close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замонавий мусулмон ёшларни нима хижолатга қўяди?

Шубҳасиз, бугунги кунда аксарият мусулмон ёшлари бир мунча йўлдан озган ва чалкашиб кетган. Вазият кун сайин ёмонлашмоқда. Баъзи ҳолатларда ҳатто муртадликка: ёки Ислом амалиётидан ёки фундаментал диний таълим тамойилларидан воз кечишга ҳам бориб етади.

Бу жараён шу қадар нозикки, одам нима рўй бераётганини тушуниб етмаслиги ҳам мумкин, лекин шунга қарамай, касаллик ривожланаверади. Бу ҳолат секин ривожланиши, шунингдек, унинг аломатлари муносиб баҳо берилмаганлиги ва сезиларсизлик туфайли «мулойим қотил» деб аталиши мумкин.
Бу дарҳақиқат хавотирга соладиган ҳолат, чунки ёшлар бу – ислом ва умматнинг умиди ва келажагидир. У – ҳақиқий бойлик бўлиб, муносиб қадрланиши лозим. Ва бу ўз интилишларини ва эҳтиёжларини эътиборсиз қолдириш ёки уларга жавоб беришни кечиктириш ўз жонига суиқасд қилиш билан тенг бўлади
Мусулмонлар жамиятининг тақдири ёшларнинг қўлидадир. Мақсад ва истиқболлар йўқлигини бартараф қилишга уринмайдиганлар йўқ бўлиб кетишга маҳкумдир. Ёшлар улар учун жиддий муаммога ва юкка айланади.
Ёшлар ғайрати ва ташаббускорлиги – эскирган ва тушкунликдаги структураларга эга бўлган жамиятлар учун энг қўрқинчлисидир. Шундай қилиб, бу энергияни тўғри йўналтириш ва тарбиялаш ўрнига улар уни эксплуатация ва манипуляция қилади.
Ёшлар аввалбошдан сўзсиз содиқ ва шу билан бир пайтда, содда ва ишонувчан хизматкорлар яратишга қаратилган мутаассиб ижтимоий-сиёсий ва таълим тизимлари таъсирига дуч келади.
Муқобил ташкилий услубий моделлар таклиф қилишга қодирлар, танқидий фикрлайдиган ва ташаббускор ёшлар бизнинг тизимда кутилган натижаларга эришмайди.
Аксинча, конструктив ташаббуслар ва дастурларда ёшларнинг муҳим ролини, уларнинг давлат қурилиш жараёнида иштирок этишлари заруратини тан олган жамиятлар янада динамик ва прогрессив бўлиб чиқади. Улар биринчи моделдаги издошлардан кўра дунёга кўпроқ нарса таклиф қиладилар.
Дарҳақиқат, жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш ва унинг ёшлари фаровонлиги бир-бирига боғлиқдир, буларнинг иккинчисига ҳар доим ҳам сабаб, биринчиси эса, натижа бўлади.
Айнан шу сабабли шариатнинг асосий мақсадларидан бири – шажара ёки келажак авлодларга нисбатан  ғамхўрлик қилишдир (ҳифз ан насл).
Шариатда ёшларга жуда қаттиқ эътибор қаратилади, чунки айнан ёшлар жамият келажаги ва фаровонликнинг  гарови ҳисобланади.
Аҳоли учун таълим ва ишга жойлаштириш каби турли неъматлар очиқлигини таъминлашга интиладиган, ахлоқий ва маънавий ривожланиш вазифасини ўз зиммасига олган жамият ўзининг ёшлари билан ҳисоблашади ва мукаммал жамият саналади.
Ҳолбуки, бу яхши мақсадларга эришишга тўсқинлик қиладиган, аммо сархушлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, порнография, зарарли ўйин-кулгилар каби ҳар қандай ёвузликка киришга йўл қўядиган жамият ҳақиқатан ҳам ёшларни бадном қилади ва ўзини умидсиз келажакка маҳкум қилади. Бу қашшоқ ва бузуқ жамиятдир.
Ушбу мақола(модда)ларда биз замонавий мусулмон ёшлар хижолат бўлишининг асосий сабабларини кўриб чиқамиз:

Қониқарсиз таълим
Исломни ўқитишнинг хато усуллари
Тақлид қилиш учун моделлар йўқлиги
Ғоявий иккитарафлилик

Қониқарсиз таълим

Мусулмон дунёсида деярли ҳеч бир мамлакат кенг қамровли ва комплексли, яъни, барча билим соҳаларида мукаммалликка интиладиган таълим тизимига эга эмас.
Мавжуд тизимлардан биронтаси мусулмон ёшларининг жисмоний, интеллектуал, ахлоқий ва руҳий ривожланишининг талабларига тўғри жавоб бермайди. Кўпинча, таълимнинг айрим қисмлари, шунингдек, ҳаётнинг бошқалари ҳисобидан таққосланадиган мувозанатсиз ёндашув кузатилади. Таълим стандартлари ва фалсафаси ва уларнинг ташаббускорлари ўртасида бир-биридан устун бўлиш учун доимий мусобақалашув мавжуд.
Шубҳасизки, мусулмон ёшлар бу бўшлиқнинг энг катта қурбони ҳисобланади. Улар исломий эътиқодлар, урф-одатлар ва қадриятлар ўртасида ва таълим орқали татбиқ қилинаётган нарсалар ва кўп жиҳатдан биринчи навбатда қарама-қаршиликка эмас, балки улар билан баҳслашишига сабаб бўладиган нарсалар ўртасида аро йўлда қоладилар.
Мусулмон дунёсида таълим кўп жиҳатдан хорижий дунёқарашларга асосланган бўлиб, чет эл қадриятлари билан суғорилгандир. Шундай қилиб, мусулмон талабалар энди ўзларини йўқотган ҳолатда бўладилар.
Уларнинг диний таълими – қанчалик самарали бўлиши мумкинлигидан қатъи назар – уларнинг  мусулмонлар айнан бирлиги таълим ва тараққиёт шиорлари остида ўқитилган нарсалар билан таққосланмайди. Уларнинг ёш, нозик ва бегуноҳ онги ва қалблари доимо кўнглига солинадиган нарсаларга мос келмайди.
Иккала қутбнинг муросасизлиги шароитида ва айни пайтда уларни бирлаштириш учун имконсиз бўлган шароитда мусулмон ўқувчиларга имконсиз ишларни бажаришга ҳаракат қилиш ва иккала вариантни ҳам ўзлаштиришдан бошқа нарса қолмайди.
Бироқ бу ҳалокатга олиб келиши мумкин. Маънавий-ахлоқий жиҳатдан бу психологиянинг "диссоциатив шахс касаллиги" деб номланадиган нарсанинг ривожланишига ҳисса қўшади (бу ҳолат "иккиламчи шахслар" деб аталадиган ва реакциялар, ҳис-туйғулар, хулқ-атвор ва ҳ.к. билан фарқ қиладиган шахс/эга камида иккита яққол ифодаланган ҳолати мавжудлиги билан тавсифланади).
Бундан ташқари, таълимда икки ёқлама стандартлар инсонда иккиюзламачиликнинг илк белгиларини юзага келтиради.
Кўпгина ёш мусулмонлар метафизикани эътиборсиз қолдирадиган, юборилган билимларнинг ролини обрўсизлантирувчи, объектив ҳақиқатни рад этадиган ва юксак ахлоқий меъёрларни рад қилувчи, дин эркинлиги ва диндан эркинликни кучли тарғиб қиладиган либерализм, секуляризм, материализм, модернизм ва постмодернизм каби дунёқарашлар ва мафкуралардаги васвасалар қурбонига айланади.
Масалан, нима сабабдан кўплаб мусулмонлар масжидда намоз ўқиши, ишда, бизнесда, сиёсатда, санъатда, таълимда, маданиятда ва бўш вақтларида эса бошқа нарсаларга эътиқод қилишини фақат шу билан тушунтириш мумкин
Нима сабабдан кўплаб мусулмонлар масжидлар, диний мактаблар ва бошқа хайрия муассасалари қуришларини ва шу билан бирга, материализм, истеъмолчилик, секуляризм, модернизм ва постмодернизмнинг "ибодатхоналари" бундан ҳам кўпроқ қуришлари шу билан изоҳланади.
Таълим соҳасида ёш мусулмонларга ўз маданияти, урф-одатлари ва тарихидан имкон қадар узоқлашиши ва бошқа халқларга бош эгишга қаратилган таълим берилади. Ушбу мақсадлар учун тизим даражасида ҳар томонлама тайёргарлик кўрилади ҳамда мос келувчи ички ва ташқи персонални жалб қилиш амалга оширилади.
«Куч – билимдадир» (scentia potentia est) тамойили, таълим сиёсий ривожланишнинг, имкониятлар, демократия ва ижтимоий адолатни кенгайтиришнинг  энг муҳим шарти сифатида, таълим дунёни ўзгартиришнинг энг кучли қуроли сифатида – буларнинг барчаси мусулмонлар реал воқелигидан узоқдир. Ҳозирги шаклда билимлар ва таълим мусулмонларнинг озодлиги ва маърифатига хизмат қилмайди, балки улардаги хизматкорликни тарбиялаш ва қарам қилиш учун шароит яратишга хизмат қилади.

давоми бор...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase