close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
25.03.2019 00:56

Қозоғистоннинг янги президенти Касым-Жомарт Токаев Туркистон шаҳрига ўзининг биринчи расмий ташрифини амалга ошириб, бу ерда машҳур сўфий шоир ва дин тарғиботчиси Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мавзолейига, шунингдек, ушбу шайх номи билан аталадиган Университетга қадам ранжида килди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти маъмурияти хабар беради.

25.03.2019 00:44

Америка президенти Доналд Трампнинг кечаги твити аллақачондан бери кутилаётган нарсани тасдиқлади. Трампнинг байнот беришича, АҚШ 1967 йилги урушда босиб олинган ҳудуд, яъни Ғўлон тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олиш вақти келганмиш.

24.03.2019 08:36

Лесбиянка, гей, бисексуаллар, трансгендерлар ва интерсексуаллар Халқаро уюшмаси ILGA-World (The International Lesbian, Gay, Bisexual, Trans and Intersex) 20 мартда эълон қилинган турли давлатлар гомофоб кайфиятлар ва амалиётларни қандай рағбатлантириши ва қўллаб-қувватлаши ҳақидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги вазиятга қизиқ таъриф берди.

23.03.2019 10:34

Узнетнинг мусулмонлар сегментида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида бўлиб ўтган мудҳиш воқеаларига ватандошлар реакциясидан ҳафтанинг бошида ҳафсала пир бўлиши ҳафтанинг охирига келиб бу воқеага Янги Зеландияликлар қарама-қарши реакциясидан эйфория томон кескин ўзгарди.

23.03.2019 06:40

“Ғарб ҳазораси (цивилизацияси) Исломни доимо Европача қадриятларга хавф деб билган ва уни қатъий рад қилиб келади...” Фуркан Шенай

23.03.2019 06:30

Кеча Яманда мотам маросими ўтказилди: Саудия Арабистони тарафдори бўлган коалиция авиа-зарбалари оқибатида ҳалок бўлган ўн етти нафар фуқаро шахс, жумладан, тўққизта бола дафн этилди. Бу зарба 2014 йилнинг охирида Саудия ташқи сиёсати йўналишида ҳаракат қилаётган Яман расмий ҳукумати хусийлар кучлари билан Санадан ҳайдаб чиқарилгандан сўнг бир неча ой ўтгач бошланган тўрт йиллик вайроналар келтирган урушга якун ясаш учун Ғарбнинг уруш олиб бораётган томонларга босим кўрсатиши натижаси бўлди.

23.03.2019 03:18

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда рўй берган терактлардан сўнг Буюк Британия ва Франция ҳукумати масжидлар ва диний аҳамиятга эга бўлган бошқа жойларни қўриқлашни кучайтирди. «Қўшимча патруллаш диний аҳамиятга эга бўлган жойлар яқинида амшилмоқда», - деб ёзади, хусусан, Twitter да Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.

23.03.2019 03:11

Сурия халқининг уруш давридаги азоб-уқубатлари учун Европа Иттифоқи мамлакатлари жавобгардир. Бу ҳақида SANA давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган араб республикаси ТИВ баёнотида маълум қилинди. Баёнотда, хусусан, Дамашқ «Брюсселда Сурия – асосий  иштирокчи томон ҳукумати вакилларининг иштирокисиз Сурия бўйича халқаро конференция чақирилишидан ҳайратда» эканиги қайд этилган.

23.03.2019 02:59

Бугунги кунда Янги Зеландия масжидларида рўй берган мусулмонларни отиб ташлаш ва яқин кунларда Россияда кенг прокатга чиқарилиши лозим бўлган «Болқон чегараси» янги триллери ўртасида қандай ўхшашлик бор? Бундай саволнинг ўзи бемаъни бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, афсуски, уни бериш учун барча асослар бор, боз устига, унга бериладиган жавоб жуда ғамгин бўлиши мумкин.

23.03.2019 00:17

Иккита масжидда уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ўлдирилган ва ўнлаб кишилар ярадор бўлганидан сўнг, жума куни Янги Зеландияда азон вақтида умуммиллий бир дақиқа сукут сақлаш қайд этилди. Намоз ва икки дақиқали мулоҳазалар миллий оммавий ахборот воситаларида тўғридан-тўғри намойиш этилди. Баҳоларга кўра, 20 000 га яқин киши, жумладан, бош вазир Джасинду Ардерн, Крайстчерч шаҳридаги ал-Нур масжидидан бир неча метр нарида тўпланди.

22.03.2019 20:19

Ҳозирги кунда энг машҳур ва нуфузли олимлардан бири Тақи Усмонга суиқасд қилинди. Бу воқеа жума куни кундази Карачи шаҳрида рўй берди, хабар беради Покистон ОАВ. Муфтий Таки Усмани одатда жума намозини ўқийдиган Байтул Мукаррам масжидига йўл олган пайтда олимнинг автомобилига Шарай Файсал кўчасида мотоцикл минган 4 та жангари ҳужум қилди. Шайхнинг иккита тансоқчиси – улардан бири Синд полицияси ходими, иккинчиси хусусий компания ходими эди – ҳужум пайти отиб ўлдирилди.

22.03.2019 19:54

Гаага Апелляция суди кеча узоқ давом этган, босниялик мусулмонларнинг оммавий ўлдирилишида айбдор бўлган сербларнинг золим ҳукмдори устидан ишга нуқта қўйилди. Суд Сербия Республикаси президенти Радован Караджични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, хабар беради Reuters агентлиги.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase