Гапириш вақтида ҳар биримиз жуда кўп миқдордаги аэрозолларни - тахминан бир микрон ўлчамдаги нафас олиш зарраларини ишлаб чиқарамиз. Аэрозоллар оддий, қуролланмаган кўз билан кўриш учун жуда кичкиналик қилади, аммо грипп вируси ёки SARS-Cov-2 каби воситаларни олиб, ҳаво орқали ўтиш учун етарлича катта.
Қоидага кўра, одам қанчалик баланд овозда гапирса, у шунчалик кўп заррачалар чиқаради. Баъзи одамлар, ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра, аэрозолли «супертарқатувчилар» ҳисобланади: улар бошқаларга қараганда 10 баравар кўп заррачалар чиқарадилар. Ҳаво оқимининг тезлиги ва аэрозолларни тарқатиш қобилияти тилнинг фонетик хусусиятларига ҳам боғлиқ: тадқиқотлар шуни кўрсатадики, нутқда унли товушлар қанча кўп бўлса, эмиссия шунчалик юқори, фрикативлар (с, з, ф, в) қанча кўп бўлса, эмиссия шунчалик паст бўлади. (Ушбу маълумотни италян тилининг оҳангдорлиги билан боғлагиси келаверади одамнинг)
SARS-CoV-2 каби вируснинг аэрозол орқали қанчалик осонликча тарқалишини ҳисоблаб чиқиш жуда қийин. Бу кўплаб омилларга: ўпка суюқлигида қанча вирус мавжудлиги, улар қандай қилиб осонлик билан томчиларга айланиши, вируснинг юқумлилик даражаси, хонадаги ҳавонинг ҳаракати ва ҳ.к.га боғлиқ. Буларнинг барчаси вирусологлар ва эпидемиологлар учун саволлардир. Биз ушбу тадқиқот натижаларини масофани сақлаш муҳимлигини яна бир эслатувчи сифатида қабул қилишимиз мумкин.
Кўп вайсама! Тилда унлилар қанча кўп бўлса, юқтириш эҳтимоли шунча юқори
Коронавирус аломатлари бўлмаган, лекин аллақачон коронавирус билан касалланган одамлар уни ёнида турган одамларга юқтириши учун аксириш ёки йўталиш шарт эмас. PLOS ONE веб-сайтида пайдо бўлган Дэвисдаги Калифорния университети аэрозоллар физикаси соҳасдаги мутахассисларнинг сўзларига кўра, оғиздан чиқадиган майда аэрозол заррачалари суҳбатдошларга юқиши учун шучаки гапиришнинг ўзи кифоя.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси