўлиб кетмаслиги учун. Токи бизда коронавирусдан вакцина йўқ экан, ижтимоий фаолликни ўзгариришимиз, ижтимоий вакцина каби ҳаракат қилишимиз лозим.
Бу 2 та оддий нарсани англатади:

1. Касаллик юқтирмаган бўлиш
2. Бошқаларга юқтирмаслик

Бу қанчалик сийқаси чиққан бўлиб туюлмасин, биз қилишимиз мумкин бўлган энг яхши нарса бу – қўлларимизни ювишдир. Совун жуда кучли воситадир. Коронавирус ёғ қатлами деган нарсага яшириниб олган бўлади, совун бу ёғ қатламини эритиб юборади ва уни зарарсизлантиради. Совун қўлларингизни силлиқ қилиб қўяди, шундай экан, бир нечта ҳаракат билан вирус сирпаниб тушиб кетади. Буни тўғри бажариш учун ҳозиргина бир нечта испан қалампирини кесгансиз ва уларни линзаларнигизга суришни истагандай ювинг.
Кейинги қадам ижтимоий масофа сақлаш бўлиб, бу  унчалик ёқимли эмас, лекин жуда керакли. Бу: ҳеч қандай қўчоқлашиш, ҳеч қандай қўл сиқишиш демакдир.
Агар сиз уйингизда ўтира оладиган бўлсанг, у ҳолда уйда ўтиринг ва жамиятимизда ишлаши лозим бўлганларга халақит берманг: докторлар ва кассирлардан тортиб полициячиларгача, уларнинг касаллик юқтириб олиши ёки олмаслиги сизга боғлиқ бўлиши мумкин.
Бошқа даражаларда бизда карантинлар мавжуд, улар турли хил нарсаларни англатиши мумкин, масалан, саёҳатлар тақиқланишидан том маънода уйда қолишгача. Карантинлар жуда яхши тажриба эмас ва машҳур эмаслиги ҳам аниқ. Аммо улар бизга ва айниқса, вакциналарни топиш устида ишлаётган тадқиқотчилар учун муҳим вақт беради. Шундай қилиб, агар сиз карантинда бўлсангиз, нима учун шундай эканлигини тушунишингиз ва буни ҳурмат қилишингиз керак. Буларнинг ҳеч бири кулгили эмас. Пандемия қандай тугаши унинг қандай бошланишига боғлиқ. Агар у катта қадамлар билан ва тез юришдан бошласа, унда ҳамма нарса ёмон якунланади. Агар у секин ва кичик қадамлардан бошланса, ҳаммаси яхши бўлади. Ва, шу кунларда, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Том маънода ҳам, кўчма маънода ҳам.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase