close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Брегансонда: инсон ҳуқуқлари ҳақида нозик мавзу

"19 август куни Эммануэль Макрон Франция президентининг ёзги қароргоҳи саналган Брегансон фортида Владимир Путин билан учрашади. Бу сана Россия етакчисининг хотирасида кучли акс-садо беради. 28 йил олдин айнан шу куни рўй берган давлат тўнтаришига уриниш Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишига олиб келган қатор воқеалар ривожланишига сабабчи бўлди.

Владимир Путин бу ҳодисани XX асрнинг энг йирик геосиёсий ҳалокати деб атади. Бу ҳақида икки президент эслаб ўтиши ёки эсламаслигидан қатъий назар, якинда Россияда бўлиб ўтган воқеалар Эммануэл Макронни инсон ҳуқуқлари масаласини музокаралар марказига қўйишга ундаши лозим", - деб ёзади Рейчел Денбер, Европа ва Марказий Осиё бўйича Human Rights Watch бўлим директори Liberation газетасида.
"Шубҳасизки, икки етакчи вақтининг катта қисмини охирги йилларда Франция-Россия ташқи сиёсати кун тартибида устунлик қилган масалалар: Сурия ва Украинадаги уруш, шунингдек, Эрон атрофидаги зиддиятларга бағишлайди", - дейилади мақолада.
"Бироқ бир ой давомида Россия пойтахти рухсат этилмаган бўлсада, сентябрга мўлжалланган Москва шаҳар Думасига сайловларда бир нечта мухолифатдан номзодларни адолатсиз равишда йўл қўймасликка норозилик белгиси сифатида митинглар ўтказиш жойига айланди. Шаҳар ҳукумати бунга куч намойиш этиш ва қаттиқ босим билан жавоб беради (...) Россия ҳукумати улар оммавий тартибсизликлар деб атайдиган нарсалар – митинглар сурбетлик билан шундай аталади – учун жиноий иш бўйича терговни бошлаш учун жамоатчилик йиғилишларига нисбатан мамлакат қонунчилигидан фойдаланишга шошилди", - қайд қилади нашр муаллифи.
"Россиялик мухолифатчи Алексей Навальный томонидан бошқариладиган ва «пул ювиш»да айбланаётган "Фонд борьбы с коррупцией" бошқа бир жиноий ишнинг нишони бўлди. (...) Яна бир жиноий иш тергови митингга чақалоғи билан келган жуфтликни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга қаратилган", - дейди Денбер.
"Франция ТИВ ортиқча куч қўлланишини қоралаб, Россияни ЕХҲТ ва Европа Кенгаши аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўз мажбуриятларига риоя қилишга адолатли даъват билан икки марта мурожаат қилди. Кутилганидек, Россия ТИВ вакили норозилик билдирди ва Москвадаги митинглар билан «сариқ нимчалар» ҳаракатини таққослаб, «Россияга норозиликларга жавоб қайтаришга ўргатиш Франция учун эмас» деди. Эммануэл Макрон Владимир Путин ҳам шу далилдан фойдаланиши мумкинлигига тайёр туриши лозим. Бироқ у «ўзинг аҳмоқ» тамойилига – сиёсатчилар уларнинг мамлакатида инсон ҳуқуқлари поймол этилишига бошқа мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари поймол этилишини кўрсатадиган баҳслардаги самарасиз далиллардан фойдаланишга берилмаслиги керак" (...), - ҳисоблайди Human Rights Watch вакили.
"(...) Умид қиламанки, Эммануэл Макрон мамлакат Ташқи ишлар вазирининг баёнотини кучайтиради. Москваликлар, дунёдаги бошқа одамлар каби, полициячилар томонидан калтакланмаслиги, жарима тўламаслиги ёки ўз фикрини билдиргани учун қамоққа олинмаслиги керак. Владимир Путин қўрқитиш, танқиддан қочиш ва эътиборни чалғитиш учун «ўзинг аҳмоқ» тамойилига мурожаат қилиши эҳтимоли юқори. Эммануэл Макрон бошидан қатъият намойиш этиши керак", - таъкидлади Денбер.

Манба: Libération
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase