Абу Муслим
"Нонуштага бир стакан апелсин шарбати, тушликка олма шарбати ва кечки овқатга манголи шейк: фойдали эшитиладими? Аммо бундай эмас экан, ҳар холда америка тадқиқотларидан бирининг натижаларига ишонадиган бўлсак. Бир неча кун олдин у Jama номли илмий журналда чоп этилди – ва эндиликда тармоқда кенг тарқалмоқда. Бу ерда умумлаштирувчи маъно бор: мева шарбатлари маълум маънода ўлимга олиб келади. Шундай бўлиши мумкинми?", - савол беради немис журнали Stern.
"Биз истеъмол қиладиган таом миқдори вазнимиз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ, тўқлик ҳиссига қарамасдан, баъзида овкат ейишни тўхтатиш қийин бўлади. Бу, айниқса, юқори калорияли тамадди қилиб олишга тааллуқли. Шимолий Каролина университети олимлари бундай одат сабабини ўргандилар", - хабар беради немис нашри Die Welt.
Аллоҳ таолодан ҳар куни бизни тўғри йўлга бошлаб, залолатдан сақлаши ҳақида сўраймиз. Ҳар бир намозимизда Аллоҳ таолонинг ғазабига учраган ва адашганлардан бўлиб қолмоқдан паноҳ сўраймиз. Бироқ, тўғри йўлда бўлиш нима экани ҳақида тааммул қилиб кўрганмизми?
Ислом ва террор – бамисоли икки қутб. Ислом, моҳияти эътиборидан, тинчлик, тотувлик, маърифат динидир. Террор эса бунинг мутлоқ тескарисидир. Демакки, мўминликка даъво қилган кимсаларнинг гўёки дини Ислом йўлида худкишлиқ қилаётгани ақлга сиғмас ҳолат. Террорчилар ўзларининг қабиҳ амаллари билан Исломга иснод келтирмоқда, холос.
Ўтган йилнинг 26 январида Қирғизистон пойтахтидаги иссиқлик энергетика марказида авария рўй берди. Оқибатда унинг қуввати икки баравардан ортиқ пасайди, Бишкек аҳолисининг уйлари эса кескин совиб кетди. Фақат 30 январдагина батареялардаги сув ҳарорати орта бошлади.
Атрофимиздаги табиатда жуда чиройли ва ажойиб ҳодисалар рўй беради. Улардан баъзилари биз учун одатий ва танишдир - масалан, ҳар куни қуёш чиқиши ва ботиши, ёзда ёмғир ва қишда қор ёғиши, баҳорда дарахтларда куртаклар чиқиши ва кузда барглар тўкилиши. Аммо баъзи табиий ҳодисалар камдан-кам ҳолларда содир бўлади, шунинг учун қадим замонлардан бери одамлар учун сирли ва ҳайратланарли, ҳатто қўрқинчли кўринарди. Бундай ноёб ва қизиқарли табиий ҳодисалардан бири қуёш тутилиши ҳисобланади.
Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатларнинг биронта етакчиси холокостдан кейин диний озчиликни индустриал миқёсда энг йирик таъқиб қилиш саналган Шинжонда уйғурларга қарши геноцидга қарши чиқмаганлиги оддий мусулмонларни Хитойдаги 12 миллион биродарлар ва опа-сингилларга ёрдам бериш учун нима қилиш мумкин деб савол беришга мажбур қилмоқда.
Ҳар қандай одам ўзини ҳақиқий мўмин, қалби эса янги туғилган чақолоқ қалбидан ҳам пок, деб айтиши мумкин. Сўнг, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб қўйиши ҳам қийин эмас. Бироқ, Аллоҳ таолонинг розилиги ва жаннатни топиш учун тил учида мазкур калималарни айтиб қўйиш кифоя қилмайди, балки бутун ҳаёти давомида ушбу калима асосида яшаш керак бўлади.
Албатта ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва расулидир.
"Стерил микроблардан тоза бўлиб кўринадиган халатлар хавфли бактериялар ва касаллик қўзғатувчилар ўчоғи бўлиши ва уларни беморларга тарқатиши мумкин", - хабар қилади Австриянинг Kurier нашри. "2016 йил турли тадқиқотлар метатаҳлил давомида аниқландики, шифокорлар халатлари кўпинча хавфли ва ҳатто дори-дармонларга чидамли бактериялар юқтириши мумкин.
Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонада смартфон бўлиши ва одамларнинг уйқу сифати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини аниқладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу-Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши иштирок этди: сўров натижалари шуни кўрсатадики, одамлар смартфондан қанчалик фаол фойдаланса, уларда уйқу билан боғлиқ шунчалик кўп муаммо бўларкан.
"Янги тадқиқот натижаларига кўра, кальцийли озиқ-овқат қўшимчалари истеъмол қилиш саратондан ўлиш рискини икки баравар ошириши мумкин экан. Катта ёшдаги 27 минг кишининг тиббий маълумотлари таҳлили кейинги йилларда саратоннинг ривожланиши ва юқори дозадаги кальций ўртасида боғлиқликни аниқлади, – хабар қилади The Telegraph.