Исириқ коронавирусга ва умуман, бошқа респираторли касалликларга қарши курашда самаралими?
Исириқнинг микроорганизмларга самарали таъсир воситаси сифатида самарадорлигини исботлайдиган далиллар йўқ. Эҳтимол, қандайдир бактерияларга қарши бўлиши мумкиндир. Лекин вирусларга нисбатан умуман йўқ. Вируслар ташқи муҳит билан ўртоқлашмайди. Улар на сувни, на ҳавони ва на газсимон бирон бир моддани истеъмол қилмайди. Исириқ генида мавжуд нарса вирусларга таъсир этмайди. Вирус организм ичида бўлади.
Исириқ инсон организмига қандай салбий таъсир кўрсатади?
Исириқни тутатиш натижасида оддий ёниш маҳсулотлари ажралиб чиқади (ис гази, азот оксиди, чанг, шунингдек, бошқа кимёвий моддалар ва канцероген моддалар – таржимон изоҳи). Исириқ каби халқ воситаси самарасиздир. Катта концентрацияси ҳаттоки зарарлидир. Хоналарга ишлов бериш ва дезинфекция учун эса, бошқа махсус кимёвий воситалар мавжуд.
Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш самара берадими?
Спиртли ичимликлар вируснинг ўзини ўлдиришга қодир, фақат шундай концентрация ва миқдордаки, бу одам учун ҳам ҳалокатлидир. Спиртли ичимликлар бефойда.
Таркибида спирт бўлган антисептикларчи, бу ҳолатда улар қандай таъсир кўрсатади? Улар самаралими?
Улар вирусни организм ташқарисида ўлдиради. Лекин организм ичида эмас.
Исириқ коронавирусга қарши кураш воситасими?
Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги грипп миллий маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Рахимов Repost учун эксклюзив равишда «Исириқ ёрдам берадими?» деган масалада «i» устидаги ҳамма нуқталарни жойига қўйди, яъни ҳеч бир ноаниқ ерини қолдирмай тўла изоҳлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси