Аввалроқ Daily Mail Касалликларни назорат қилиш ва профилактика бўйича Марказ (US Centres for Disease Control and Prevention, CDC) тадқиқотини эълон қилган бўлиб, унда соқол-мўйлов ҳимоя ниқоблари самарадорлигини пасайтириши, коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш рискини ошириши ҳақида айтилган.
"Коронавирусдан ҳимояланиш учун соқол ва мўйловни қириб ташлаш фойдали эканлиги ҳақидаги фикр бир қарашда мантиқан тўғри бўлиб кўринади. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, вирус ҳаво-томчи йўли билан тарқалади, соқол ва мўйлов эса – уларнинг кириб олиш ва кўпайиши учун тўғри келадиган муҳит саналмайди. На соқол қўйган одам учун, на атрфодагилар учун ҳеч қандай хавф йўқ", - деди Лебедев.
Лебедевнинг таъкидлашича, соқол ва мўйловни қириб ташлаш ҳеч қандай профилактик маънога эга эмас. Бироқ соқол ва мўйловни қўйишда доим гигина талабларига риоя қилиш керак, фақат коронавирус эпидемияси ёки грипп ва ЎРВИ мавсумида эмас. "Соколни мунтазам равишда совун (ёки махсус шампунь) билан ювинг ва имкон қадар ифлос қўллар билан тегмасликка ҳаракат қилинг", - қўшимча қилди эксперт.
Эксперт: соқол ва мўйлов коронавирус тарқалиши учун муҳит эмас
Роспотребнадзор CMD ЦНИИ Молекуляр диагностика Марказининг етакчи эксперти Михаил Лебедев соқол ва мўйловни қириб юриш ҳеч қандай профилактика маъносига эга эмас деб айтди. Соқол ва мўйлов коронавирус кўпайиши ва организмга кириб бориши учун қулай жой ҳисобланмайди, лекин бунда гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилиш керак. Бу ҳақида ТАСС агентлигига Роспотребнадзор CMD ЦНИИ Молекуляр диагностика Марказининг етакчи эксперти Михаил Лебедев маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси